язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Божхона қонунчилиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Божхона режимлари/ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлигининг ЭГ-01/10-4091-сон, Иқтисодиёт вазирлигининг 3-сон, Молия вазирлигининг 70-сон, Давлат божхона қўмитасининг 01-02/12-11-сон "Товарларни қайта ишлаш жараёнининг техник-иқтисодий асосларини келишиш ва божхона ҳудудидан ташқарида товарларни қайта ишлашнинг Ўзбекистон Республикаси иқтисодий манфаатларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартиби ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги 01.08.2006 й. Қарори (АВ томонидан 31.10.2006 й. 1634-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

31.10.2006 й.

N 1634

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ АЛОҚАЛАР,

ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА САВДО

ВАЗИРЛИГИНИНГ

01.08.2006 й.

N ЭГ-01/10-4091

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ

01.08.2006 й.

N 3

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

01.08.2006 й.

N 70


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ БОЖХОНА ҚЎМИТАСИНИНГ

01.08.2006 й.

N 01-02/12-11


ҚАРОРИ



Товарларни қайта ишлаш жараёнининг

техник-иқтисодий асосларини келишиш ва божхона

ҳудудидан ташқарида товарларни қайта ишлашнинг

Ўзбекистон Республикаси иқтисодий манфаатларига

мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартиби

ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида


(2006 йил 10 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 17 августдаги 398-сонли "Ўзбекистон Республикаси Божхона кодексининг товарларни қайта ишлаш билан боғлиқ қоидаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорининг 3-бандини ижро этиш мақсадида (Ўзбекистон Республикаси Қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 33-сон (371-модда) август), Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Товарларни қайта ишлаш жараёнининг техник-иқтисодий асосларини келишиш ва божхона ҳудудидан ташқарида товарларни қайта ишлашнинг Ўзбекистон Республикаси иқтисодий манфаатларига мувофиқлиги тўғрисида хулосалар бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.

Ташқи иқтисодий алоқалар,

инвестициялар ва савдо вазири

          

Э. Ғаниев

Иқтисодиёт вазири

Б. Ходжаев

Молия вазири

Р. Азимов

Давлат божхона қўмитаси раиси

С. Носиров

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 43-44-сон, 435-модда.