язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Молдова Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Молдова Республикаси Ҳукумати ўртасида ҳаво қатнови ва ҳаво транспорти соҳасида ҳамкорлик қилиш тўғрисида тузилган Битим (1995 йил 30 март)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва

Молдова Республикаси Ҳукумати ўртасида

ҳаво қатнови ва ҳаво транспорти соҳасида

ҳамкорлик қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Молдова Республикаси Ҳукумати, бундан буён "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар, 1944 йилнинг 7 декабрида Чикаго шаҳрида имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг қатнашчилари бўлгани ҳолда, ҳаво транспорти соҳасида ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш мақсадида, қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:



1-модда


1. Ушбу Битимнинг мақсадлари йўлида мазкур атамалар қуйидаги маъноларни англатади:

а) "Конвенция" атамаси 1944 йилнинг 7 декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни, шунингдек Аҳдлашувчи Томонларга қай даражада эътироф этилгани ва қай даражада қўлланилишига қараб, унга киритилган ҳар қандай Илова ва ҳар қандай тузатишни англатади;

b) "авиация маъмурлари" атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан - "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси ёки ҳозирги вақтда ушбу авиакомпания бажараётган вазифаларни амалга ошириш ваколати берилган шахс ёки ташкилотни, Молдова Республикасига нисбатан  Фуқаро Авиациясининг Давлат Маъмуриятини ёки ҳозирги вақтда ушбу вазирлик томонидан бажарилаётган вазифаларни амалга ошириш ваколати берилган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади;

с) "тайинланган авиакорхона" атамаси ушбу Битимнинг 4-моддасига биноан тайинланган ва ваколат берилган авиакорхонани англатади;

d) "ҳудуд" атамаси давлатга нисбатан - ушбу давлатнинг мутлақ тасарруфидаги ер юзаси, ҳудудий ва ички сувлар ва улар устидаги самовий ҳудудни англатади;

е) "ҳаво қатнови", "халқаро ҳаво қатнови", "авиакорхона" ва "нотижорий мақсадларда тўхташ" атамалари Чикаго Конвенциясининг 96-моддасида кўрсатиб ўтилган маъноларни англатади;

f) "тариф" атамаси вакиллик ва ёрдамчи хизматларнинг тўлови ҳамда шарт-шароитларини ўз ичига олган ҳолда йўловчиларни, йўловчиларнинг юкларини, юк ва почтани ташиш учун тўланадиган ва шу тўловлар қўлланиладиган шароитларни англатади.


2. Ушбу Битимга киритилган Иловалар унинг ажралмас қисмини ташкил қилади.



2-модда


1. Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳар бири бошқа Аҳдлашувчи Томонга ушбу Битимнинг Иловасида кўрсатилган йўналишлар бўйича халқаро ҳаво қатновини ўрнатиш мақсадида ушбу Битимда тавсифланган ҳуқуқларни беради (бундан буён матнда тегишли равишда "шартлашилган йўллар" ва "белгиланган йўналишлар" деб аталади).


2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси белгиланган йўналишлар бўйича халқаро ҳаво йўлларидан фойдаланиш чоғида:

а) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидан қўнмаган ҳолда учиб ўтиш;

b) бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудидаги манзилларда тижоратга тааллуқли бўлмаган мақсадларда қўниш;

с) Аҳдлашувчи Томонларнинг ҳудудлари оралиғида бораётган йўловчилар, почта ва юкни олиш ва (ёки) тушириш мақсадида иккинчи Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ушбу Битимнинг Иловасида келтирилган манзилларда қўниш;

d) учинчи мамлакатларнинг манзилларига бораётган (манзилларидан келаётган) йўловчилар, йўловчи юки ва юк ёки почтани олиш ва (ёки) тушириш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг ҳудудида ушбу Битимнинг Иловасида кўрсатилган манзилларда қўниш. Бундай ҳуқу

...