язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Ҳиндистон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида Кредит битими (Деҳли, 2000 йил 2 май)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида

КРЕДИТ БИТИМИ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ҳамжиҳат равишда иккала мамлакат иқтисодий муносабатларини мустаҳкамлаш ниятида Кредит Битимини имзолашга аҳдлашдилар. Унга кўра, Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига 10 миллион АҚШ доллари ҳажмида кредит ажратади. 1994 йил 22 ноябрдаги Битимга мувофиқ ажратилиб, ҳозирга қадар 2,23 миллион АҚШ доллари ҳажмида фойдаланилган иккинчи кредит линияси ёпилган деб ҳисобланади.



1-модда


10 миллион АҚШ доллари ҳажмидаги кредит Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматига ушбу Битимнинг 1-иловасига мувофиқ Ҳиндистондан у ерда ишлаб чиқарилган товарлар ва хизматларни импорт қилиш учун ажратилади. 1-илованинг мундарижаси вақти-вақти билан иккала Ҳукумат ўртасидаги аҳдлашувларга биноан тўлдириш, қисқартиш ва ўзгартишлар ҳисобига ўзгариши мумкин. Кредит учинчи мамлакатлардан импорт қилишни кўзда тутмайди.

Ушбу Битимнинг 2-иловасида кўрсатилган тўловлардан ташқари қуйидаги тўловлар ҳам шу кредит ҳисобидан амалга оширилади, чунончи:

Томонларнинг ўзаро келишуви бўйича, агар ушбу кредит маблағлари ҳисобидан амалга ошириладиган лойиҳаларни баҳолаш, назорат қилиш ва такрорий мониторингдан ўтказиш зарурати бўлса, кредит суммасининг 2 фоизига қадар миқдордаги тўловлар.



2-модда


Ҳиндистондан товарларни экспорт қилиш ва уларни Ўзбекистонда импорт қилиш одатдаги тижорий каналлар орқали, иккала мамлакатда амал қиладиган қонун-қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. Нархлар, муддатлар ва бошқа шартлар Ҳиндистон экспортчилари ва Ўзбекистон импортчилари ўртасида келишиб олинади.



...