язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Халқаро алоқалар/ Халқаро ҳамкорлик/ Дипломатик, иқтисодий ва бошқа алоқаларни ривожлантириш ва янада чуқурлаштириш масалалари/ Европа/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 30.11.2006 й. ПҚ-517-сон "Черногория Республикасини тан олиш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

30.11.2006 й.

N ПҚ-517


ЧЕРНОГОРИЯ РЕСПУБЛИКАСИНИ

ТАН ОЛИШ ТЎҒРИСИДА



2006 йил 21 майда Черногория Республикасида бўлиб ўтган референдум якунлари бўйича мазкур Республика парламенти 2006 йил 3 июнда Черногория Республикаси мустақиллиги тўғрисидаги Қарор ва мустақил Черногория Республикаси Декларациясини қабул қилди.

Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 10-моддаси ва 93-моддаси биринчи қисмининг 3-бандига мувофиқ:


1. Черногория Республикаси алоҳида, суверен ва мустақил давлат сифатида тан олинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Черногория Республикаси билан дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисида музокаралар ўтказсин ва эришилган аҳдлашувларни тегишли ҳужжатлар билан расмийлаштирсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                    И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 48-50-сон, 477-модда.