язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари/ ЎзР ВМ 19.05.2000 й. 195-сон Қарорининг олдинги таҳрири

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎзР ВМ 19.05.2000 й. 195-сон Қарорининг

олдинги таҳрири




ЎзР ВМ 03.05.2017 й. 254-сон Қароридан олдинги таҳрири


2-банд икинчи хатбошининг олдинги таҳрири


тижорат банкларининг Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси маблағлари устувор равишда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасидаги юқори технологияли ва инновация лойиҳаларини, узоқ ва бориш қийин бўлган туманларда, шунингдек меҳнат ресурслари ортиқча бўлган туманлар ва шаҳарларда жойлашган ишлаб чиқариш микрофирмаларини, кичик корхоналарни, де??он ва фермер хўжаликларини молиялаштириш учун ажратилади;




ЎзР ВМ 19.03.2011 й. 79-сон Қароридан олдинги таҳрири



2-банднинг олдинги таҳрири


2. Белгилаб қўйилсинки:

тижорат банкларининг Имтиёзли кредит бериш махсус жамғармаси ресурсларини кўпайтиришга йўналтириладиган ва Жамғарманинг берилган кредитлари ҳисобига олинган даромадлари фойда солиғидан 5 йил муддатга озод қилинади; (ЎзР ВМ 17.06.2009 й. 168-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)


ЎзР ВМ 17.06.2009 й. 168-сон Қарорига мувофиқ учинчи хатбоши чиқариб ташланган


тижорат банкларининг даромад (фойда) солиғини ҳисоблаб чиқаришда солиқ солинадиган база жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлари ҳамда жойлаштирилган жамғарма сертификатлари ҳажмларининг кўпайган суммасига камаяди, бунда бўшайдиган маблағлар юкорида кўрсатилган омонатлар бўйича фоиз ставкаларини оширишга мақсадли йўналтирилиши шарт. (ЎзР ВМ 26.02.2004 й. 89-сон Қарори таҳриридаги хатбоши)