язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Қурилиш ва архитектура/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.09.1998 й. 375-сон "Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.09.1998 й.

N 375



КАПИТАЛ ҚУРИЛИШДА ИҚТИСОДИЙ

ИСЛОҲОТЛАРНИ ЧУҚУРЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Капитал қурилишда бозор муносабатларини шакллантиришнинг ташкилий, иқтисодий ва ҳуқуқий шарт-шароитларини яратиш, қурилиш соҳасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, бозор принциплари ва механизмлари асосида қурилиш мажмуини бошқариш тизимини такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг энг муҳим йўналишлари деб ҳисоблансин:

пудрат қурилиш ташкилотлари ва қурилиш индустрияси корхоналарини хусусийлаштириш ва акциялаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш, қурилиш бошқарув тузилмаларини ихчамлаштириш ва монополиядан чиқариш;

хусусий қурилиш фирмалари ташкил этилишини рағбатлантириш, қурилиш соҳасида ўрта ва кичик корхоналар ва ташкилотларни, бозор инфратузилмасини ривожлантириш;

капитал қурилишда пудрат ва лойиҳа ишлари бозорини шакллантириш, қурилиш фаолиятида шартнома муносабатларининг аҳамиятини кучайтириш, буюртмаларни жойлаштиришда ҳамма жойда тендер савдоларини жорий этиш, устун даражада фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш;

инвестиция лойиҳаларининг техник-иқтисодий асосларини тайёрлаш даражасини ошириш ҳамда уларни шакллантириш, кўриб чиқиш ва тасдиқлаш тартибини такомиллаштириш, қурилишнинг меъёрий-техник негизини янгилаш;

тармоқни бошқаришнинг барча бўғинларида институционал ислоҳотларни амалга ошириш, бошқаришнинг устун даражада бир-икки бўғинли тизимига ўтган ҳолда қурилиш мажмуини бошқариш тузилмасини такомиллаштириш;

бригада пудратини жорий этиш, ишнинг тугалланган босқичлари бўйича ҳақ тўлаш асосида пудрат қурилиш ташкилотларида ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этиш шакллари ва механизмини такомиллаштириш;

қурилиш ишлари муддатларини қисқартириш ва таннархини пасайтириш.


2. 1998-2000 йилларда қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастури 1-иловага* мувофиқ маъқуллансин.

Капитал қурилишда иқтисодий ислоҳотлар ўтказилиши билан боғлиқ масалаларни мувофиқлаштириш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари - Комплекс қурилиши раҳбари томонидан амалга оширилади.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари раислигида капитал қурилишни ислоҳ қилиш бўйича ҳудудий комиссиялар тузсинлар.


3. Республикада қурилиш соҳасида бозор муносабатларини шакллантиришнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини яратувчи қонун ҳужжатлари қабул қилинганлиги маълумот учун қабул қилинсин (3-илова*).


4. Қуйидагилар:

1998-2000 йилларда қурилишда иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш дастурини амалга ошириш чора-тадбирлари 4-иловага* мувофиқ;

Бозор муносабатлари шароитларида қурилишда шартномавий нархларни белгилаш тартиби 8-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Қурилиш, қурилиш материаллари, транспорт ва алоқа саноати комплекси, вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда кўрсатиб ўтилган чора-тадбирларнинг амалга оширилишини таъминласин.

5. Қурилиш, қурилиш материаллари, транспорт ва алоқа саноати комплекси (А.Н. Исаевга) Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси:

"Ўзсаноатхўжаликқурилиш" давлат корпорацияси, "Ўзжамоақурилиш" уюшмаси, "Ўзагроқурилиш" бирлашмаси билан биргаликда бошқарувнинг республика органларини тугатган ҳолда кўрсатиб ўтилган тузилмалар қайта ташкил этилишини назарда тутувчи Вазирлар Маҳкамаси қарорини 1999 йил 1 январгача тайёрласин ва тасдиқлаш учун киритсин;

"Ўзавтойўл" давлат концерни билан биргаликла Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат комиссияси билан Осиё ривожланиш банки ўртасида имзоланган Меморандумга мувофиқ таркибий қайта ўзгартиришлар амалга оширилишини таъминласин;

"Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорацияси, "Ўзмонтажмахсусқурилиш" ва "Ўзбектрансқурилиш" уюшмалари, "Ўзбекгидроэнергияқурилиш" трести, "Ўзбекнефтгазқурилиш" бирлашмаси билан биргаликда 1999 йил 1 январгача 2 бўғинли тизимга ўтишни, ортиқча тузилмалар тугатилишини, мазкур қарорнинг 2-бандида назарда тутилган Дастурнинг сўзсиз бажарилишини кўзда тутган ҳолда уларнинг бошқарув тизимини такомиллаштириш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритсин.

6. Қурилишда асосий бирламчи хўжалик бўғини сифатида қурилиш трестини бошқаришнинг намунавий тузилмаси 9-иловага* мувофиқ маъқуллансин.

Вазирликлар ва идораларга, компаниялар, корпорациялар, уюшмалар, мустақил қурилиш трестларига 1990-1999 йиллар мобайнида қурилиш трестларини бошқаришнинг кўрсатиб ўтилган намунавий тузилмасига ўтказиш тавсия этилсин.


7. Шўртан газ-кимё комплекси, Қўнғирот сода заводи, Қизилқум фосфорит комбинати қурилиши сингари муҳим халқ хўжалиги аҳамиятига эга бўлган йирик қурилишларда Ҳукумат қарори билан белгиланган буюртмачи ва бош пудратчининг тавсиялари бўйича барча манфаатдор субпудрат ташкилотларининг вакилларидан иборат таркибда республика штаб-марказларини шакллантириш тавсия этилсин.

Кўрсатиб ўтилган штаб-марказларнинг шакллантирилиши ва уларнинг фаолият кўрсатиши учун масъулият Бош вазирнинг ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.

Зарурият бўлганда штаб-марказлар ҳузурида харажатларнинг умумий сметаси ҳисобига 5-7 кишидан иборат қурилиш-монтаж ишларини мувофиқлаштирувчи ишчи гуруҳлар ташкил этилсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддатда:

касб-ҳунар коллежларини ва академик лицейларни қуриш ва реконструкция қилиш бўйича республика, вилоят ихтисослаштирилган қурилиш трестларини;

ижтимоий соҳа объектлари, биринчи навбатда намунавий лойиҳалар бўйича қурилаётган коллежлар ва лицейлар учун қурилиш конструкциялари ва материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган қурилиш индустрияси корхоналарини ташкил этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси 1998 йил 1 ноябргача ушбу масала бўйича қарор қабул қилсин.


9. "Давархитектқурилиш" қўмитасига қуйидаги вазифаларни ҳал этиш юклансин:

қурилиш, архитектура ва шаҳарсозлик соҳасида давлат сиёсатини олиб бориш, тармоқни ривожлантириш тамойилини шакллантириш;

қурилиш ишлаб чиқаришида, капитал қурилишнинг ахбор негизини яратишда ягона илмий ва техника сиёсатини олиб бориш;

қурилиш фаолиятини давлат томонидан бошқаришнинг шакл ва усулларини ишлаб чиқиш;

инвестиция лойиҳалари ва қурилиш ишлари сифатини экспертиза қилиш бўйича мустақил фирмалар фаолияти устидан мониторингни амалга ошириш;

қурилишда мониторингни ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилишини таъминлаш;

қурилиш фаолиятида стандартлаштириш ва сертификациялаш, қурилишда нарх белгилаш тизимини такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш.

"Давархитектқурилиш" қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат мулки қўмитаси ҳамда бошқа маифаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатлари ва меъёрий ҳужжатлар ишлаб чиқилиши учун масъул бўлган бўлинмалар ташкил этилишини назарда тутган ҳолда "Давархитектқурилиш" қўмитасининг янгиланган тузилмасини ва у тўғрисидаги Низомни бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

10. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорациясининг Тошкент шаҳар капитал қурилиш Бош бошқармасини ва "Тошшаҳарлойиҳа" институтини корпорация таркибидан чиқариш ва уларни Тошкент шаҳар ҳокимлигига бўйсундириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


11. Ҳукуматнинг қуйидаги қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон ССР агросаноат комплексини бошқариш структурасини такомиллаштириш тўғрисида" 1991 йил 11 январдаги 5-сон қарорининг 8-банди чиқариб ташлансин;

Вазирлар Маҳкамасининг "Тошкентуйжойинвестқурилиш" Тошкент молия-қурилиш корпорацияси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 27 декабрдаги 622-сон қарорида:

а) 1-банддан "Тошшаҳарлойиҳа" институти, Капитал қурилиш бош бошқармаси ва" сўзлари чиқариб ташлансин;

б) 1-иловадаги охирги иккита хатбоши чиқариб ташлансин;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Капитал қурилишда пудрат савдолари (тендерлар)ни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида" 1997 йил 28 февралдаги 114-сон қарорининг 2-банди қуйидаги хатбоши билан тўлдирилсин:

"Пудрат савдолари (тендерлар)ни ташкил этиш бўйича Республика бошқармасига Ўзбекистон Республикаси ҳудудида савдолар ўтказиш бўйича услубий раҳбарликни амалга ошириш ва кўрсатмалар бериш юклансин".


12. Қуйидагилар:

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Республикада тугалланмаган ишлаб чиқариш қурилиши ҳажмларини қисқартириш, ишлаб чиқариш объектларини реконструкция қилиш ва уларнинг бир қисмини халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқаришга қайта ихтисослаштиришга доир туб чора-тадбирлар тўғрисида" 1990 йил 29 августдаги 302-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Капитал қурилишда пудрат савдолари (тендерлар)ни ташкил этиш ва ўтказиш тартиби тўғрисидаги вақтинчалик низомни тасдиқлаш ҳақида" 1997 йил 28 февралдаги 114-сон қарорининг 1-банди ва унга илова;

Вазирлар Маҳкамасининг "Қурилишни контракт асосида ва объектларни фойдаланишга тайёр ҳолда қуришни ташкил этиш тўғрисидаги низомларни, бозор муносабатлари шароитларида қурилишдаги шартномавий нархларни белгилаш тартибини тасдиқлаш ҳақида" 1993 йил 21 июлдаги 369-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг 1998 йил 27 апрелдаги 177-ф-сон фармойиши ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда амалдаги қонун ҳужжатлари ва бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларга мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосари А.Н. Исаев зиммасига юклансин.


Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                             И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.