язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Таълим. Фан. Маданият/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Маданият/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.08.2006 й. ПҚ-451-сон "Миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

25.08.2006 й.

N ПҚ-451




МИЛЛИЙ ҒОЯ ТАРҒИБОТИ

ВА МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ

ИШЛАР САМАРАДОРЛИГИНИ

ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА


Ватанимиз мустақиллигининг маънавий асосларини мустаҳкамлаш, миллий қадриятларимиз, анъана ва урф-одатларимизни асраб-авайлаш, халқимиз, айниқса, ёш авлод қалби ва онгига она юртга муҳаббат, истиқлолга садоқат туйғуларини чуқур сингдириш масаласи бугунги кунда тобора долзарб аҳамият касб этмоқда.

Бу борада тегишли идора ва ташкилотлар, жумладан, Республика Маънавият ва маърифат кенгаши ҳамда унинг жойлардаги бўлимлари томонидан муайян ишлар амалга оширилаётганини қайд этиш лозим.

Шу билан бирга, халқаро майдонда мафкуравий, ғоявий ва информацион курашлар кучайиб бораётган ҳозирги мураккаб ва таҳликали даврда маънавий-маърифий ишларни замон талаблари асосида ташкил этиш, ёшларимизни турли мафкуравий хуружлардан ҳимоя қилиш, юртдошларимизнинг ҳаётга онгли муносабатини шакллантириш, ён-атрофда юз бераётган воқеаларга дахлдорлик ҳиссини ошириш, мамлакатимиз мустақиллиги, тинч-осойишта ҳаётимизга хавф туғдириши мумкин бўлган тажовузларга қарши изчил кураш олиб бориш вазифаси ушбу соҳадаги ишларни, жумладан, Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг фаолияти ва таркибий тузилишини қайта кўриб чиқишни тақозо этмоқда.

Мамлакатимизда миллий ғоя тарғиботи ва маънавий-маърифий ишларнинг самарадорлигини, уларнинг ҳаётийлиги ва таъсирчанлигини янада ошириш мақсадида ҳамда Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг навбатдаги йиғилишида билдирилган таклифларни инобатга олган ҳолда:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирига Республика Маънавият ва маърифат кенгашига раислик қилиш, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар, шаҳар ва туманлар ҳокимларига эса ҳудудий кенгашларга раҳбарлик қилиш вазифаси юклатилсин.

3. Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг таркибий тузилиши иловага мувофиқ тасдиқлансин.


4. Республика Маънавият ва маърифат кенгаши ҳузуридаги Миллий мафкура илмий тарғибот маркази ўрнига Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг илмий-амалий йўналишда фаолият олиб борадиган, давлат бюджети ҳисобидан молиялаштириладиган Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази ташкил этилсин.

Қуйидагилар Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказининг асосий вазифаси этиб белгилансин:

миллий ғоя ва мафкура масаласи билан боғлиқ долзарб муаммоларни, бугунги мураккаб мафкуравий жараёнларни илмий-амалий жиҳатдан атрофлича таҳлил қилиш ва баҳолаш, устувор йўналишларини аниқлаш, уларнинг аҳоли турли қатламларига таъсирини ўрганиш, миллий манфаатларимизга, ҳаёт тарзимизга зид бўлган зарарли ғоялар ва мафкуравий хуружларнинг моҳиятини очиб бериш;

халқимизнинг кўп асрлик маънавияти ва миллий қадриятлари, диний қарашлари ва ҳаётий удумларига, ёшларимизнинг онгини заҳарлаб, маънавий жиҳатдан қарам этишга қаратилган мафкуравий хатарларга қарши самарали кураш олиб бориш бўйича илмий-амалий дастурларни ишлаб чиқиш;

фуқароларимиз қалбида миллий тафаккур ва соғлом дунёқараш асосларини мустаҳкамлаш, уларни онгли яшашга, ўз фикрига эга бўлишга, турли маънавий тажовузларга қарши собит тура олишга қодир бўлган, иродали, фидойи ва ватанпарвар инсонлар этиб тарбиялашга йўналтирилган амалий тавсиялар тайёрлаш. Бу борада маънавий-маърифий тарғибот ишларининг таъсирчанлигини таъминлайдиган замонавий ахборот технологиялари ва механизмларини, жамиятимизнинг мафкуравий иммунитетини кучайтиришга қаратилган самарали усул-услубларни ишлаб чиқиш, давлат ва жамоат ташкилотлари учун тегишли тавсия ва таклифлар тайёрлаш масаласига алоҳида эътибор қаратиш;

ўз фаолияти доирасида амалга оширилган илмий изланишлар натижаларини, таҳлилий материалларнинг хулосаларини оммавий ахборот воситалари, жумладан, Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг нашр органлари - "Тафаккур" ва "Жаҳон адабиёти" журналлари, "Маънавият" нашриёти орқали мунтазам равишда чоп этиб, кенг жамоатчиликка етказиш.


5. Республика "Маънавият ва маърифат" маркази Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг амалий тарғибот йўналишида фаолият олиб борадиган, Республика Маънавият тарғибот марказига айлантирилсин.

Қуйидагилар Республика Маънавият тарғибот марказининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

маънавиятнинг маъно-моҳияти, миллий маънавиятимизнинг қадимий илдизлари, ноёб ва бетакрор намуналари, бугунги кундаги ривожланиш тамойиллари ҳақида аниқ мақсадга қаратилган тарғибот ишларини мунтазам равишда олиб бориш;

аҳолининг кенг қатламлари, авваламбор ёшлар ўртасида Ватанга муҳаббат ва садоқат, инсонпарварлик фазилатларини тарбиялаш, миллий урф-одат, анъана ва қадриятларнинг ҳаётимиздаги ўрни ва аҳамиятини ҳар томонлама очиб беришга йўналтирилган суҳбат ва учрашувлар, маърифий тадбирлар ўтказиш;

бугунги кунда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини атрофлича шарҳлаш ва тушунтириш, юртимизга қарши қаратилган ғоявий ва информацион хуружлар, уларнинг ортида турган кучларнинг ғаразли мақсадларини фош қилиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, олимлар, сиёсатчи ва мутахассислар, ижодкор зиёлилар иштирокида жойларда самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;

ота-она, оила ва маҳалла, тарихий хотира, миллий ғурур, комил инсон тарбияси билан боғлиқ туйғу ва тушунчаларни ёш авлод қалби ва онгига таъсирчан усул-услублар орқали сингдириш, аждодларимизнинг бу борадаги меросини бугунги тараққиёт талаблари билан узвий ҳолда ривожлантириш, тарғибот ишларини миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги асосида ташкил этиш;

юртдошларимизни муқаддас ислом дини ва фалсафаси, азиз-авлиёларимизнинг ибратли ҳаёти, қутлуғ қадамжоларига, бошқа диний конфессияларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром ва бағрикенглик руҳида тарбиялаш, жамиятимизда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича маънавий-маърифий дастурларни амалга ошириш.


6. Республика Маънавият ва маърифат кенгаши 15 кун муддатда Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази ҳамда Республика Маънавият тарғибот марказининг дастур ва низомларини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Республика Маънавият тарғибот маркази, Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази ҳамда "Тафаккур" журнали таҳририятини Тошкент шаҳри, Мустақиллик майдони, 5-уйга жойлаштирсин.


8. Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий марказини хизмат телефонлари, жумладан, ҳукумат телефони, интернет, бошқа алоқа ва ахборот воситалари билан белгиланган тартибда таъминласин.


9. Молия вазирлиги:

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази фаолиятини молиялаштириш, уни зарур идоравий жиҳозлар, компьютер техникаси ва бошқа асбоб-ускуналар билан таъминлаш, марказнинг илмий-тадқиқот натижалари, долзарб ижтимоий-сиёсий мавзулардаги китоб, рисола, дастур, қўлланма ва бошқа матбаа маҳсулотларини нашр этиш билан боғлиқ харажатлар учун 2007 йилдан бошлаб давлат бюджетидан маблағ ажратилишини кўзда тутсин;

Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази учун битта енгил автомобилга лимит ажратсин.


10. Республика Маънавият ва маърифат кенгаши Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда, бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

11. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                           И.Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 25 августдаги

ПҚ-451-сон қарорига

ИЛОВА


Республика Маънавият ва маърифат кенгашининг

ТАРКИБИЙ ТУЗИЛИШИ

Республика Маънавият ва маърифат кенгаши (9)

Раис - Бош вазир Ш. Мирзиёев

(жамоатчилик асосида)


Миллий ғоя ва мафкура

илмий-амалий маркази

(9)

о

Республика Маънавият

тарғибот маркази

(20)

о

Қорақалпоғистон Республикаси,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар

кенгашлари раислари -

Қорақалпоғистон Республикаси

Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар

ва Тошкент шаҳар ҳокимлари


Республика маънавият

тарғибот маркази раҳбари

(1)

Марказ раҳбари

(1)














о

о













Марказ раҳбари

ўринбосари

(1)

Раҳбар

ёрдамчиси

(1)













1. Бош мутахассис - 3

2. Етакчи мутахассис - 5

ҚР, вилоятлар ва Тошкент

шаҳар Маънавият тарғибот

бўлимлари раҳбарлари

Хўжалик мудири

(1)

"Тафаккур"

журнали


о

"Олтин

мерос"

жамғармаси


о

Маънавият"

нашриёти


о

"Жаҳон

адабиёти"

журнали


о

Тарғи-

ботчилар

фаолиятини

мувофиқ-

лашти-

риш ва

малакасини

ошириш

бўлими (4)

1. Бўлим

мудири

2. Бош

мутахас-

сис (1)

3. Етакчи

мутахас-

сис (2)

о

Маънавий-

маърифий

тарғибот

бўлими (3)

1. Бўлим

мудири

2. Бош

мутахас-

сис (1)

3. Етакчи

мутахас-

сис (1)

о

Ижтимоий-

сиёсий

тарғибот

бўлими (3)

1. Бўлим

мудири

2. Бош

мутахас-

сис (1)

3. Етакчи

мутахас-

сис (1)

о

Ҳуқуқий

тарғибот

бўлими (3)

1. Бўлим

мудири

2. Етакчи

мутахас-

сис (1)

3. 1-тои-

фали

мутахас-

сис (1)

о

Молия-

бухгалтерия

бўлими (3)

1. Бош

ҳисобчи (1)

2. Ҳисобчи

касссир (1)

3. Кадрлар

бўйича

инспектор

(1)