Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Божхона қонунчилигини бузганлик учун жавобгарлик /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.1992 й. 452-сон "Ўзбекистон Республикаси ташқарисига товар-моддий бойликларни олиб кетиш қоидаларининг жиддий бузилаётганлиги тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.09.1992 й.

N 452



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ТАШҚАРИСИГА ТОВАР-МОДДИЙ БОЙЛИКЛАРНИ

ОЛИБ КЕТИШ ҚОИДАЛАРИНИНГ ЖИДДИЙ

БУЗИЛАЁТГАНЛИГИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикасининг "Ўзбекистон Республикаси ташқарисига товар-моддий бойликларни олиб кетишнинг белгиланган тартибини бузганлик учун жавобгарлик тўғрисида" Қонунининг, мазкур масала бўйича хом ашё, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ва халқ истеъмоли молларини олиб кетишни тартибга солувчи Ҳукумат қарорларининг қабул қилиниши бозор муносабатларига ўтиш шароитларида Ўзбекистоннинг ички бозорини ҳимоя қилишга анча ёрдам берди.

Шу билан бирга, кўрилаётган чоралар республика ташқарисига қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотларини ғайриқонуний олиб чиқиб кетишни камайтиришга имкон бермади. 1992 йил бошидан буён белгиланган тартибни бузишларнинг 10 мингдан ортиқ ҳоллари (умумий миқдори 707 млн. сўм) аниқланди.

Ўзбекистон Республикаси ташқарисига республиканинг экспорт бойликлари бўлган пахта толаси, момиқ, пилла, жун ва бошқа қишлоқ хўжалиги хом ашёсини, рангли металларни олиб чиқиб кетишда қоида бузиш ва суиистеъмолликлар тез-тез учраб турибди.

Кўрсатилган даврда 214 млн. сўмлик пахтачилик маҳсулотларини ғайриқонуний олиб кетишга уриниш ҳоллари аниқланди.

Истеъмол бозорида ана шундай кескин аҳвол сақланиб турган бир пайтда Ўзбекистон Республикаси валютага харид қилиб олаётган чой, қанд-шакар, ун каби озиқ-овқат маҳсулотларини, халқ истеъмоли молларини, шунингдек, ўсимлик ва мол ёғини, асални эҳтиёж катта бўлган товарларни, шу жумладан, қурилиш материалларини, металл конструкциялар ва техника асбоб-ускуналарини республика ташқарисига олиб кетишга уринишларнинг кўпдан-кўп ҳоллари мавжуд.

Айни бир вақтда Ўзбекбирлашув, "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси, "Ўздавнефтмаҳсулот" акционерлик бирлашмаси, "Ўздавметаллконцерн", "Ўзпахтасаноат" республика ишлаб чиқариш бирлашмаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари раҳбарларининг республика аҳолисини товарлар билан таъминлашдаги кескин аҳволдан ташвишга тушаётганликлари сезилмаяпти.

"Ўзпахтасаноат" республика ишлаб чиқариш бирлашмаси (ўртоқ Ҳакимов), Ўрта Осиё темир йўли бошқармаси (ўртоқ Желтоухов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши (ўртоқ Шамшетов) ва Андижон (ўртоқ Олимов), Жиззах (ўртоқ Ортиқмуродов), Самарқанд (ўртоқ Қиличев), Сурхондарё (ўртоқ Холбоев) вилоятлари ҳокимликлари томонидан товар-моддий бойликларни жўнатиш устидан қаттиқ назоратнинг йўқлигини қайд этиш керак.

Айрим вазирликлар, идоралар, концернлар, маҳаллий бошқарув органлари ҳужжатларни кўпинча етарли текширмасдан товар-моддий бойликларни олиб кетишга ноқонуний рухсатномалар беряптилар, лицензия бериш ҳуқуқидан фойдаланиш устидан назоратни бўш амалга оширяптилар. Кўпинча ўз ваколатларига кирувчи у ёки бу маҳсулотни олиб кетишга рухсатнома учун мурожаат қилувчиларни юқори органларга жўнатиб, ортиқча сансалорликларни вужудга келтирмоқдалар.

Давлат божхона қўмитасининг ўз ишида ҳам камчиликлар мавжуд. Унинг томонидан вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан узвий ҳамкорлик йўлга қўйилмаган. Унинг шахсий таркибида, кадрлар танлаш ва уларни жой-жойига қўйиш бўйича ишларни анча яхшилаш талаб қилинади.

Божхона хизматлари томонидан мусодара қилинган товар-моддий бойликларни реализация қилишнинг аниқ тартиби ва унинг устидан қаттиқ назорат ҳанузгача таъминланган эмас.

Оммавий ахборот воситалари ички бозорни ҳимоя қилиш муаммоларини, бу йўналишда божхона хизматлари, ҳуқуқ-тартибот ва маҳаллий бошқарув органларининг кундалик фаолиятини суст ёритяптилар.

Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ҳукумат қарорларининг бажарилиши бўйича етарлича назоратни таъминланмаганлиги, республика ташқарисига товар-моддий бойликларни олиб кетишнинг белгиланган тартибига қаттиқ риоя қилишни таъминловчи узил-кесил чораларни кўрмаганлиги, бу ишда жиддий нуқсонларга йўл қўйганлиги учун;

- Жиззах вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ўртоқ К.Н. Ортиқмуродовга қаттиқ ҳайфсан эълон қилинсин ва у шундай ҳолларнинг қайтарилишига йўл қўйилган тақдирда унинг бундан кейин эгаллаб турган лавозимида қолиш-қолмаслиги масаласи кўриб чиқилиши тўғрисида огоҳлантирилсин;

Самарқанд шаҳар ҳокимининг ўринбосари ўртоқ Ф.Н. Fиёсов қаттиқ огоҳлантирилсин;

- Самарқанд вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ўртоқ Т.Р. Қиличевга, Андижон вилояти ҳокимининг биринчи ўринбосари ўртоқ М.А. Олимовга бу ишдаги камчиликлари кўрсатиб ўтилсин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Давлат божхона қўмитасининг материаллари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари ўртоқ Д.Н. Шамшетовнинг товар-моддий бойликларни республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиш юзасидан белгиланган тартибни таъминлаш ишида йўл қўйган камчиликлар учун шахсан жавобгарлиги масаласини кўриб чиқсин ва тегишли қарор қабул қилсин.


3. "Ўздавметаллконцерн" (ўртоқ Мақсудов), "Ўзпахтасаноат" республика ишлаб чиқариш бирлашмаси (ўртоқ Ҳакимов), "Ўзенгилсаноатсотиш" (ўртоқ Умарбеков), "Ўзшартномасавдо" (ўртоқ Шарипов), "Ўзбексавдо" (ўртоқ Усмонов) давлат уюшмалари, "Ўздавнефтмаҳсулот" (ўртоқ Ҳусаинов) акционерлик бирлашмаси, Ўзбекбирлашув (ўртоқ Волков), Ўрта Осиё темир йўл бошқармаси (ўртоқ Желтоухов), "Ўзбекистон ҳаво йўллари" Миллий авиакомпанияси (ўртоқ Рафиқов), Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги (ўртоқ Ахметов) раҳбарлари ўз тасарруфларидаги корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларнинг товар-моддий бойликларни республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиш юзасидан белгиланган тартибга риоя қилишлари учун шахсан жавобгар эканликлари тўғрисида огоҳлантирилсин ҳамда улардан хом ашё ва маҳсулотларни ғайриқонуний олиб чиқиб кетишга кўмаклашаётган, шу мақсадлар учун транспорт ажратишда суиистеъмолчиликка йўл қўяётган шахсларга нисбатан энг қаттиқ жазо чораларини кўриш талаб қилинсин.


4. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг раҳбарлари:

- ўз тасарруфларидаги корхоналарда ва энг аввало, кичик ва қўшма корхоналарда, ташкилотларда, муассасаларда товар-моддий бойликларнинг республикадан ташқарига олиб чиқиб кетилиши билан боғлиқ ишларнинг аҳволини чуқур таҳлил қилсинлар, хом ашё ва маҳсулотларни ғайриқонуний олиб чиқиб кетиш ҳолларига йўл қўймайдиган пухта чоралар кўрсинлар, республика Ҳукумати томонидан белгиланган амалдаги тартибни таъминласинлар;

- комиссияларнинг товар-моддий бойликларни олиб чиқиб кетиш масаласи бўйича ишларини фаоллаштирсинлар, уларнинг таркибига божхона хизмати, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари вакилларини киритсинлар;

- ишларнинг аҳволини мунтазам равишда кўриб борсинлар ҳамда хом ашё, маҳсулотларни республикадан ташқарига олиб чиқиб кетиш юзасидан белгиланган тартибнинг бузилишига йўл қўймаслик юзасидан қаттиқ чоралар кўрсинлар. Товар-моддий бойликларнинг ғайриқонуний олиб чиқиб кетилишига кўмаклашаётган, транспортдан тўғри фойдаланишда тегишли назоратни амалга оширмаётган тасарруфдаги корхоналар, ташкилотлар ва хўжаликларнинг раҳбарларини эгаллаб турган лавозимидан бўшатишгача жазо чораларини кўрсинлар.


5. Ўзбекистон шартномалар ва савдо бўйича давлат-акционерлик уюшмаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ бош бошқармаси, Давлат божхона қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Адлия вазирлиги, бошқа вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддат ичида Вазирлар Маҳкамасига хом ашё ва маҳсулотларни ғайриқонуний олиб чиқиб кетишнинг олдини олишни, мусодара қилинган товар-моддий бойликларнинг сотилиши устидан қаттиқ назорат ўрнатишни, вазирликлар ва идораларнинг, маҳаллий бошқарув органларининг республика ички бозорини ҳимоя қилиш борасидаги ишларини мувофиқлаштириб боришни, маъмурий ва иқтисодий чоралар комплексини назарда тутувчи таклифлар киритсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

- ўз фаолиятини асосан хом ашё, қишлоқ хўжалиги ва саноат маҳсулотлари республикадан ташқарига ғайриқонуний олиб кетилишининг олдини олишга қаратсин. Олиб кетилаётган юкларга декларация тузишнинг ва уларнинг олиб чиқиб кетилиши қонуний эканлигини тасдиқловчи ҳужжатларни текширишнинг, республикадан ташқарига юкларни олиб кетувчи автотранспорт воситалари, ҳаракатдаги темир йўл состави, авиация ва дарё кемаларини текшириш бўйича ишларнинг пухталигини таъминласин, ушланган юкларнинг белгиланган тартибда сақланиши ва топширилишини таъминлаш бўйича амалий чора-тадбирларни амалга оширсин;

- маҳсулотларни тегишли рухсатномасиз олиб чиқиб кетишга йўл қўймаслик тўғрисида меҳнат жамоалари ўртасида, яшаш жойларида, оммавий ахборот воситалари орқали тушунтириш ишларини мунтазам олиб борсин;

- кадрлар билан ишлашни, уларни танлаш ва жой-жойига қўйиш ишларини яхшиласин, божхона хизмати ходимларининг ўз хизмат мавқеларини суиистеъмол қилишларини, ваколатларини ошириб юборишларини истисно қилувчи таъсирчан чора-тадбирлар кўрсин;

- вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан ўзаро мустаҳкам ҳамкорликни фаоллаштирсин. Республика ташқарисига олиб чиқиб кетилаётган товар-моддий бойликларнинг ҳар бир ушлаб қолиниш ҳоллари ҳақида уларни шошилинч равишда хабардор қилсин, биргаликда кўриб чиқсин ва тегишли чора-тадбирлар қабул қилсин.


7. Ўзбекистон Давлат телерадиокомпаниясига, республика газеталари таҳририятларига ички бозорни ҳимоя қилиш муаммоларини, товар-моддий бойликларни республикадан ташқарига ғайриқонуний олиб чиқиб кетиш бўйича аниқланган ҳолларга доир материалларни кўпроқ ёритиш тавсия қилинсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат назорати қўмитасидан, Ўзбекистон Республикаси Прокуратурасидан, Ўзбекистон Республикаси Олий Судидан ишларни кучайтириш ҳамда қонунларга риоя қилиниши ва республика Ҳукуматининг ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш ҳақидаги қарорларининг бажарилиши, товар-моддий бойликларни ғайриқонуний олиб чиқиб кетиш ҳақидаги ишларни кўриб чиқиш бўйича судларнинг фаолияти устидан назоратни кучайтириш, ғайриқонуний олиб чиқиб кетишларни аниқлаш, бунга кўмаклашувчи шахсларни жавобгарликка тортиш бўйича шошилинч чоралар кўриш сўралсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамаси мажмуиларининг раҳбарлари зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Муталов





















Время: 0.1873
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск