язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Прокуратура. Адлия органлари. Нотариат. Адвокатура. Юридик хизмат / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Нотариат/ Адлия вазирлиги ҳайъатининг 08.11.2006 й. 28-сон "Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори (АВ томонидан 08.11.2006 й. 1637-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

08.11.2006 й.

N 1637




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ҲАЙЪАТИНИНГ

08.11.2006 й.

N 28


ҚАРОРИ



Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нотариал

фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи

лицензия бериш тартиби тўғрисидаги

низомни тасдиқлаш ҳақида


(2006 йил 18 ноябрдан кучга киради)


Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни бериш, лицензия беришни рад этиш, қайта расмийлаштириш, лицензияни амал қилишини тўхтатиб туриш ва қайта тиклаш, тугатиш ҳамда бекор қилишни янада такомиллаштириш мақсадида ҳамда "Нотариат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 3-моддасига мувофиқ, Адлия вазирлиги ҳайъати ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин ва у давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб 10 кун ўтгандан кейин кучга киритилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазири, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари бошлиқлари:

мазкур Низом талабларига қатъий риоя этишни;

нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензияни бериш малака комиссияларининг қарорлари асосида берилишини таъминласинлар.


3. Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бошқармаси (И.И. Юсубжонов):

жорий йилнинг ноябрь-декабрь ойларида мазкур Низомни амалиётга татбиқ этиш юзасидан адлия бошқармалари қошидаги малака комиссиялари аъзолари иштирокида семинар машғулотлари ўтказишни;

Қорақалпоғистон Республикаси Адлия вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар адлия бошқармалари томонидан мазкур Низом талабларини бажарилишини мунтазам равишда назорат қилиб боришни таъминласин.


4. Идоравий меъёрий ҳужжатларни давлат рўйхатидан ўтказиш бошқармаси (С.У. Саттаров) ушбу ҳайъат қарорини давлат рўйхатидан ўтказсин ва Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, давлат қўмиталари ва идоралари норматив-ҳуқуқий ҳужжатларининг Давлат реестрига тегишли ёзув киритсин.


5. Қонун ҳужжатларини туркумлаш ва ҳуқуқий ахборот бошқармаси (У.Т. Аюбов) ушбу ҳайъат қарорини "Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами" - "Собрание законодательства Республики Узбекистан"да нашр этишни таъминласин.


6. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳайъатининг 1997 йил 28 апрель 33-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси фуқароларига нотариал фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи лицензия бериш тартиби тўғрисидаги низом ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


7. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш вазир ўринбосари Е.С. Каньязов зиммасига юклатилсин.



Ҳайъат раиси, вазир                                                    Б. Мустафоев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 45-сон, 450-модда.