язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Молдова Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Молдова Республикаси Ҳукумати ўртасида эркин савдо тўғрисида Битим (Кишинёв, 1995 йил 30 март)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

билан Молдова Республикаси Ҳукумати

ўртасида эркин савдо тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Молдова Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Томонлар деб аталадилар,

Ўзбекистон Республикаси ва Молдова Республикаси ўртасида тенглик ва ўзаро манфаатдорлик асосида савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантиришга интилиб,

ҳар қайси давлатнинг ташқи иқтисодий фаолиятни мустақил равишда амалга оширишдаги суверен ҳуқуқидан келиб чиқиб,

ўзаро манфаатли ва кооперацион алоқалар ва ҳамкорликни ривожлантириш асосида Ўзбекистон Республикаси ва Молдова Республикаси иқтисодий потенциалини оширишга кўмаклашиш мақсадида,

ўзаро иқтисодий ҳамкорликни эркин ривожлантиришга ўзларининг содиқлигини тасдиқлаб,

товарлар ва хизматлар кўрсатишни эркин айирбошлаш ўзаро келишилган чора-тадбирларни амалга оширишни талаб қилишини эътироф этиб,

Ўзбекистон Республикаси ва Молдова Республикаси Тарифлар ва савдо бўйича Бош Битим (ТСББ) ҳамда Жаҳон савдо ташкилоти (ЖСТ) принципларига содиқ эканликларини тасдиқлаб,

қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда


1. Аҳдлашувчи Томонлар бир-бирларига эркин савдо тартибини яратадилар.

Аҳдлашувчи Томонлар Аҳдлашувчи Томонлардан бирининг божхона ҳудудидан келиб чиққан ва бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг божхона ҳудуди учун мўлжалланган товарлар экспортига ва/ёки импортига нисбатан эквивалент кучга эга бўлган божхона божлари, соли

...