язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Корея Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси ўртасида жиноий ишлар бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида Шартнома (Тошкент, 2003 йил 12 февраль)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси билан

Корея Республикаси ўртасида жиноий ишлар

бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисида

ШАРТНОМА


Ўзбекистон Республикаси билан Корея Республикаси (бундан кейин "Томонлар" деб аталувчилар), жиноий ишлар бўйича ҳамкорлик ва ўзаро ёрдам кўрсатиш орқали жиноятларни огоҳлантириш, тергов олиб бориш, жиноий таъқиб қилиш ҳамда олдини олишда икки мамлакатнинг самарадорлигини оширишга интилиб, қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Қўллаш соҳаси


1. Томонлар ушбу Шартноманинг қоидаларига мувофиқ жиноий ишлар бўйича тергов олиб бориш, жиноий таъқиб қилиш ёки жиноий ишлар бўйича суд жараёнини амалга оширишда бир-бирларига ёрдам берадилар.


2. Ушбу Шартнома мақсадларида жиноий ишлар ҳар қандай жазоланадиган ва Сўраётган Томон ваколатли маъмурларининг юрисдикциясига тушадиган ҳуқуқбузарликка тааллуқли терговни, жиноий таъқиб ёки суд жараёнини англатиб, айнан шу ҳуқуқбузарлик борасида ёрдам сўралади.


3. Жиноий ишлар, шунингдек солиқ тўлаш, божхона мажбуриятлари, валюта назорати ёки бошқа молиявий масалалар соҳасидаги қонун ҳуқуқбузарлиги билан боғлиқ ишларни киритади, шунингдек улар билан боғлиқ бўлмаган ножиноий таъқиб билан боғлиқ бўлмайди.


4. Ёрдамга қуйидагилар киради:

а) шахслардан далиллар ёки аризаларни олиш;

b) маълумотлар, ҳужжатлар, ёзувлар ва гувоҳлик кўрсатмаларини тақдим этиш;

с) шахслар ёки предметларни аниқлаш ёхуд идентификациялаш;

d) ҳужжатларни топшириш;

е) мулкни қидириш ва хатга олиш бўйича сўровларни бажариш;

f) Сўралаётган Томонда кўрсатмалар беришга қодир ёки терговни олиб бориш, жиноий таъқиб ёхуд суд жараёнини амалга оширишга кўмак берувчи шахсларни белгилашга қаратилган чораларни кўриш;

g) жиноий фаолиятдан олинган даромадларни кузатиш, ушлаб қолиш, олиб қўйиш ва мусодара қилиш;

h) Сўралаётган Томоннинг қонунчилиги билан тақиқламаган, ушбу Шартнома мақсадларига мувофиқ келадиган бошқа турдаги ёрдам.


5. Ушбу Шартномага асосан тақдим этилган ёрдам қуйидагиларни ўз ичига олмайди:

а) ҳар қандай шахсни шу мақсадда экстрадиция қилиш ёки ҳибсга олиш ёхуд ушлаб қолиш;

b) Сўраётган Томонда чиқарилган суд қарорларини Сўралаётган Томонда ижро этиш, Сўралаётган Томоннинг қонунчилиги ва ушбу Шартномага кўра йўл қўйилгандаги ҳолатлар бунга кирмайди;

с) судланганларни жазони ўташ учун топшириш;

d) жиноий ишлар бўйича суд ишини топшириш.



2-модда. Бошқа турдаги ёрдам


Ушбу Шартнома Томонлар ўртасида бошқа шартномалар, аҳдлашувлар ёки бошқаларидан келиб чиқадиган мавжуд мажбуриятларга дахл қилмайди ва бошқа шартномалар, аҳдлашувлар ёки бошқаларига мувофиқ Томонлар бир-бирларига ёрдам беришларига тўсқинлик қилмайди.



3-модда. Марказий органлар


1. Ҳар бир Томон ушбу Шартнома мақсадларида сўровлар йўлланган ёки олинган ҳолда Марказий орган ҳисобланадиган шахс ёки маъмурни доимий асосда тайинлайди.


2. Ушбу Шартнома мақсадларида

...