ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Муддатли ҳарбий хизматга чақириш ва захирага бўшатиш /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 03.03.2006 й. ПҚ-298-сон "Муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқароларни хизматдан бўшатиш ҳамда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларига навбатдаги чақирув тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

03.03.2006 й.

N ПҚ-298



МУДДАТЛИ ҲАРБИЙ ХИЗМАТНИНГ БЕЛГИЛАНГАН

МУДДАТЛАРИНИ ЎТАБ БЎЛГАН ФУҚАРОЛАРНИ

ХИЗМАТДАН БЎШАТИШ ҲАМДА ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИГА

НАВБАТДАГИ ЧАҚИРУВ ТЎҒРИСИДА



"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ:


1. Ўзбекистон Республикасининг Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматнинг белгиланган муддатларини ўтаб бўлган фуқаролар резервга бўшатилсин.


2. Чақирилиш муддатини кечиктириш ҳуқуқига эга бўлмаган Ўзбекистон Республикасининг чақирув ёшидаги фуқаролари 2006 йилнинг апрель-май ойларида муддатли ҳарбий хизматга чақирилсин.

Муддатли ҳарбий хизматни ўташга яроқли ҳамда чақирилиш муддатини кечиктириш ва чақирилишдан озод этиш ҳуқуқига эга бўлмаган, бироқ ушбу чақирув мобайнида Қуролли Кучлар сафига чақирилмайдиган фуқаролар сафарбарлик чақируви резервига олинсин.


3. Маҳфий.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

Ўзбекистон Республикаси Мудофаа ва Соғлиқни сақлаш вазирликлари, Давлат тест маркази билан биргаликда жойлардаги чақирув комиссияларининг самарали ишлашини ташкил қилсинлар, чақирилувчиларнинг сифатли ва холисона тиббий кўрикдан ўтказилишини, уларнинг маънавий-руҳий фазилатлари ва интеллектуал ривожланиш савияси қонунчиликда белгиланган танловнинг ҳарбий-касбий мезонларига қатъий мувофиқ равишда ўрганиб чиқилишини таъминласинлар;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги билан биргалиқда Қуролли Кучлардан резервга бўшатилган фуқароларни ишга жойлаштириш комплекс чора-тадбирларини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар, улар учун хизмат даврида эгаллаган ҳарбий ва фуқаролик мутахассисликларини ҳисобга олган ҳолда иш жойлари олдиндан тайёрлаб қўйилишини таъминласинлар.


5. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги (Р.Мирзаев), Ички ишлар вазирлиги (Б.Матлюбов), Миллий хавфсизлик хизмати (Р.Иноятов), ҳарбий округлар қўшинлари қўмондонлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда:

фуқароларнинг Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 15 мартдаги "Фуқароларни муддатли ҳарбий хизматга йиғиш ва жўнатиш, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилиш, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари резервига бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтариш тартиби тўғрисида"ги 84-сон қарори талабларига қатъий равишда муддатли ҳарбий хизматга чақирилишини, уларни ҳарбий қисмларда қабул қилишни, шунингдек резервга бўшатилган ҳарбий хизматчиларни яшаш жойларига қайтаришни ташкил қилишни;

армияга кузатиш, ҳарбий хизматни ўтаб бўлган ёшларни кутиб олиш маросимлари кенг жамоатчилик, фаҳрийлар, маданият арбоблари, артистлар жамоаларининг иштироки билан тантанали вазиятида ўтказилишини таъминласинлар. Бундай тадбирларни амалга ошириш армияга чақирилувчилар ва хизматни ўтаб келган ёшлар, уларнинг ота-оналари ҳаётида унутилмас воқеа бўлиб қолиши, ёшларни маънавий-аҳлоқий, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш самарадорлигини оширишга ёрдам бериши керак.


6. Мудофаа вазири (Р.Мирзаев) шу йилнинг 1 июлигача муддатда:

мудофаа ишлари бошқармалари ва бўлимлари ўртасида 2006 йил баҳоридаги муддатли ҳарбий хизматга фуқароларни чақириш ҳамда ҳақиқий ҳарбий хизматдан бўшаш тадбирларини энг яхши ўтказиш мусобақаси якунларини чиқарсин;

мусобақа ғолибларини маънавий, моддий рағбатлантириш чора-тадбирларини назарда тутсин ва амалга оширсин. Фуқароларни ҳарбий хизматга чақириш, армия хизматини ўтаб бўлган ёшларни Қуролли Кучлар резервига бўшатиш тадбирларини ўтказиш борасидаги вазифалар ҳамда қўйилган талабларнинг сифатли бажарилишини таъминламаган бўлинмалар ва уларнинг раҳбарлари ишига танқидий баҳо берилсин.


7. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А.Ходжаев), Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги (Б.Алимов), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (М.Ҳазратқулов)га чақирилувчиларни муддатли ҳарбий хизматга тайёрлашнинг боришини, фуқароларни ҳарбий хизматга чақиришнинг амалга оширилишини, чақирув комиссиялари ишини, сафарбарлик чақируви резервидаги хизматнинг ташкил қилинишини ва Қуролли Кучлардан резервга бўшатилган ҳарбий хизматчиларни жойларда кутиб олиш бўйича тантанали тадбирлар уюштирилишини оммавий ахборот воситаларида кенг ёритиш тавсия этилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Миллий хавфсизлик Кенгаши Котиби М. Атаев зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов








































Время: 0.1840
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск