язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Молдова Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Молдова Республикаси Ҳукумати ўртасида инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида Битим (Тошкент, 1995 йил 11 ноябрь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Молдова Республикаси Ҳукумати ўртасида

инвестицияларни ўзаро рағбатлантириш

ва ҳимоя қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Молдова Республикаси Ҳукумати, бундан кейин Аҳдлашувчи Томонлар, деб аталадилар,

иккала давлат ўзаро манфаати учун улар ўртасидаги узоқ муддатли асосдаги янада кенгроқ иқтисодий ҳамкорликка ёрдам беришни исташиб,

бир Аҳдлашувчи Томон давлати инвесторларига бошқа Аҳдлашувчи Томон давлати ҳудудида инвестициялар учун қулай шароитлар яратиш ва уларни сақлаш мақсадида инвестицияларни рағбатлантириш ҳамда ҳимоя қилиш зарурлигини эътироф этишиб,

инвестицияларнинг барқарор асоси иқтисодий ресурслардан фойдаланишда ва ишлаб чиқариш кучларини ривожлантиришда энг юқори самарадорликни таъминлашига розилик билдиришиб,

қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Умумий таърифлар


Мазкур Битим мақсадида:


1. "Инвестор" атамаси қуйидагиларга татбиқ этилади ва уларни ўз ичига олади:

- Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари;

- Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг юридик шахслари;

- Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг халқаро ташкилотлари;

- Аҳдлашувчи Томонлар давлатларининг фуқаролари, фуқаролар бирлашмалари ва фуқаролиги бўлмаган шахслари;

- Аҳдлашувчи Томонларнинг чет элларда доимий яшовчи фуқаролари.


2. "Инвестициялар" атамаси ҳар қандай мулкий бойлик ва уларга эгалик ҳуқуқларини, шунингдек муаллифлик ҳуқуқи, патентлар, фойдали моделлар, саноат намуналари ва моделлари, товар белгилари, фирма номи, ишлаб чиқариш ва тижорат сирлари, технологиялар, "гудвил" ва "ноу-хау" каби ақлий, савдо ва саноат мулкига эгалик ҳуқуқларини англатади.


3. Аҳдлашувчи Томонлар давлатлари ҳудудида инвестициялар қуйидаги йўсинда амалга оширилади:

- тўлиқ тарзда инвесторга тегишли бўлган ёки уларда улушли иштирок этиш асосида хўжалик жамиятлари ва ширкатлари, банклар, суғурта ташкилотлари ва бошқа корхоналарни ташкил қилиш;

- мол-мулк, акциялар ва бошқа қимматли қоғозларни сотиб олиш;

- мол-мулкка эгалик ҳуқуқларини, шу жумладан, ерга (шу жумладан, ижара асосида) ва табиий ресурсларга эгалик ва улардан фойдаланиш ҳуқуқларини сотиб олиш;

- инвестицияларни жойлаштириш жойи бўйича Аҳдлашувчи Томон давлат ҳудудида амалда бўлган қонунчиликка зид бўлмаган инвестицияларни амалга оширишга оид бошқача фаолият.

Бойликларни қўйиш дастлаб ёки такроран амалга оширилган шакллардаги ҳеч қандай ўзгартириш уларни инвестиция сифатида тавсифлашни

...