язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Польша Республикаси/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Польша Республикаси Ҳукумати ўртасида тузилган фуқаро ҳаво транспорти тўғрисидаги Битим (1995 йил 11 январь)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати

ва Польша Республикаси Ҳукумати ўртасида

тузилган фуқаро ҳаво транспорти тўғрисидаги

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Польша Республикаси Ҳукумати, бундан буён матнда "Аҳдлашувчи Томонлар" деб аталувчилар,

1994 йилнинг 7 декабрида Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенциянинг аъзолари бўлгани ҳолда,

ҳаво қатновини ўрнатиш ва ўзларнинг тегишли ҳудудлариаро ва ташқарисида парвозларни амалга ошириш хусусида Битим тузиш итагида,

қуйидагилар хусусида аҳдлашиб олдилар:



1-модда. Атамалар


1. Агар матнда бошқа мазмун кўзда тутилмаган бўлса, ушбу Битимнинг мақсадлари йўлида:

а) "Чикаго Конвенцияси" атамаси 1944 йил 7 декабрда Чикагода имзолаш учун очилган Халқаро Фуқаро Авиацияси тўғрисидаги Конвенцияни англатади ва ўз ичига қуйидагиларни олади:

- 94-модданинг (а)-бандига мувофиқ кучга кирган ва ҳар иккала Аҳдлашувчи Томон эътироф этган ҳар қандай тузатишни;

- Чикаго Конвенциясининг 90-моддасига биноан киритилган ҳар қандай Илова ва унга киритилган шундай тузатишни англатадики, бунда бу тузатиш ёки илова берилган ҳар қандай вақтда ҳар икки Аҳдлашувчи Томон учун кучга эга бўлсин;

b) "авиация маъмурлари" атамаси Ўзбекистон Республикасига нисбатан Фуқаро Авиацияси Бош директорини, Польша Республикасига нисбатан эса Транспорт ва Денгиз Хўжалиги Вазирини/Фуқаро Авиацияси Департаменти Директорини ёки ҳар иккала ҳолда юқорида уқтириб ўтилган маъмурлар бажарадиган ишларни ёки шунинг сингари вазифаларни амалга ошириш ваколати берилиши мумкин бўлган ҳар қандай шахс ёки ташкилотни англатади;

c) "тайинланган авиакорхона" атамаси исталган Аҳдлашувчи Томон ушбу Битимнинг 4-моддасига мувофиқ тайинланган ва ваколат берган авиация корхонасини англатади;

d) "ҳудуд" атамаси Давлатга нисбатан Чикаго Конвенциясининг 2-моддасида унга белгиланган мазмунни англатади;

e) "ҳаво қатнови", "халқаро ҳаво қатнови", "авиакорхона" ва "нотижорий мақсадларда тўхташ" атамалари уларга Чикаго Конвенциясининг 96-моддасида тегишли равишда белгиланган маъноларни англатади.


2. Ушбу Битимга киритилган Иловага унинг таркибий қисми сифатида каралади.



2-модда. Конвенциянинг қўлланилиши


Мадомики, қоидалар халқаро ҳаво қатновида қўлланилар экан, ушбу Битимнинг қоидалари Чикаго Конвенцияси қоидаларига асос бўлади.



3-модда. Ташиш ҳуқуқларининг берилиши


1. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонга халқаро авиаташув ишларини амалга ошириш мақсадида қуйидаги ҳуқуқларни беради:

a) ўзининг ҳудудидан қўнмаган ҳолда учиб ўтиш ҳуқуқини;

b) ўз ҳудудида тижоратга тааллуқли бўлмаган мақсадларда қўниш ҳуқуқини.


2. Ҳар бир Аҳдлашувчи Томон иккинчи бир Аҳдлашувчи Томонга ушбу Битимга Илова қилиб киритилган Парвозлар жадвалининг тегишли Бўлимда кўрсатилган халқаро ҳаво қатновини амалга ошириш мақсадида бундан буён ушбу Битим матнида белгиланган ҳуқуқларни беради. Бундай қатновлар ва йўналишлар бундан буён матнда тегишли равишда "келишилган йўллар" ва "белгиланган йўналишлар" деб аталади. Белгиланган йўналишлар бўйича парвозларни амалга ошириш вақтида ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг тайинланган авиакорхонаси ушбу модданинг 1-бандида белгиланган ҳуқуқларга қўшимча равишда йўловчилар ва юк олиш, почтани ўз ичига олган ҳ

...