язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Тоғ-кон ва қайта ишлаш саноати/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.12.2006 й. ПҚ-530-сон "Республика вольфрам конларининг минерал-хом ашё базасини янада ривожлантириш тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.12.2006 й.

N ПҚ-530



РЕСПУБЛИКА ВОЛЬФРАМ КОНЛАРИНИНГ

МИНЕРАЛ-ХОМ АШЁ БАЗАСИНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА



Республика вольфрам конларини қазиш ишларини давом эттириш ҳамда "Ўзбекистон қийин эрийдиган ва ўтга чидамли металлар комбинати" ОАЖни экспортга мўлжалланган кўп турдаги тайёр маҳсулот ишлаб чиқариш учун минерал-хом ашё ресурслари билан таъминлаш, шунингдек комбинатнинг амалдаги ишлаб чиқариш қувватларини янада тўлиқ юклаш мақсадида:


1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Олмалиқ КМК" ОАЖ ҳамда "Ўзбекистон қийин эрийдиган ва ўтга чидамли металлар комбинати" ОАЖ томонидан "Ўзбекистон қийин эрийдиган ва ўтга чидамли металлар комбинати" ОАЖни истиқболли ривожлантириш ва вольфрам-молибден маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этишнинг қуйидагиларни назарда тутувчи прогноз йўналишлари ишлаб чиқилган:

Самарқанд вилоятидаги Яхтон конининг "Шимолий" участкасини 2009 йилдан бошлаб ўзлаштириш ва йиллик вольфрам концентрати ишлаб чиқариш ҳажмини 870,0 тоннага етказишни назарда тутган ҳолда 2007-2008 йилларда кон-бойитиш комплексини қуриш;

2010-2012 йилларда Навоий вилоятидаги Саутбой конини ишга тушириш, 2013 йилдан бошлаб йилига 1260,0 тонна ҳажмда қўшимча вольфрам концентрати ишлаб чиқариш ва 2014 йилдан бошлаб вольфрам маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи технологик линиялар қувватларини тўлиқ юклашни таъминлаш;

2007 йилдан бошлаб "Ўзбекистон қийин эрийдиган ва ўтга чидамли металлар комбинати" ОАЖнинг йилига 60,0 тоннагача ҳажмдаги техноген чиқиндиларини жалб этиш, 2011 йилдан бошлаб эса "Ингички металс" қўшма корхонаси томонидан йилига 560 тоннагача вольфрам концентрати етказиб бериш ҳисобига вольфрам хом ашёсини қайта ишлаш ҳажмларини кўпайтириш;

2006 йилдан бошлаб 2011 йилга қадар "Олмалиқ КМК" ОАЖдан етказиб бериладиган молибден саноат маҳсулотини қайта ишлаш ҳажмларини босқичма-босқич йилига 162,0 тоннадан 650,0 тоннагача ошириб бориш.


2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, "Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа" институти "ЎзГЕОТЕХЛИТИ" институтини жалб этган ҳолда қуйидаги лойиҳаларнинг дастлабки техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин:

2007 йилнинг 20 мартигача бўлган муддатда - Яхтон кони ("Шимолий" участкаси) вольфрам рудаларини қазиб чиқариш ва бойитиш;

2008 йилнинг 31 декабригача бўлган муддатда - "Саутбой" кони вольфрам рудаларини қазиб чиқариш ва бойитиш.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат Геология ва минерал ресурслар қўмитаси ўн кун муддатда Яхтон ва Саутбой конларининг вольфрам рудалари захираларини мазкур конлардаги вольфрам рудаларини қазиб чиқариш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатларни расмийлаштирган ҳолда белгиланган тартибда "Ўзбекистон қийин эрийдиган ва ўтга чидамли металлар комбинати" ОАЖ балансига ўтказсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан биргаликда ўн кун муддатда:

ушбу инвестиция лойиҳаларининг лойиҳа ҳужжатларини тайёрлашни Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириш масалаларини ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағларига бўлган талаб-эҳтиёжни, шунингдек ушбу лойиҳаларни амалга оширишни молиялаштириш учун бошқа манбаларни уларнинг иқтисодий самарадорлигини таъминлашни ҳисобга олган ҳолда аниқласин.


5. "Ўзбекистон қийин эрийдиган ва ўтга чидамли металлар комбинати" ОАЖ Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, "Давархитектқурилиш" қўмитаси ҳамда "Олмалиқ КМК" ОАЖ билан биргаликда, "Яхтон кони ("Шимолий" участкаси) вольфрам рудаларини қазиб чиқариш ва бойитиш" лойиҳасининг дастлабки техник-иқтисодий асоси тасдиқлангандан сўнг, икки ой муддатда асосий технологик ускуналарни етказиб берувчини танлаш бўйича ҳужжатларни ишлаб чиқсин ва тендер ўтказсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги "Яхтон кони ("Шимолий" участкаси) вольфрам рудаларини қазиб чиқариш ва бойитиш" лойиҳасини Ўзбекистон Республикасининг 2007 йилги ва кейинги йиллардаги Инвестиция дастурига белгиланган тартибда киритсин.


7. "Ўзбекистон қийин эрийдиган ва ўтга чидамли металлар комбинати" ОАЖ Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари билан тасдиқланадиган рўйхатлар бўйича Яхтон кони вольфрам рудаларини саноат миқёсида қазиб чиқариш ва бойитишни таъминлаш учун олиб келинадиган импорт қилинадиган, республикада ишлаб чиқарилмайдиган материаллар, ускуналар ва улар учун эҳтиёт қисмлар, техник ҳужжатлар 2009 йилнинг 31 декабригача божхона тўловлари (божхона расмийлаштируви йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод этилсин.


8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Э.Р. Шоисматов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                     И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 51-52-сон, 505-модда.