ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар / Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими / Исроил /

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Исроил Давлати Ҳукумати ўртасида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида Битим (Тошкент, 1994 йил 4 июль)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

ва Исроил Давлати Ҳукумати ўртасида

инвестицияларни рағбатлантириш ва

ўзаро ҳимоя қилиш тўғрисида

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Исроил Давлати Ҳукумати, бундан буён "Аҳдлашувчи Томонлар" деб юритилади,

ҳар иккала мамлакат учун ўзаро манфаатли бўлган иқтисодий ҳамкорликни жадаллаштиришни назарда тутган ҳолда,

бир Давлат инвесторларининг иккинчи Давлат ҳудудидаги йирик инвестициялари учун қулай шароит яратиш мақсадини кўзлаган ҳолда,

мазкур Битим асосида инвестицияларни рағбатлантириш ва ўзаро ҳимоя қилиш ҳар иккала Давлатнинг ўзига хос ишчанлик ташаббуси ва равнақ топиши учун муҳим омил бўлиб хизмат қилишини эътироф этган ҳолда,

қуйидагилар хусусида келишиб олдилар:



1-модда. Таърифлар


Ушбу Битим мақсадларига эришиш учун:


1. "Инвестиция" атамаси барча турдаги активларни ўз ичига олади ва қуйидагиларни ҳам қўшиб ҳисоблаган ҳолда ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонун ва қоидаларига мувофиқ тарзда қўлланилади:

а) қўзғалувчи ва қўзғалмас мулк, бундай мулкка ҳамда барча турдаги мулкка нисбатан ҳар қандай эгалик ҳуқуқлари;

б) акциялар, облигацияларга эга бўлиш ва компанияларда иштирок этишнинг бошқа турлари натижасида олинган ҳуқуқлар;

в) пул талабномалари, компаниянинг хизмат муносабатлари ва бошқа улушлари ҳамда молиявий қимматга эга бўлган ҳар қандай фаолиятга тегишли ҳуқуқларга оид талаблар;

г) интеллектуал мулк, технологик жараёнлар ва ноу-хау соҳасидаги ҳуқуқлар;

д) қонун ёки контрактга мувофиқ равишда берилган ҳуқуқлар, табиий ресурсларни топиш, ишлаб чиқариш, қазиб олиш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқларини ўз ичига олувчи ишчан концессиялар.


2. Ҳудудида инвестициялар амалга оширилган Аҳдлашувчи Томоннинг қонунлари ва қоидаларига мувофиқ инвестицияланган ва қайта инвестицияланган активлар шаклининг ўзгариши уларнинг инвестиция сифатида ушбу Битимда қ

...
Время: 0.0064
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск