Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.11.1998 й. 457-сон "Кор Фармсаноат" Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонасининг барқарор ишлашини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.11.1998 й.

N 457


"КОР ФАРМСАНОАТ" ЎЗБЕКИСТОН-

ҲИНДИСТОН ҚЎШМА КОРХОНАСИНИНГ

БАРҚАРОР ИШЛАШИНИ ТАЪМИНЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ички бозорни юқори сифатли дори-дармон воситалари билан тўлдириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қуйидагилар:

"Ўзфармсаноат" давлат-акциядорлик концерни иштирокида йилига 6,6 млн. флакон инфузион эритма ҳамда 396 млн. таблетка ва капсула тайёр дори-дармон воситалари ишлаб чиқариш лойиҳа қувватига эга бўлган "Кор Фармсаноат" Ўзбекистон-Ҳиндистон қўшма корхонаси ташкил этилганлиги;

"Ўзфармсаноат" концерни, Ўзбекистон кимё-фармацевтика илмий-тадқиқот институти, "Технофарм" очиқ турдаги акциядорлик жамияти, Ҳиндистоннинг "Кор Хелскер Лимитед" компанияси ва Халқаро молия корпорацияси "Кор Фармсаноат" қўшма корхонасининг муассислари эканлиги;

корхонанинг устав сармояси 5,5 млн. АҚШ доллари, шу жумладан, Ўзбекистон томони улуши - 1,37 млн. АҚШ доллари (25 фоиз), Ҳиндистон томони улуши - 3,63 млн. АҚШ доллари (66 фоиз), Халқаро молия корпорацияси улуши - 0,5 млн. АҚШ доллари (9 фоиз) миқдорида белгиланганлиги;

"Кор Фармсаноат" қўшма корхонаси ва Халқаро молия корпорацияси ўртасидаги 6,7 млн. АҚШ доллари миқдорида кредит берилиши тўғрисидаги қарз битимига мувофиқ ажратилган кредитнинг 3,35 млн. АҚШ доллари миқдоридаги биринчи қисми тўлиқ ўзлаштирилганлиги маълумот учун қабул қилинсин. Кредит "Кор Фармсаноат" қўшма корхонасининг ўз маблағлари ҳисобидан қайтарилади.


2. "Кор Фармсаноат" қўшма корхонаси ишлаб чиқаришни ташкил этиш ва маҳсулот ишлаб чиқариш учун олиб келинадиган моддий-техника ресурсларининг барча турларига, шу жумладан, асбоб-ускуналарга, приборлар ва механизмларга, ёрдамчи материалларга, дори-дармон воситаларининг субстанцияларига бож ва йиғимлар тўлашдан (божхона расмийлаштируви амалга оширилганлиги учун бож йиғимларидан ташқари) 3 йил муддатга озод қилинсин.


3. "Кор Фармсаноат" қўшма корхонаси лойиҳаси масалалари бўйича ишлаш учун келаётган чет эллик мутахассисларга республика ҳудудида яшашлари ва транспортнинг барча турларида юришлари учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги 1999 йил ва кейинги йиллар учун прогнозни шакллантиришда "Кор Фармсаноат" қўшма корхонасининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун хом ашё ва материаллар импорт қилинишини назарда тутсинлар.


5. Маҳфий.


6. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги "Кор Фармсаноат" қўшма корхонасининг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун асбоб-ускуналар, хом ашё ва материаллар етказиб бериш юзасидан импорт контрактларни белгиланган муддатларда рўйхатдан ўтказсин.


7. "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси корхонанинг ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун "Кор Фармсаноат" қўшма корхонасига газ учун лимит ажратиш тўғрисидаги масалани бир ой муддатда кўриб чиқсин ва ҳал қилсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.Караматов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                              И. Каримов










Время: 0.1875
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск