язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Эрон Ислом Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида Битим (Теҳрон, 2000 йил 11 июнь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати ўртасида

инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш

ва ҳимоя қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Эрон Ислом Республикаси Ҳукумати, бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

иккала давлатнинг ўзаро манфаати йўлида иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш истагида,

ўз иқтисодий ресурслари ва потенциал имкониятларидан инвестициялар соҳасида фойдаланиш ҳамда иккала томон ҳудудида Аҳдлашувчи Томонлар фуқароларининг инвестицияларини барпо этиш ва улар учун қулай шароит яратишга интилиб,

Аҳдлашувчи Томонлар фуқароларининг иккала томон ҳудудидаги инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш заруратини эътироф этиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Ушбу Битимдаги атамалар қуйидаги маънода қўлланилади:


1. "Инвестиция" атамаси Аҳдлашувчи Томон инвестори тарафидан бошқа Аҳдлашувчи Томоннинг қонунлари ва меъёрий (бундан кейин қабул қилувчи Аҳдлашувчи Томон деб аталадиган) ҳужжатларига мувофиқ инвестицияланган мулк ва активларнинг исталган турига тааллуқли бўлади ва қуйидагиларни ўз ичига олади:


а) кўчар ва кўчмас мулк, шунингдек унга тааллуқли ҳуқуқлар;

б) акциялар ва компанияларда иштирок этишнинг исталган тури;

в) пул ва/ёки даромадлар;

г) патентлар, фойдали моделлар, саноат лойиҳалари ёки намуналари, савдо маркалари ва номланмалари, ноу-хау ва гудвилл каби саноат ва интеллектуал мулк ҳуқуқи;

д) фойдали қазилмаларни қидириш, қазиб чиқариш ёки ишга тушириш ҳуқуқи.


2. "Инвестор" атамаси ушбу Битим доирасида бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудида инвестицияларни амалга ошираётган қуйидаги шахсларни англатади:


а) ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг қонунларига мувофиқ унинг фуқ

...