Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Алоҳида турдаги товарлар ва транспорт воситаларини олиб чиқиш ва олиб кириш, жойини ўзгартириш /

Хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартиришга рухсатнома бериш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 28.11.2006 й. 245-сон Қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

2006 йил 28 ноябрдаги

245-сон қарорига

ИЛОВА



Хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт

воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартиришга

рухсатнома бериш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


1. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан хорижий автомобилда юк ташувчиларнинг автотранспорт воситаларида товарлар олиб чиқишни тартибга солиш мақсадида ишлаб чиқилган ҳамда хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситаларининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишларини ўзгартиришга 1-иловага мувофиқ рухсатнома бериш тартибини белгилайди.

Мазкур Низомнинг амал қилиши Ўзбекистон Республикасининг автомобилда юк ташувчиларига нисбатан ушбу Низомга ўхшаш рухсат бериш тартиботини қўлламаётган давлатлар хорижий автомобилда юк ташувчиларнинг автотранспорт воситаларига татбиқ этилмайди.


2. Ўзбекистон Республикаси резиденти - транспорт-экспедиторлик ташкилотлари ёки транспорт ташкилотлари (кейинги ўринларда "ариза берувчи" деб аталади) хорижий давлатнинг транспорт-экспедиторлик ташкилоти билан унга тегишли автотранспорт воситаларидан фойдаланиш юзасидан шартнома тузади.

Ариза берувчи юк жўнатувчи - экспорт қилувчи билан экспорт қилинадиган маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш учун хорижий автомобилда юк ташувчилардан фойдаланилиши тўғрисида шартнома тузади.

Ариза берувчи экспорт қилинадиган маҳсулотни олиб чиқиш учун хорижий автомобилда юк ташувчининг ҳаракатланиш йўналишини ўзгартирган ҳолда хорижий автомобилда юк ташувчилардан фойдаланишни мўлжаллаётганлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасига ёзма равишда мурожаат қилади.

Мурожаатга қуйидаги ҳужжатларнинг нусхалари илова қилинади:

ариза берувчининг хорижий автомобилда юк ташувчилардан фойдаланилиши тўғрисида шартномаси;

ариза берувчининг давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисида гувоҳнома.


3. Давлат божхона қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармасини ариза берувчининг экспорт қилинадиган маҳсулотни олиб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишини ўзгартирган ҳолда хорижий автомобилда юк ташувчилардан фойдаланишни мўлжаллаётганлиги ҳамда ариза берувчи муайян хорижий автомобилда юк ташувчининг ҳаракатланиш йўналишини ўзгартириш тўғрисида мурожаат қилган тақдирда бир марталик рухсатнома бериш ҳақида хабардор қилади.


4. Хорижий автомобилда юк ташувчи Ўзбекистон Республикасига импорт юк билан киришда божхона органига мурожаат қилади, ушбу орган товар-йўл ҳужжатларига мувофиқ унинг Ўзбекистон Республикасидаги бориш жойигача бўлган ҳаракатланиш йўналишини белгилайди.

5. Хорижий автомобилда юк ташувчи:

автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт юк билан кирган тақдирда - бориш жойига етиб келгандан ва импорт юк туширилгандан кейин;

хорижий автомобилда юк ташувчининг транспорт воситаси транзит орқали бўш келаётган тақдирда - Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш божхона масканига етиб келгунча ариза берувчини экспорт қилинадиган маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга тайёрлиги тўғрисида хабардор қилади.

6. Хорижий автомобилда юк ташувчининг ҳаракатланиш йўналишини ўзгартириш Давлат божхона қўмитаси ҳудудий бошқармасининг мазкур Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги рухсатномасига асосан амалга оширилади.


7. Ҳаракатланиш йўналишини ўзгартириш учун ариза берувчи Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармасига ёзма равишда мурожаат қилади. Ёзма мурожаатномада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:

ариза берувчининг амалда жойлашган жойи (почта манзили) ва банк реквизитлари;

хорижий автомобилда юк ташувчи ҳайдовчисининг фамилияси, исми ва паспортига оид маълумотлар, кириш визасининг амал қилиш муддати;

автотранспорт воситасининг русуми ва унинг давлат рўйхатидан ўтказиш рақами;

хорижий автомобилда юк ташувчининг режалаштирилаётган ҳаракатланиш йўналиши;

юкни жўнатувчининг номи ва манзили;

олиб чиқиладиган товарнинг номи ва миқдори (ҳажми);

товарни олиб чиқиш мўлжалланаётган муддат;

рухсатнома олиш ваколати берилган шахс (ариза берувчининг вакили ёки ҳайдовчи).


8. Ариза берувчининг мурожаатномаси Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаси томонидан, мурожаатнома берилган кундан бошлаб уч иш куни мобайнида кўриб чиқилади.


9. Фақат қуйидаги ҳолларда ариза берувчига ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиришга рухсатнома бериш рад этилиши мумкин:

а) ёзма мурожаатномада мазкур Низомнинг 2 ва 7-бандларига мувофиқ маълумотлар кўрсатилмаган ва ҳужжатлар тақдим этилмаган бўлса;

б) мурожаатномада кўрсатилган хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт воситалари томонидан божхонага оид қонун ҳужжатлари ва ҳаракатланиш йўналишлари такроран бузилган бўлса;

в) хорижий автотранспорт воситаси ҳайдовчиси кириш визасининг амал қилиш муддати товарни олиб чиқиш режалаштирилаётган муддатга мувофиқ бўлмаса.


10. Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаси ариза берувчини қабул қилинган қарор тўғрисида бир иш куни мобайнида ёзма равишда хабардор қилади.

Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармаси ариза берувчининг ваколатли шахсига белгиланган шакл бўйича рухсатнома беради.

Ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиришга рухсатнома бериш рад этилган тақдирда билдиришномада ҳам рад этишнинг сабаблари кўрсатилиши шарт.


11. Ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиришга рухсатнома бериш ушбу Низомнинг 9-банди "а" ва "в" кичик бандларига мувофиқ рад этилган тақдирда ариза берувчи 15 кун мобайнида, рад этиш сабабларини бартараф этган ҳолда, Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармасига ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиришга рухсатнома олиш учун ёзма равишда такроран мурожаат қилиш ҳуқуқига эга.

Йўналишни ўзгартириш учун рухсатнома бериш тўғрисидаги аризани қайта кўриб чиқишда илгари ушбу рухсатномани беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилмаган янги асослар бўйича йўналишни ўзгартириш учун рухсатнома беришни рад этишга йўл қўйилмайди.

Ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиришга рухсатнома бериш рад этилгани тўғрисидаги билдиришнома олингандан кейин белгиланган муддат ўтгандан сўнг берилган ёзма мурожаатнома янгидан берилган ҳисобланади.


12. Ариза берувчи ёхуд унинг ваколатли шахси ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиришга олинган рухсатномани:

автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт юк билан кирган тақдирда - импорт товарларнинг туширилишини назорат қилган божхона масканига;

хорижий автомобилда юк ташувчининг транспорт воситаси транзит орқали бўш келаётган тақдирда - Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш божхона масканига тақдим этади.

13. Тақдим этилган рухсатнома асосида ҳаракатланиш йўналишини ўзгартириш:

автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт юк билан кирган тақдирда - импорт товарларнинг туширилишини назорат қилган божхона маскани ваколатли ходими;

хорижий автомобилда юк ташувчининг транспорт воситаси транзит орқали бўш келаётган тақдирда - Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш божхона маскани ваколатли ходими томонидан рухсатноманинг тартиб рақамини ва берилган санасини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади.

14. Ўзгартириш бориладиган жой ҳаракатланиш йўналиши варақасининг ўнг томондаги пастки бурчагида олиб чиқиладиган товарнинг юкланган жойи ва санасини ҳамда хорижий автомобилда юк ташувчи товарни олиб чиқадиган, божхона маскани ваколатли ходимининг имзоси ва тартиб рақамли шахсий муҳри билан тасдиқланган янги ҳаракатланиш йўналишини кўрсатиш йўли билан амалга оширилади.


15. Ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиришга рухсатнома ўзгартирилган ҳаракатланиш йўналиши варақаси билан бирга хорижий автомобилда юк ташувчига қайтарилади.


16. Ҳаракатланиш йўналиши ўзгартирилгандан кейин рухсатноманинг тўлдирилган йиртма корешоги божхона маскани томонидан рухсатномани берган Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий бошқармасига ҳисобга олиш ва назорат қилиш учун жўнатилади.


17. Хорижий автомобилда юк ташувчи Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқиб кетаётганда ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиришга рухсатнома хорижий автомобилда юк ташувчи томонидан чиқиб кетиш жойидаги божхона масканига топширилади.


18. Ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиришга рухсатнома ҳисобга олиш ва назорат қилиш учун тегишли божхона масканининг ҳужжатлар йиғмажилдида қолади.





Низомга

1-ИЛОВА



Хорижий автомобилда юк ташувчилар автотранспорт

воситаларининг ҳаракатланиш йўналишини ўзгартириш

масаласи бўйича транспорт-экспедиторлик ва транспорт

ташкилотлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси божхона

органларининг ўзаро ҳамкорлиги

СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар


Тадбирлар


Муддатлар

п

п

п

1-босқич


Транспорт-экпедиторлик ташкилоти транспорт ташкилоти (кейинги ўринларда - ариза берувчи), юкни жўнатувчи - Ўзбекистон Республикасининг экспорт қилувчиси


1. Ариза берувчи томонидан хорижий давлатнинг транспорт-экспедиторлик ташкилоти билан унга тегишли автотранспорт воситаларидан фойдаланиш юзасидан шартнома тузилади.

2. Ариза берувчи хорижий автомобилда юк ташувчининг автотранспорт воситалари ҳаракатланиш йўналишини ўзгартирган ҳолда экспорт маҳсулотни олиб чиқиш учун хорижий автомобилда юк ташувчилардан фойдаланиш нияти тўғрисида кейинчалик Давлат божхона қўмитасининг ҳудудий органларини хабардор қилиш учун Ўзбекистон Давлат божхона қўмитасига мурожаат қилади.

3. Ариза берувчи томонидан экспорт маҳсулотни олиб чиқиш учун хорижий автомобилда юк ташувчиларнинг автотранспорт воситаларидан фойдаланиш тўғрисида юкни жўнатувчи - эспорт қилувчи билан шартнома тузилади.


Тайёрлигига қараб










2-босқич


Хорижий автомобилда юк ташувчининг ҳайдовчиси (кейинги ўринларда - ҳайдовчи), Ўзбекистон Республикаси божхона органи


1. Ўзбекистон Республикасига импорт юк билан киришда ҳайдовчи божхона органига мурожаат қилади, ушбу органда товарга илова қилинадиган ҳужжатларга мувофиқ Ўзбекистон Республикасида унинг белгиланган жойгача ҳаракатланиш йўналиши белгиланади.

2. Хорижий автомобилда юк ташувчи:

автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт юк билан кирган тақдирда - бориш жойига етиб келгандан ва импорт юк туширилгандан кейин;

хорижий автомобилда юк ташувчининг транспорт воситаси транзит орқали бўш келаётган тақдирда - Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш божхона масканига етиб келгунча ариза берувчини экспорт қилинадиган маҳсулотни Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқишга тайёрлиги тўғрисида хабардор қилади.


Тайёрлигига қараб




3-босқич


Рухсатномани берган ваколатли орган: Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари (кейинги ўринларда - ДБҚ ва ДБҚҲБ)


1. ДБҚ ДБҚҲБни ариза берувчининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳаракатланиш йўналишини ўзгартирган ҳолда экспорт маҳсулотни олиб чиқиш учун хорижий автомобилда юк ташувчиларнинг автотранспорт воситаларидан фойдаланиш нияти ва ариза берувчи хорижий автомобилда юк ташувчининг муайян автотранспорт воситаси ҳаракатланиш йўналишини ўзгартириш тўғрисида мурожаат қилганда бир марталик рухсатнома бериш тўғрисида хабардор қилади.

2. Ариза берувчининг мурожаати ДБҚҲБ томонидан кўриб чиқилади.

3. Қабул қилинган қарор тўғрисида ДБҚҲБ ариза берувчини ёзма шаклда хабардор қилади.

Ижобий қарор қабул қилинган тақдирда ДБҚҲБ ариза берувчи томонидан вакил қилинган шахсга (вакил ёки ҳайдовчи) белгиланган шакл бўйича рухсатнома беради.

Ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиришга рухсатнома бериш рад этилган тақдирда билдиришномада ҳам рад этиш сабаблари кўрсатилиши керак.


3 кун мобайнида





3 кун мобайнида





1 кун мобайнида



4-босқич


Ариза берувчи ёки хорижий автомобилда юк ташувчининг ҳайдовчиси, Ўзбекистон Республикаси божхона органи


1. Ариза берувчи ёхуд унинг ваколатли шахси ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиришга олинган рухсатномани:

автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт юк билан кирган тақдирда - импорт товарларнинг туширилишини назорат қилган божхона масканига;

хорижий автомобилда юк ташувчининг транспорт воситаси транзит орқали бўш келаётган тақдирда - Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш божхона масканига тақдим этади.

2. Тақдим этилган рухсатнома асосида ҳаракатланиш йўналишини ўзгартириш:

автотранспорт воситаси Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт юк билан кирган тақдирда - импорт товарларнинг туширилишини назорат қилган божхона маскани ваколатли ходими;

хорижий автомобилда юк ташувчининг транспорт воситаси транзит орқали бўш келаётган тақдирда - Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кириш божхона маскани ваколатли ходими томонидан рухсатноманинг тартиб рақамини ва берилган санасини кўрсатган ҳолда расмийлаштирилади.

3. Экспорт маҳсулот юкланган автотранспорт воситасининг Ўзбекистон Республикаси ташқарисига чиқишида йўналишни ўзгартиришга рухсатнома хорижий автомобилда юк ташувчининг автотранспорт воситаси ҳайдовчиси томонидан чиқиб кетиш божхона масканига топширилади.


Рухсатноманинг амал қилиши тугаши муддатидан кечикмай






ўша кунда







ўша кунда






Низомга

2-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби


Давлат божхона қўмитаси


Хорижий юк ташувчи автотранспорт

воситасининг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида

ҳаракатланиш йўналишини ўзгартиришга

РУХСАТНОМА N_______________

200__йил "____" _____________

Берилди ______________________________________________________

(Транспорт-экспедиторлик ташкилотининг номи)

  

Автотранспорт воситасининг давлат рақами ___________________________


Автотранспорт воситасининг русуми __________________________________


Ҳайдовчининг Ф.И.О. ______________________ паспорт N_______________


____________________________________________________________________

(хорижий автомобилда юк ташувчи ҳаракатланишининг ўзгартирилган йўналиши)


Рухсатнома _________________________________________ гача амал қилади

  

Мазкур рухсатнома битта хорижий автотранспорт воситасининг ҳаракатланиш йўналиши варақасига битта ўзгартириш киритиш ҳуқуқини беради. Ҳаракатланиш йўналиши варақасига ўзгартириш мазкур рухсатноманинг тартиб рақами кўрсатилган ҳолда божхона маскани ходими томонидан киритилади.


__________________________________________________                 М.Ў.

(Давлат божхона қўмитаси масъул ходимининг Ф.И.О. ва имзоси)


-----------------------------------------------------------------------------------------------------------

Йиртма корешок                            (Чиқиш пунктининг божхона органи томонидан тўлдирилади)


Рухсатнома N________

200__йил "____" ______

ДБҚ ________________________ вилояти (Қорақалпоғистон Республикаси)

ҳудудий бошқармасининг __________________________ божхона маскани

Автотранспорт воситасининг давлат рақами __________________________


Автотранспорт воситасининг русуми _________________________________


Ҳайдовчининг Ф.И.О. _______________________ паспорт N_____________

200___йил "___"_________________


___________________________________________                               М.Ў.

(Божхона органи ходимининг Ф.И.О. ва имзоси)

"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 48-50-сон, 482-модда.





































Время: 0.1921
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск