язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари/ Банкротлик/ Санация/ Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитасининг 2-сон, Марказий банк Бошқарувининг 276-В-сон "Санация қилинаётган корхона махсус санация ҳисобварағининг ишлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 07.07.2006 й. Қарори (АВ томонидан 03.11.2006 й. 1636-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

03.11.2006 й.

N 1636

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОНОПОЛИЯДАН     ЧИҚАРИШ,

РАҚОБАТ ВА ТАДБИРКОРЛИКНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ДАВЛАТ

ҚЎМИТАСИНИНГ

07.07.2006 й.

N 2

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

07.07.2006 й.

N 276-В

ҚАРОРИ


Санация қилинаётган корхона махсус санация

ҳисобварағининг ишлаш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2006 йил 13 ноябрдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикасининг "Банкротлик тўғрисида"ги Қонунининг 32-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 26 июлдаги 362-сонли қарори билан тасдиқланган "Судгача санациядан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом"нинг 10-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва Марказий банки Бошқаруви ҚАРОР ҚИЛАДИЛАР:

1. Санация қилинаётган корхона махсус санация ҳисобварағининг ишлаш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ушбу қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кундан кейин кучга киритилсин.

Монополиядан чиқариш, рақобат ва

тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш

давлат қўмитаси раиси в.б.

Б. Улашов

Марказий банк Бошқаруви раиси

Ф. Муллажонов

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 43-44-сон, 437-модда.