язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Ўзбекистон Республикаси билан имзоланган икки томонлама шартномалар/ Давлатлар бўйича ҳужжатлар тизими/ Нидерландия Қироллиги/ Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Нидерландия Қироллиги Ҳукумати ўртасида ўзаро сармоя қўйишни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш тўғрисида Битим (Тошкент, 1996 йил 14 март)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан

Нидерландия Қироллиги Ҳукумати ўртасида

ўзаро сармоя қўйишни рағбатлантириш

ва ҳимоя қилиш тўғрисидаги

БИТИМ


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Нидерландия Қироллиги Ҳукумати, қуйида Аҳдлашувчи Томонлар деб аталувчилар, иқтисодий муносабатларни хусусан бир Аҳдлашувчи Томон фуқаролари сармояларини бошқа Аҳдлашувчи Томон ҳудудига қўйиш йўли билан кенгайтириш ва чуқурлаштиришни иcтаб, сармоя қўйиш тартибининг имконларини беришга келишиш сармоя ва технологиянинг кўплаб келишини кучайтиришини ва Аҳдлашувчи Томонларнинг иқтисодий ривожланишига ёрдам беришини ҳамда сармоянинг адолатли ва тенг тартиби маъқуллигини тан олиб, қуйидагилар ҳақида келишиб олдилар:



1-модда


Ушбу Битимнинг мақсадлари учун:


(а) "сармоя" атамаси мулкнинг ҳар қандай турини билдиради ва хусусан, лекин истисно тариқасида эмас:

(i) ҳаракатдаги ва ҳаракатда бўлмаган мулк ҳамда ҳар қандай бошқа мулк, мулкнинг ҳар қандай турига нисбатан эгалик ҳуқуқлари;

(ii) акциялар, облигациялар ҳамда ширкатлар ва қўшма корхоналарда иштирок этишнинг бошқа формалари бўйича олинган ҳуқуқлар;

(iii) пул маблағлари, иқтисодий қийматга эга бўлган бошқа мулк ёки ҳар қандай фаолият бўйича талаблар;

(iv) интеллектуал эгалик ҳуқуқи, техник жараёнлар, гудвилл ва ноу-хау;

(v) табиий ресуслар разведкаси, ишлаб чиқиш,

...