язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Суд хокимияти. Одил судлов/ Судьяларни танлаш ва тайинлаш тартиби. Судьяларнинг мақоми. Халқ маслаҳатчилари/ Судьяларнинг малака даражалари тўғрисида Низом (ЎзР ОМ 14.12.2000 й. 164-II-сон қарори билан тасдиқланган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси

Олий Мажлисининг

2000 йил 14 декабрдаги

164-II-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Судьяларнинг малака даражалари тўғрисида

НИЗОМ

(Янги таҳрири)


1. "Судлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси судьялари учун малака даражалари жорий этиш ва бериш тартибини белгилайди.


2. Олтита малака даражаси жорий этилади:

Олий малака даражаси

Биринчи малака даражаси

Иккинчи малака даражаси

Учинчи малака даражаси

Тўртинчи малака даражаси

Бешинчи малака даражаси.


3. Малака даражалари қуйидагича берилади:


а) судлар судьяларига:

Олий малака даражаси

Биринчи малака даражаси

Иккинчи малака даражаси


Ўзбекистон Республикаси Олий суди судьяларига;


Биринчи малака даражаси

Иккинчи малака даражаси

Учинчи малака даражаси


Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича судлари, фуқаролик ва жиноят ишлари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар судлари, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар иқтисодий ва маъмурий судлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Ҳарбий суди судьяларига;


Учинчи малака даражаси

Тўртинчи малака даражаси

Бешинчи малака даражаси

фуқаролик ишлари бўйича туманлараро, туман (шаҳар) судлари, жиноят ишлари бўйича туман (шаҳар) судлари, туманлараро, туман (шаҳар) иқтисодий судлари, туман (шаҳар) маъмурий судлари, шунингдек ҳудудий ҳарбий судлар судьяларига.

4. Олий малака даражаси Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан берилади.

Бошқа малака даражалари тегишли судлар раисларининг тақдимномасига биноан Судьяларнинг олий малака ҳайъати томонидан берилади.

Биринчи маротаба сайланган (тайинланган) судьяларга малака даражалари иш фаолиятининг биринчи уч ойи мобайнида берилади.

5. Ҳар бир малака даражасида бўлиш муддатлари ижобий малака аттестацияси мавжуд бўлган тақдирда қуйидагича белгиланади:

бешинчи малака даражасида - икки йил

тўртинчи малака даражасида - уч йил

учинчи малака даражасида - тўрт йил

иккинчи малака даражасида - беш йил.

Биринчи малака даражасида бўлиш муддати белгиланмайди.

Юқори малакали судьяларга иш тажрибаларини ҳисобга олиб, эгаллаб турган лавозими учун назарда тутилган даражадан қатъи назар, кетма-кетликка риоя этмаган ҳолда, лекин унга берилган малака даражасидан икки даражадан  юқори бўлмаган малака даражаси берилишига йўл қўйилади.


6. Судьялар одил судловни амалга ошириш вақтида қонунийликни  қўпол бузган тақдирда малака даражасидан маҳрум этилиши мумкин.

Малака даражасидан маҳрум этиш шу малака даражасини берган мансабдор шахс ёки орган томонидан амалга оширилади.

7. Малака даражасига эга бўлган судьяларнинг мансаб маошларига Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган миқдорда қўшимча ҳақ тайинланади.


8. Судьяларни малака аттестациясидан ўтказиш тартиби Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги Низом билан белгиланади.



"Ўзбекистон Республикаси қонунлари тўплами", 2001 й. 8-сон