язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш/ Ички ишлар вазирининг 23.04.2000 й. 87-сон "Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасига талон бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги йўриқномаларни тасдиқлаш ҳақида"ги Буйруғи

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЧКИ ИШЛАР ВАЗИРИНИНГ

23.04.2000 й.

N 87


БУЙРУҒИ


Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига доир

маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш ҳамда

ҳайдовчилик гувоҳномасига талон бериш ва алмаштириш

тартиби тўғрисидаги Йўриқномаларни тасдиқлаш ҳақида


Йўл харакати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни яхшилаш, ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасига талон бериш ва алмаштириш тартибини янада такомиллаштириш мақсадида БУЮРАМАН:


1. "Йўл ҳаракати қоидаларини бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш", "Ҳайдовчилик гувоҳномасига талон бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисида"ги Йўриқномалар тасдиқлансин (1 ва 2-иловалар).


2. Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси (Ҳ.А.Зокиров):

2.1. Янги шаклдаги маъмурий баённома ва жарима квитанцияларини марказлашган тарзда ишлаб чиқиб улар билан ҳудудий Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаларини таъминлаш чораларини кўрилсин.

2.2. Ушбу буйруқ билан тасдиқланган Йўриқномаларни Давлат рўйхатидан ўтказиш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигига тақдим этилсин.


3. Янги шаклдаги маъмурий баённома ва жарима квитанциялар билан бир вақтнинг ўзида 2001 йилнинг 01 январига қадар эски шаклдаги маъмурий баённома ва жарима квитанциялардан фойдаланишга рухсат этилсин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ бошлиқларига:

4.1. Ўзбекистон Республикаси Давлат йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати (кейинги ўринларда - ДЙҲХХ) ходимлари томонидан мазкур буйруқнинг чуқур ўрганиб чиқилиши ва жорий йилнинг 01 июнига қадар буйруқ юзасидан уларнинг билимларини синовдан ўтказиш ташкил этилсин.

4.2. Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларнинг ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасига талон бериш ва алмаштириш жараёнининг ушбу Йўриқномалар талаблари асосида олиб борилиши таъминлансин.

4.3. "Йўл ҳаракати қоидаларининг бузилишига доир маъмурий ишларни кўриб чиқишни ташкил этиш ҳақидаги Йўриқнома"нинг 3 - 11-иловаларида ҳамда "Ҳайдовчилик гувоҳномасига талон бериш ва алмаштириш тартиби тўғрисидаги Йўриқнома"нинг 2 иловасида назарда тутилган бланкалар ва китоблар билан ДЙҲХХни таъминлаш ташкил этилсин.

5. Ушбу буйруқ билан тасдиқланган Йўриқномалар Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида рўйхатдан ўтказилган кундан бошлаб кучга киритилсин.


6. Мазкур буйруқнинг бажарилиши устидан назорат Қорақалпоғистон Республикаси ички ишлар вазири, Тошкент шаҳар ИИББ ва вилоятлар ИИБ бошлиқлари, умумий назорат Ўзбекистон Республикаси ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси бошлиғи зиммасига юклатилсин.

7. Ўзбекистон Республикаси ИИВнинг 1995 йил 21 апрелдаги 110-сонли буйруғи ва унинг Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигидан 1995 йил 28 апрел куни 138 ва 139 рақамлар билан рўйхатга олинган Йўриқномалари ҳамда ИИВнинг 1998 йил 20 июлдаги 151-сонли буйруқлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Вазир

ички хизмат генерал-полковниги                                      З.Алматов