язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Давлат ҳуқуқий тизими асослари/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар/ Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш Бош давлат инспекцияси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 30.03.2001 й. 160-сон қарорига 5-илова)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2001 йил 30 мартдаги

160-сон қарорига

5-ИЛОВА



Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат

қилиш Бош давлат инспекцияси тўғрисида

НИЗОМ


1. Шартнома мажбуриятлари бажарилишини назорат қилиш бош давлат инспекцияси (кейинги ўринларда "Бошдавинспекция" деб юритилади) контрактация шартномалари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга хизмат кўрсатиш бўйича шартнома мажбуриятларининг бажарилишини назорат қилувчи, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш бўйича томонлар ўртасидаги низоли масалаларни ҳал қилиш бўйича идоралараро орган ҳисобланади (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги "Ўздавдонинспекция"га юкланган назорат функциялари ва вазифалар бундан мустасно). Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун давлат стандартлари, техник шартларни ишлаб чиқади ва уларга риоя этилишини назорат қилади.


2. "Бошдавинспекция" ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонларига, қарорларига ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорларига, фармойишларига, шунингдек мазкур Низомга ва бошқа норматив ҳужжатларга амал қилади.


3. "Бошдавинспекция" ўз фаолиятини ҳам бевосита, ҳам вилоятлар, туманлар (ҳудудий) давлат инспекциялари орқали амалга оширади.


4. Қуйидагилар "Бошдавинспекция"нинг асосий вазифалари ҳисобланади:

шартномалар тузишнинг тўғрилиги ҳамда контрактация шартномалари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга хизмат кўрсатиш бўйича шартномалар бўйича томонларнинг шартнома мажбуриятларини бажаришлари устидан давлат назоратини ташкил этиш;

контрактация шартномалари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга хизмат кўрсатиш бўйича шартномалар бажарилишини назорат қилиш, идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар томонлар ўртасида шартнома мажбуриятларини бажариш чоғида харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини ва миқдорини баҳолашда, уларга ўз вақтида ва тўғри ҳақ тўланиши юзасидан пайдо бўладиган низоли масалаларни судгача ҳал этиш;

контрактация шартномаларини ва қишлоқ хўжалиги товар ишлаб чиқарувчиларига хизмат кўрсатиш бўйича шартномаларни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказиш, уларнинг бажарилишини таҳлил ва назорат қилиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун стандартлар ва техник шартларни ишлаб чиқиш;

табиий офатлар ва бошқа хил ноқулай шароитлар оқибатида ёхуд тегишли асослашлар мавжуд бўлганда тайёрловчининг айби билан шартномалар бўйича мажбуриятлар бажарилмаганлиги учун хўжаликларни жавобгарликдан озод қилиш мақсадида хулосалар бериш;

тегишли вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари билан биргаликда шартнома муносабатларини яхшилаш ва такомиллаштиришга доир таклифларни ишлаб чиқишда қатнашиш ва уларни белгиланган тартибда киритиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини ошириш масалалари бўйича давлат сиёсатини шакллантириш учун таклифлар ишлаб чиқиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифати ёмонлашиши ва уларнинг нобуд бўлиши сабабларини аниқлаш;

"Бошдавинспекция" ваколатига киритилган масалалар бўйича юридик ва жисмоний шахсларнинг таклифлари, шикоятлари ва аризаларини кўриб чиқиш.

Келишмовчиликлар ва низоли масалалар пайдо бўлган ҳолларда корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан, уларнинг мулкчилик шакллари ва  идоравий бўйсунишидан қатъи назар, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари стандартлари, техник шартлари, сифатига, жўнатилаётган мақсулотларга ўз вақтида ҳақ тўланишига ва шартнома мажбуриятларини бажаришда бошқа норматив ҳужжатлар талабларига риоя қилинишини таъминлайди.


5. "Бошдавинспекция" қуйидаги ҳуқуқларга эга:

вазирликлар, идоралар, уюшмалар ва корпорациялардан, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар корхоналар ва ташкилотлардан, контрактация шартномалари ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчиларга хизмат кўрсатиш бўйича шартномаларнинг бажарилишини таъминлаш, назорат қилувчи органлар томонидан қайд этилган камчиликларни  бартараф этиш, шунингдек хом ашё турларини кенгайтириш, сифатини яхшилаш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида белгиланган тартибда маълумот олиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари бўйича стандартлар талаблари ва норматив ҳужжатларнинг бажарилишини таъминламаётган ишлаб чиқаришлар ва цехларнинг ишини тўхтатиб қўйиш, шунингдек стандартлар талаблари, техник шартларга жавоб бермайдиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сотишни тақиқлаб қўйиш, уларни қайта ишлаш ёки улардан бошқа мақсадларда фойдаланиш мумкинлигини аниқлаш;

шартнома мажбуриятларида назарда тутилган стандартлар талабларидан, техник шартлардан чекинган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқарган ва сотган корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган иқтисодий жазоларни қўллаш;

шартнома мажбуриятлари шартлари, техник шартлар талабларидан чекинган ҳолда ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини улар сотилган даврда натура ва қиймат ифодасида прогнозлар ёки буюртма-нарядлар бажарилиши ҳисоботларидан чиқариб ташлаш тўғрисида ёзма кўрсатма бериш.

Корхоналар ва ташкилотлар, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, ёзма кўрсатмага мувофиқ шартнома мажбуриятлари шартлари талабларидан чекинган ҳолда тайёрланган маҳсулотни сотишдан амалда олинган  фойданинг 80 фоизини республика бюджети даромадига, қолган 20 фоизини  "Бошдавинспекция"нинг ижтимоий ривожлантириш ва рағбатлантириш жамғармаси ҳисобига тўлашга мажбурдирлар;

паст сифатли қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари тайёрлаш, транспортда ташиш, етказиб бериш ва сотиш ишида стандарт талабларини, шартнома мажбуриятларига мувофиқ ўзаро ҳисоб-китоб қилиш қоидаларини бузишда айбдор бўлганларни огоҳлантириш;

қонун ҳужжатларига мувофиқ маъмурий жазолар бериш;

вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар, мулкчилик шаклларидан қатъи назар хўжалик жамиятлари ёки ширкатлари, корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар раҳбарлари олдига контрактация шартномаларини ташкил этиш,  маҳсулот тайёрлаш ва шартномаларни бажаришда давлат интизоми бузилишида айбдор бўлган раҳбарлар ва бошқа мансабдор шахсларни амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортиш масалаларини қўйиш;

мазкур Низом билан берилган ваколатлар доирасида бошқа масалаларни ҳал этиш.


6. "Бошдавинспекция"га юкланган мажбуриятларни бажариш учун унинг мутахассислари (давлат инспекторлари):

контрактация шартномалари тузилиши ва бажарилишини, аванслар ўз вақтида берилиши ва ҳисоб-китоблар ўз вақтида амалга оширилишини, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари қабул қилиниши, транспортда ташилиши, жойлаштирилиши, сотилишини текшириш учун корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга, уларнинг идоравий бўйсуниши ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда кириш;

текширилаётган корхоналар ва ташкилотларнинг раҳбарлари ва мутахассисларидан текшириш билан боғлиқ масалалар бўйича зарур ҳужжатлар ва тушунтиришлар олиш;

зарурат бўлганда қишлоқ хўжалиги корхоналарида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилардан тушаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини назорат тартибида қайта ўлчаш;

корхоналар, муассасалар, илмий-тадқиқот ташкилотларининг мутахассисларини биргаликда текшириш ўтказиш ва маҳсулотлар сифатини текшириш учун шартнома асосида жалб қилиш;

зарур текширишлар ўтказиш учун намуналар (пробалар) олиш, белгиланган тартибда тегишли хулосалар бериш ҳуқуқига эгадирлар. Лаборатория текширишлари ва такрорий текширишлар ўтказиш харажатлари маҳсулот тайёрловчи корхоналар ҳисобидан амалга оширилади;

ўз ваколатлари доирасида шартнома мажбуриятлари томонлари ўртасидаги низоли масалаларни ҳал этиш;

қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини баҳолаш бўйича ташкил этиладиган комиссиялар ишида қатнашиш;

қишлоқ хўжалиги корхоналари ва муассасаларига, тайёрлов ташкилотларига ва бошқа ташкилотларга қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари стандартлари, техник шартлар, тайёрлаш, сотиш шартлари, транспортда ташиш, сақлаш қоидаларининг аниқланган бузилишларини муайян муддатда бартараф этиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган ёзма кўрсатмалар бериш ҳуқуқига эгадир.


7. Давлат инспекторининг ўз ваколатлари доирасида бериладиган кўрсатмалари, мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, барча корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар учун мажбурий ҳисобланади.


8. "Бошдавинспекция" бошлиғи Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирининг буйруғи билан лавозимга тайинланади ва лавозимдан озод этилади ҳамда ҳайъат томонидан тасдиқланади.


9. Ҳудудий давлат инспекциялари бошлиқлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган ҳолда "Бошдавинспекция" бошлиғининг буйруғи билан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.


10. "Бошдавинспекция" бошлиғи:

"Бошдавинспекция" ишига яккабошчилик принципи асосида раҳбарлик қилади, Ўзбекистон Республикасининг меҳнат тўғрисидаги қонунларига мувофиқ давлат инспекциялари ходимларини ишга қабул қилади ва ишдан бўшатади, "Бошдавинспекция"га юкланган функциялар бажарилиши учун шахсан жавоб беради;

ходимларнинг белгиланган сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, шунингдек, уларга сарфланадиган харажатлар сметаси доирасида ҳудудий давлат инспекцияларининг штат жадвалини тасдиқлайди;

"Бошдавинспекция" ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича барча муассасалар ва ташкилотларда ишончномасиз иштирок этади ва "Бошдавинспекция" ихтиёрига ажратилган маблағларни белгиланган тартибда тасарруф этади;

ҳудудий давлат инспекциялари тўғрисидаги низомларни тасдиқлайди;

бошлиқ ўринбосарининг, "Бошдавинспекция"  бошқармалари ва бошқа таркибий бўлинмалари бошлиқларининг, ҳудудий давлат инспекцияларининг вазифаларини белгилайди, ходимларнинг лавозим йўриқномаларини тасдиқлайди.


11. "Бошдавинспекция" бошлиғи ва унинг ўринбосари "Бошдавинспекция" ваколатига тегишли бўлган масалалар бўйича вазирликлар, идоралар ва бошқа ташкилотлар томонидан ўтказиладиган ҳайъатлар мажлисларида, кенгашларда белгиланган тартибда қатнашади.


12. "Бошдавинспекция"нинг мансабдор шахслари ўз зиммаларига юкланган мажбуриятлар бажарилмаганлиги ёки зарур даражада бажарилмаганлиги, шунингдек, текширилаётган корхоналар ва ташкилотларнинг давлат ва тижорат сири ошкор этилганлиги учун амалдаги қонун ҳужжатларига мувофиқ шахсан жавоб берадилар.


13. "Бошдавинспекция" аппарати ва унинг ҳудудий давлат инспекциялари таъминоти республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар ҳисобга амалга оширилади.


14. "Бошдавинспекция" юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби тасвири туширилган, ўз номи давлат тилида ёзилган муҳрга эга бўлади.


15. "Бошдавинспекция" ўз банк ҳисоб рақамига эгадир.


16. "Бошдавинспекция" фаолияти қонунда белгиланган тартибда тўхтатилади.