язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Нефть ва газ соҳасида бошқарув/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 08.09.2006 й. ПҚ-461-сон "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг таркибини тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

08.09.2006 й.

N ПҚ-461



"ЎЗБЕКНЕФТГАЗ" АКЦИЯДОРЛИК

ЖАМИЯТИ КУЗАТУВ КЕНГАШИНИНГ

ТАРКИБИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компанияси фаолиятини ташкил этишни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2006 йил 21 августдаги ПҚ-446-сонли қарорида "Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компанияси олдига қўйилган мақсадли вазифаларни амалга оширишни таъминлаш мақсадида:


1. Қайд этилсинки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 августдаги ПҚ-446-сонли қарорида:

"Ўзбекнефтгаз" МХКни таркибий қайта ташкил этиш бўйича аниқ чора-тадбирлар белгиланган бўлиб, унда бошқарув бўғинини қисқартириш, қатор акциядорлик компаниялари ва акциядорлик жамиятларини қайта ташкил этиш ҳамда геология-қидирув ишлари, углеводород маҳсулотларини қазиб чиқариш, қайта ишлаш, транспортда ташиш ва сотишгача бўлган ягона ишлаб чиқариш-технология циклининг асосий хўжалик тузилмалари сифатида акциядорлик компанияларини шакллантириш назарда тутилган;

нефтгаз тармоғини холдинг компанияси шаклида бошқариш тамойиллари ва механизмлари амалга оширилишини таъминловчи "Ўзбекнефтгаз" МХКнинг янги ташкилий тузилмаси ва ижроия аппарати тузилмаси тасдиқланган;

алоҳида мулки ва мустақил баланси мавжуд бўлган юридик шахс ҳуқуқига эга мустақил хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобланадиган "Ўзбекнефтгаз" МХК таркибига кирувчи акциядорлик компанияларини шакллантириш ва фаолият юритиш тамойиллари қайта кўриб чиқилган.

2. "Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти Кузатув кенгашининг шахсий таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.

4. "Ўзбекнефтгаз" МХК Бошқарувчилар кенгаши бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 21 августдаги ПҚ-446-сонли қарори ва ушбу Қарорда белгиланган барча вазифа ҳамда қоидалар амалга оширилишини назарда тутган ҳолда "Ўзбекнефтгаз" Миллий холдинг компанияси Бошқарувчилар кенгаши тўғрисидаги низомни тайёрласин ва белгиланган тартибда тасдиқласин.


5. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Р.С. Шамшиев зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                          И. Каримов






Ўзбекистон Республикаси

Президентининг

2006 йил 8 сентябрдаги

ПҚ-461-сон қарорига

ИЛОВА


"Ўзбекнефтгаз" акциядорлик жамияти

Кузатув кенгашининг

ТАРКИБИ

Арипов А.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, Кузатув кенгаши раиси

Ходжаев Б.А.

-

Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазири

Хайдаров А.Я.

-

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг биринчи ўринбосари

Гулямов Р.А.

-

Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси

Воитов А.Б.

-

"Ўзсаноатқурилишбанк" АТБ бошқаруви раиси в.б.

Мирзамахмудов Ж.Т.

-

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Геология, ёқилғи-энергетика комплекси, кимё, нефть-кимё ва металлургия саноати масалалари ахборот-таҳлил департаменти мудири

          

Изоҳ. Кузатув кенгаши аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.



"Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси", 2006 йил, 9-сон, 528-модда.