язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Эрон Ислом Республикаси/ Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги ҳукуматлараро савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича комиссияси иккинчи мажлисининг Баённомаси (Теҳрон, 1999 йил 8 февраль)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон

Республикаси ўртасидаги ҳукуматлараро

савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий

ҳамкорлик бўйича комиссияси

иккинчи мажлисининг

БАЁННОМАСИ


Эрон Ислом Республикаси ва Ўзбекистон Республикаси ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлаш ҳамда ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида 1377 ҳижрий-шамсий йилнинг 18-20 баҳман ойида, яъни 1999 йил 7-9 февралда Теҳрон шаҳрида икки мамлакат ўртасидаги савдо-иқтисодий ва илмий-техникавий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг иккинчи мажлиси бўлиб ўтди.

Ушбу мажлисда раислик вазифасини Эрон томонидан Эрон Ислом Республикаси савдо вазири Муҳаммад Шариатмодари Жаноби Олийлари ва Ўзбекистон томонидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Рустам Юнусов Жаноби Олийлари бажардилар. Комиссия ишида қатнашган икки мамлакат ҳайъатлари аъзоларининг рўйхати илова қилинган.

Мазкур мажлис давомида икки мамлакат ўртасидаги транспорт ва коммуникация, иқтисодий ва божхона соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва кенгайтириш йўллари ўрганиб чиқилди ва икки мамлакат салоҳиятларини назарда тутган ҳолда, юқорида

...