ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Турли соҳалар бўйича ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорлари / 2006 й. /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.11.2006 й. 234-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
09.11.2006 й.
N 234
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ҲУКУМАТИНИНГ АЙРИМ ҚАРОРЛАРИГА
ЎЗГАРТИРИШЛАР КИРИТИШ ҲАҚИДА
(Ўзбекистон Республикаси Президентининг
"Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш
чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 27 сентябрдаги
Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 27 сентябрдаги ПҚ-475-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартиришлар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2006 йил 9 ноябрдаги
234-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг
айрим қарорларига киритилаётган
ЎЗГАРТИРИШЛАР
2. Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкент республика фонд биржасининг самарали фаолият кўрсатишини таъминлаш ва қийматли қоғозлар бозори инфраструктурасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1994 йил 8 июндаги 285-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қийматли қоғозлар билан битишувлар тузиш ва уларни рўйхатдан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомнинг 2-банди иккинчи хатбошида "акционерлик жамиятлари ва бошқа корхоналар томонидан чиқариладиган облигациялар" сўзлари "очиқ акциядорлик жамиятлари томонидан чиқариладиган облигациялар" сўзлари билан алмаштирилсин.
3. Вазирлар Маҳкамасининг "Хусусийлаштирилган корхоналарни корпоратив бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2003 йил 19 апрелдаги 189-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ., 2003 й., 4-сон, 32-модда) Акциядорлик жамиятининг Кузатувчи кенгаши тўғрисидаги Намунавий низомнинг 4-банди қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи ва ўн бешинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
"агар жамиятнинг устав фондида жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш кузатувчи кенгашнинг ваколатига киритилмаган ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши билан унга топширилмаган бўлса, жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда, навбатдаги йилга жамиятнинг бизнес-режаси жорий йилнинг 1 декабридан кечикмай кузатувчи кенгаш мажлисида маъқулланиши керак;
ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш";
ўн тўртинчи-йигирма еттинчи хатбошилар тегишли равишда ўн олтинчи-йигирма тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 45-сон, 448-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 11, 85-модда.