язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Саноат/ Автомобилсозлик/ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 14.12.2006 й. ПҚ-531-сон "Самарқанд автомобил заводида ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ва республика автотранспорт паркини янгилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

14.12.2006 й.

N ПҚ-531



САМАРҚАНД АВТОМОБИЛ

ЗАВОДИДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ ЯНАДА

РИВОЖЛАНТИРИШ    ВА    РЕСПУБЛИКА

АВТОТРАНСПОРТ ПАРКИНИ ЯНГИЛАШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


[Кўчирма]


Ўзбекистонда автобуслар ва юк автомобиллари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш ҳамда уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, республика автотранспорт воситалари паркини тўлдириш ва янгилаш, шунингдек йўловчилар ва юк ташиш хавфсизлигини ошириш ҳамда атмосферага зарарли чиқиндилар чиқаришни қисқартириш мақсадида:


1. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:

"Ўзавтосаноат" АК Туркиянинг "Коч" компаниялари гуруҳига тегишли "СамКочавто" ЁТАЖ акцияларининг 50 фоизини сотиб олди, натижада корхона 100 фоизлик Ўзбекистон капитали билан "Самарқанд автомобил заводи" МЧЖга айлантирилди;

заводда "ИСУЗУ Моторс" компанияси (Япония)да ишлаб чиқарилган шассиларда автобусларни серияли ишлаб чиқариш бошланди, уларни етказиб бериш "ИТОЧУ Корпорейшн" Япония компанияси томонидан 3752 автокомплект, шу жумладан 2006 йилда - 252 комплект, 2007 йилда - 1500 комплект, 2008 йилда - 2000 комплектни етказиб бериш бўйича тузилган шартномага мувофиқ амалга оширилади;

Самарқанд автомобил заводи негизида замонавий автобуслар ва юк автомобиллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича "Ўзавтосаноат" АКнинг Япониянинг "ИТОЧУ Корпорейшн" ҳамда "ИСУЗУ Моторс" компаниялари билан узоқ муддатли ҳамкорлик қилиш лойиҳасининг бизнес-режаси ва техник-иқтисодий асосини ишлаб чиқиш устида иш олиб борилмоқда.


2. "Ўзавтосаноат" АК ва "Асака" банкининг "Самарқанд автомобил заводи" МЧЖ маҳсулотларини лизинг асосида сотиш учун 6 млрд. сўм бошланғич устав капиталига эга бўлган 5 йил муддатгача ва лизинг компанияси даромад ставкаси (маржа)ни йилига 5 фоиздан оширмаган ҳолда "Ўзавтосаноат-Лизинг" ихтисослаштирилган лизинг компаниясини ташкил этиш ва молиялаштириш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.


3. "Самарқанд автомобил заводи" МЧЖ ишлаб чиқарган автобуслар ва юк машиналарининг ҳаридорлари, шу жумладан "Ўзавтосаноат-Лизинг" лизинг компанияси автозавод маҳсулотларини биринчи марта сотиб олишда Республика йўл фондига йиғим тўлашдан 2014 йилнинг 1 январигача озод этилсин.

6. 2007 йилнинг 1 мартидан бошлаб:

"М2", "М3" ва "N2" тоифаларидаги фойдаланилган автотранспорт воситаларини;

зарарли чиқинди чиқариш даражаси "Евро-2" экологик даража талабларига жавоб бермайдиган бензин ва дизель моторлари билан жиҳозланган юқорида кўрсатилган тоифалардаги янги автотранспорт воситаларини, 2010 йилнинг 1 январидан бошлаб эса, ТР ТИФ 8703 ва 8705 кодларига тўғри келадиган махсус транспорт воситаларидан ташқари, "Евро-3" экологик даража талабларига жавоб бермайдиган транспорт воситаларини Ўзбекистон Республикасига олиб келиш тақиқлансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги манфаатдор тузилмалар билан биргаликда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида бир ой муддатда, йўловчи ташишга мўлжалланган, фойдаланиш муддати 10 йилдан ошган автобуслар ва микроавтобусларни босқичма-босқич фойдаланишдан чиқариш бўйича чора-тадбирларнинг аниқ дастури ва норматив базасини ишлаб чиқсин.


10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Р.С. Азимов ва Э.Р. Шоисматов зиммаларига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                   И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2006 йил, 51-52-сон, 506-модда.