язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Корея Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати ўртасидa ижтимоий таъминот тўғрисида Битим (Тошкент, 2005 йил 10 май)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Корея Республикаси Ҳукумати ўртасидa

ижтимоий таъминот тўғрисида

БИТИМ

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Корея Республикаси Ҳукумати, (бундан кейин "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар), икки мамлакат ўртасида пенсия таъминоти соҳасида муносабатларни тартибга солиш истагида, тегишли ҳудудларда ишлаётган иккала мамлакат фуқароларининг пенсия тизимларида иккиёқлама тўлашнинг олдини олиш истагида, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



I ҚИСМ. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР

1-модда. Таърифлар


1. Ушбу Битим мақсадида:


a) "фуқаро" атамаси, Ўзбекистон Республикасига нисбатан, "Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик тўғрисида"ги Қонунига мувофиқ Ўзбекистон фуқаросини ва Корея Республикасининг (бундан кейин "Корея" деб аталувчи) ўзгаришлар билан Фуқаролик қонунига мувофиқ Корея фуқаросини англатади;

b) "қонун ҳужжатлари" атамаси, ушбу Битимнинг 2-моддасида қайд этилган қонун ва қарорларни англатади;

c) "Ваколатли орган" атамаси, Ўзбекистон Республикасига нисбатан Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирини ва Кореяга нисбатан Соғлиқни сақлаш ва фаровонлик вазирини англатади;

...