язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 1991 йилдан 1997 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Мажбурий ажратмалар ва тўловлар/ Ўзбекистон Республикасининг 22.12.1995 й. 177-I-сон "Муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириб олиш тўғрисида"ги Қонуни

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

22.12.1995 й.

N 177-I



МУДДАТИДА ТЎЛАНМАГАН СОЛИҚЛАР

ВА БОШҚА МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАРНИ

УНДИРИБ ОЛИШ ТЎҒРИСИДА


1-модда. Белгиланган муддатда тўланмаган солиқларни, давлат бюджетига ҳамда бюджетдан ташқари давлат жамғармаларига бошқа мажбурий тўловларни ундириб олиш ушбу Қонунга мувофиқ амалга оширилади.


2-модда. Тегишли тўловларнинг белгиланган тўлов муддатлари тугагач, тўланмаган сумма боқиманда ҳисобланади ва у, башарти қонун ҳужжатларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, пенясини қўшиб ҳисоблаган ҳолда ундириб олинади.


3-модда. Тўлов муддати тугаганидан кейинги кундан бошлаб муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун боқиманда суммасидан қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда пеня қўшилиб боради.

Тадбиркорлик субъекти томонидан ортиқча тўланган суммаларга тенг бўлган қарздорлик суммасига пеня ҳисоблаб чиқарилмайди. Ортиқча тўланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловлар суммасининг мавжудлиги солиқ органлари томонидан тасдиқланган бўлиши керак.

Пеня миқдори тадбиркорлик субъектининг тегишли солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича қарздорлиги суммасидан ортиқ бўлиши мумкин эмас.

4-модда. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотлардан тўловларни ва тўловларга оид боқимандаларни ундириб олиш қуйидаги ҳолларда сўзсиз амалга оширилади:

1) солиқ органининг қарорига мувофиқ - солиқлар ва давлат бюджетига бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика йўл жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича;

2) суднинг қарорига мувофиқ - солиқлар ва давлат бюджетига ҳамда давлат мақсадли жамғармаларига бошқа мажбурий тўловлар бўйича.

Тадбиркорлик субъектининг охирги ҳисобот санасидаги жорий активлари суммасининг жами йигирма фоизидан ортиқ бўлган, муддатида тўланмаган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ундириш унга ундириладиган суммани ундириш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан олти ой мобайнида ойма-ой бўлиб тўлаш имкони берилган ҳолда амалга оширилади.

5-модда. Солиқ органлари корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва фуқаролар солиқ тўловлари ва бюджетга, шунингдек бюджетдан ташқари давлат жамғармаларига бошқа мажбурий тўловлар тўлашни тўғри, ўз вақтида ва тўлиқ амалга оширганлигини текширишга ҳақлидир.


6-модда. Боқимандани тўлаш суммаси келиб тушганда аввало боқиманда, сўнгра пеня тўланади. Боқимандани ундириб олиш харажатлари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қопланади.


7-модда. Тўлов топшириқномаси олинганидан кейин бир иш куни мобайнида давлат бюджети даромадига, бюджетдан ташқари давлат жамғармалари ҳисобварағига тўловлар банкнинг айби билан ўз вақтида киритилмаганлиги учун банк муддати ўтказиб юборилган ҳар бир кун учун қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда пеня тўлайди.


8-модда. Корхоналар, муассасалар ва ташкилотларга нисбатан боқимандани сўзсиз ундириб олишнинг қуйидаги чоралари қўлланилади:

1) боқимандачининг банкдаги ҳисобварағида мавжуд бўлган суммани давлат бюджети фойдасига, бюджетдан ташқари давлат жамғармалари ҳисобварағига ўтказиш;

2) солиштирув далолатномаси мавжуд бўлган тақдирда ундирувни дебиторлардан боқимандачига тегишли суммага қаратиш;

3) солиқлар ва бюджетга тўловлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика йўл жамғармаларига тўловлар бўйича ундирувни қарздор корхона мол-мулкига қаратиш.

Боқиманда суммасини сўзсиз ундириб олиш тўғрисидаги инкассо топшириқномалари солиқ органлари томонидан белгиланган тўлов муддатидан бошлаб уч иш куни давомида амалга киритилади.

Башарти корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар тегишли тўловни ўтказиш учун тўлов топшириқномасини банкка ўз вақтида топширган бўлса, инкассо топшириқномаси амалга киритилмайди.

Солиқлар ва давлат бюджетига бошқа мажбурий тўловлар, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Бюджетдан ташқари Пенсия ва Республика йўл жамғармаларига мажбурий тўловлар бўйича ундирувни қарздор корхонанинг мол-мулкига қаратиш солиқ органининг аризаси асосида суд томонидан амалга оширилади.

9-модда. Чет эллик юридик шахслардан солиқлар ва мажбурий тўловлар бўйича боқимандани ундириб олиш, башарти Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида ўзгача ҳол назарда тутилмаган бўлса, ушбу Қонунга мувофиқ амалга оширилади.


10-модда. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан боқимандани ундириб олиш суд тартибида амалга оширилади.


11-модда. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар гарданидаги боқимандаларни қоплаш учун ундирув мол-мулкка қаратилган тақдирда қонун ҳужжатларига мувофиқ ижро ҳужжатлари бўйича ундирув қаратилиши мумкин бўлмаган мол-мулкка ундирув қаратилмайди.

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича чет эллик юридик шахслардан боқимандани ундириш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган уларнинг ҳар қандай мол-мулкига қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қаратилади.


12-модда. Боқимандани ундириш тўғрисидаги суд қарорининг ижроси ижро варақаси асосида, хўжалик судининг буйруғи асосида амалга оширилади.


13-модда. Давлат корхоналарининг, шунингдек жисмоний шахсларнинг тўловлар бўйича боқимандасини ундириш имконияти бўлмаган ҳолларда боқиманда ҳисобдан чиқариб ташланади. Давлат корхоналарининг боқимандасини ҳисобдан чиқариб ташлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган ҳолда боқимандани ундириб олиш имконияти йўқлиги тўғрисидаги маълумотномага биноан, жисмоний шахслардан эса - суд қарорига биноан амалга оширилади.


14-модда. Тўловларни нотўғри ҳисоблаб чиқариш ёки ундириб олишнинг белгиланган тартибини бузиш оқибатида ортиқча келиб тушган тўлов суммалари қайтарилиши керак.


15-модда. Тўловларни ундириб олиш вақтида солиқ органларининг мансабдор шахслари томонидан йўл қўйилган нотўғри хатти-ҳаракатлар устидан шикоятлар юқори органга ёки судга қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                                   И. Каримов