ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ҳукумат) /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.11.2006 й. 246-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ҚАРОРИ
29.11.2006 й.
N 246
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР
МАҲКАМАСИНИНГ РЕГЛАМЕНТИГА ЎЗГАРТИРИШ
ВА ҚЎШИМЧАЛАР КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА
(Ўзбекистон Республикасининг "Қонунлар лойиҳаларини
тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг
Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"
2006 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-60-сон Қонуни)
Ўзбекистон Республикасининг "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида" 2006 йил 11 октябрдаги ЎРҚ-60-сон Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 14 февралдаги 62-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2005 й., 2-сон, 8-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Регламентига иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев
2006 йил 29 ноябрдаги
246-сон қарорига
ИЛОВА
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар
Маҳкамасининг Регламентига киритилаётган
ўзгартириш ва қўшимчалар
1. 24-бандга "қонунлар лойиҳалари эса "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига ҳам жавоб бериши керак" сўзлари қўшилсин.
2. 25-банддаги "Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасида" сўзларидан кейин "ҳамда "Қонунлар лойиҳаларини тайёрлаш ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатасига киритиш тартиби тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 27-моддасида" сўзлари қўшилсин.
3. 28-банднинг биринчи хат бошидаги "юридик техника" сўзлари "қонунчилик техникаси" сўзлари билан алмаштирилсин.
"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 48-50-сон, 483-модда.
"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 2006 й., N 11, 92-модда.