язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Бангладеш Халқ Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бангладеш Халқ Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро ҳимоялаш ва рағбатлантириш тўғрисида Битим (2000 йил 18 июль)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Бангладеш Халқ Республикаси Ҳукумати

ўртасида инвестицияларни ўзаро ҳимоялаш

ва рағбатлантириш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Бангладеш Халқ Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар,

иккала давлатнинг ўзаро манфаатдорлиги учун улар ўртасида узоқ муддат асосидаги янада кенгроқ иқтисодий ҳамкорликка кўмаклашишни истаб,

бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларининг бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудидаги инвестициялари учун манфаатли шароитлар яратиш ва уларни сақлаш мақсадида инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоялаш заруратини эътироф этиб,

инвестицияларнинг барқарор асоси иқтисодий манбалардан фойдаланишнинг юксак самарадорлиги ва ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришни таъминлашига келишган ҳолда, қуйидагилар тўғрисида келишиб олдилар:



1-модда. Умумий таърифлар


Ушбу Битим мақсадлари учун:


1. "Инвестор" атамаси қуйидагиларга татбиқ этилади ва уларни ўз ичига олади:

- Аҳдлашувчи Томонларнинг давлатлари;

- Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг юридик шахслари;

- Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг халқаро ташкилотлари;

- Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслари;

- Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг доимий равишда чет элда яшовчи фуқаролари.


2. "Инвестициялар" атамаси мулкий бойликларнинг исталган кўриниши ҳамда уларга эгалик ҳуқуқини, шунингдек муаллифлик ҳуқуқи, патентлар, фойдали моделлар, саноат андозалари ва моделлари, савдо белгилари, фирмавий номлар, ишлаб чиқариш ва тижорат сирлари, технологиялар, "гуд вил" ва "ноу-хау" сингари интеллектуал, савдо ва саноат мулкига эгалик ҳуқуқларини англатади.


3. Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари ҳудудидаги инвестициялар қуйидаги йўллар билан амалга оширилади:

- хўжалик жамиятлари ва ширкатлари, банклар, суғурта ташкилотлари ва бутунлай ёки улардаги улушли иштирок асосида инвесторларга тегишли бўлган бошқа корхоналарни тузиш;

- мол-мулклар, акциялар ва бошқа қимматбаҳо коғозларни сотиб олиш;

- мулкий ҳуқуқларни, шунингдек ерга ва табиий ресурсларга (шу жумладан, ижара асосида) эгалик ва улардан фойдаланиш ҳуқуқларини сотиб олиш;

- инвестициялаш жойи бўйича Аҳдлашувчи Томоннинг давлати ҳудудида амалда бўлган қонунчиликка мувофиқ инвестицияларни амалга ошириш бўйича ўзга фаолият. Бойликларни дастлабки ва қайтадан инвестицияланган шаклдаги ҳеч қандай ўзгариш уларнинг инвестиция сифатидаги характерига таъсир кўрсатмайди.


4. "Юридик шахслар" атамаси бир Аҳдлашувчи Томон давлатининг қонунчилигига мувофиқ равишда ташкил этилиб, бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида рўйхатдан ўтказилган ўз органларига эга бўлган ҳамда инвестицияларни амалга ошираётган

...