Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.11.1998 й. 484-сон "Скандинавия мамлакатлари билан ҳамкорликни фаоллаштириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.11.1998 й.

N 484


СКАНДИНАВИЯ МАМЛАКАТЛАРИ БИЛАН

ҲАМКОРЛИКНИ ФАОЛЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Скандинавия мамлакатлари билан сиёсий, савдо-иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий ҳамкорликни фаоллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Скандинавия мамлакатлари билан ҳамкорликни фаоллаштиришга доир тадбирлар режасига иловага мувофиқ розилик берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда тадбирларнинг режада белгиланган муддатларда ўз вақтида бажарилишини таъминласинлар.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги икки томонлама алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, шартномавий-ҳуқуқий база яратиш, шунингдек олий даражадаги ташрифларни ташкил этиш мақсадида 1999 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикаси эксперт гуруҳини Скандинавия мамлакатларига юборсинлар.


3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1998 йил 23 ноябрдаги

484-сон қарорига

ИЛОВА



Скандинавия мамлакатлари билан ҳамкорликни

фаоллаштиришга доир тадбирлар

РЕЖАСИ

Т/р

Тадбирлар


Масъул бажарувчи


Бажариш

муддатлари


1.

Манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан Ўзбекистон Республикаси ва Скандинавия мамлакатлари ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик, банк ишлари. маданий ҳамкорлик, туризм, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ҳамда табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш соҳасида шартномавий-ҳуқуқий базани ривожлантириш масалаларини ишлаб чиқиш.


Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Ўзбекистон Миллий банки, Маданият ишлари вазирлиги, "Ўзбектуризм", Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, "Бошгидромет" бош бошқармаси


1998 йил декабрь

2.

Ўзбекистон Республикасининг Скандинавия мамлакатлари билан ҳамкорлиги истиқболлари тўғрисидаги таклифларни ишлаб чиқиш учун вазирликлар ва идоралар экспертларннинг маслаҳатлашув учрашувларини ўтказиш.


Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги

1998 йил декабрь

3.

Скандинавия мамлакатларидан бирида Ўзбекистоннинг минтақавий дипломатик ваколатхонасини очишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидагн масалани ўрганиш.


Ташқи ишлар вазирлиги

1999 йил январь

4.

Дания, Норвегия ва Швеция билан самолёт қатновлари тўғрисидаги тасдиқлаш учун розилик билдирилган Битимларни имзолаш масаласини ишлаб чиқиш.


"Ўзбекистон ҳаво йўллари" компанияси, Ташқи ишлар вазирлиги

1999 йил январь

5.

Ўзбекистоннинг иқтисодий потенциали тақдимотини ўтказиш мақсадида Скандинавия мамлакатларининг нуфузли вазирликларида Ўзбекистон Республикаси делегацияси музокараларини ўтказишни ташкил қилиш.


Ташқи ишлар вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги

1999 йил биринчи чораги

6.

Скандинавия мамлакатларида савдо-иқтисодий кўргазма ўтказиш масаласини ишлаб чиқиш.

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги


1999 йил биринчи чораги

7.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Скандинавия мамлакатлари ташқи ишлар вазирликлари ўртасида сиёсий маслаҳатлашувлар ўтказиш.


Ташқи ишлар вазирлиги

доимо

8.

Скандинавия мамлакатларининг етакчи компаниялари билан тиббиёт, фармакология, асбобсозлик,. Телекоммуникациялар, мева-сабзавот ва гўшт-сут маҳсулотларини қайта ишлаш, минерал ресурсларни қазиб олиш ва қайта ишлаш, нефть маҳсулотларини қайта ишлаш ва енгил саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш соҳасида ўзаро фойдали ҳамкорликни ўрнатиш ва ривожлантириш масалаларини ишлаб чиқиш.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Дори-дармон" акциядорлик уюшмаси, "Ўзмашсаноат" уюшмаси, "Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг" компанияси, "Ўзгўштсутсаноат" уюшмаси, Почта ва телекоммуникациялар агентлиги, Давлат геология қўмитаси, "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси, "Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси


1999 йил биринчи чораги


Время: 0.0037
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск