язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Ҳиндистон Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро ҳимоялаш ва рағбатлантириш тўғрисида Битим (Тошкент, 1999 йил 18 май)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати ўртасида

инвестицияларни ўзаро ҳимоялаш

ва рағбатлантириш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Ҳиндистон Республикаси Ҳукумати (бундан буён "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар),

иккала томоннинг узоқ муддат асосидаги ўзаро манфаатдорлигини кўзлаб, янада кенгроқ иқтисодий ҳамкорликка кўмаклашиш истагида,

бир давлат инвесторларининг бошқа давлат ҳудудидаги инвестициялари учун янада қулайроқ шароитлар яратиш учун,

бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларининг инвестициялари учун бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида қулай шароитлар яратиш ва уларни сақлаш мақсадида инвестицияларни рағбатлантириш ва ҳимоялаш ўзаро манфаатга эга эканлигини эътироф этиб,

инвестицияларнинг барқарор асоси иқтисодий манбалардан фойдаланишнинг янада самарадорлиги ва ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришга хизмат қилиши борасида якдил бўлиб,

қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Ушбу Битимда:


1. "Инвестор" атамаси бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида инвестицияларни амалга ошираётган исталган жисмоний ёки юридик шахсни англатади:


а) "Жисмоний шахс" атамаси:

Ўзбекистон Республикасига нисбатан - Ўзбекистон Республикаси фуқаролиги ёки миллатига эга бўлган ёхуд унинг қонунларига мувофиқ доимий равишда яшовчи жисмоний шахслар;

Ҳиндистон Республикасига нисбатан - Ҳиндистоннинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ Ҳиндистон фуқароси мақомини олган шахслар;


б) "Юридик шахс" атамаси иккала Аҳдлашувчи Томонга нисбатан ҳар қандай юридик тузилмани - Аҳдлашувчи Томон ҳудудининг исталган қисмида, унинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ рўйхатдан ўтказилган ёки таъсис этилган компания, корпорация, фирма, ассоциация, корхонани англатади.


2. "Инвестициялар" атамаси ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томоннинг миллий қонунчилигига мувофиқ ташкил этилган ёки қўлга киритилган активларнинг ҳар қандай кўринишини, шу жумладан, уларга тааллуқли бўлган ҳуқуқларни, хусусан қуйидагиларни, аммо нафақат уларни, билдиради:


а) мол-мулк ва кўчмас мулк, шунингдек ипотека, гаров ва гаровдан чегириб қолиш ҳуқуқи сингари ўзга ҳуқуқлар;

б) компаниянинг улушлари, пайлари, облигациялари ва компаниядаги иштирокнинг шу сингари ҳар қандай бошқа шакллари, шунингдек ҳукуматнинг қимматбаҳо қоғозлари;

в) пул маблағлари бўйича ёки молиявий

...