язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Фуқаролик ва оила қонунчилиги/ Тижоратчи бўлмаган ташкилотлар/ Бошқа бирлашмалар, иттифоқлар ва тижоратчи бўлмаган ташкилотлар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 17.10.1992 й. 480-сон "Республика "Маҳалла" хайрия жамғармаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.10.1992 й.

N 480



РЕСПУБЛИКА "МАҲАЛЛА" ХАЙРИЯ

ЖАМҒАРМАСИ ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Республика "Маҳалла" хайрия жамғармасини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 12 сентябрдаги 472-сон Фармонни бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

Республика "Маҳалла" хайрия жамғармасининг юқори органи таъсис конференцияси ҳисобланади. Таъсис конференцияси жамғарма Бошқарувини ва тафтиш комиссиясини сайлайди, аппарат тузилмасини, ходимлари сони ва улар меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини белгилайди. Бошқарув аппаратини сақлаш "Маҳалла" жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади. Бошқарув аппарати ходимларининг сони кўпи билан 20 кишидан иборат қилиб белгилансин;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида Жамғарма ўз бўлимларига эга бўлади. Улар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини таъминлайдилар. Вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари ходимлари (раҳбар, унинг ўринбосари ва масъул котиб) меҳнатига ҳақ тўлаш Республика жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.

"Маҳалла" жамғармаси устави таъсис конференцияси томонидан тасдиқланади.


2. Қуйидагилар "Маҳалла" жамғармаси фаолиятининг асосий йўналишлари ҳисоблансин:

тарихан таркиб топган миллий ва маънавий кадриятларни кенг тарғиб қилиш, халқимизнинг энг яхши удум ва анъаналарини оммалаштириш, республика аҳолиси ўртасида маданий ва маърифий ишларни кенг йўлга қўйиш;

инсонпарварлик ва меҳр-шафқат, кишилар ўртасида ўзаро бир-бирини тушуниш ва яхши қўшничилик ғояларини тушунтириш бўйича фаол ташвиқот ва тарғибот ишларини олиб бориш;

ҳар бир аниқ ҳудудда яшовчи камхарж оилалар, ногиронлар, кексалар ва болалар ҳуқуқларини ҳар томонлама ижтимоий ҳимоя қилиш;

ҳар хил анъанавий маросимлар ўтказиш;

жуда муҳтож оилалар ва алоҳида шахсларга текин моддий ёрдам кўрсатиш;

маҳаллалар ҳудудини ободонлаштириш.

3. Маданият, оммавий ахборот воситалари ва туризм мажмуи (ўртоқ Самандаров) 10 кун муддат ичида Республика "Маҳалла" хайрия жамғармасининг таъсис конференциясини ўтказсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги белгиланган тартибда Республика "Маҳалла" хайрия жамғармасининг уставини рўйхатга олсин.


5. Ўзбекистон Республикаси вазирликлари, идоралари, концернлари, корхоналар, хўжаликлар ва ташкилотлар "Маҳалла" хайрия жамғармаси қуйи бўлинмалари фаолиятига улар томонидам устав вазифаларининг амалга оширилишида молиявий ва амалий ёрдам кўрсатсинлар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари бир ой муддат ичида Жамғарма ҳудудий бўлимларининг бир маромдаги фаолиятини таъминлаш учун зарур маиший шароитлар яратсинлар, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ана шу муддатда Республика "Маҳалла" хайрия жамғармаси Бошқарувини жойлаштириш учун хизмат бинолари ажратсин.

Ўзбекистон Республикаси Автомобиль транспорти вазирлиги, "Тошшаҳартранскорхона" уюшмаси шартнома асосида Жамғарма Бошқарувини хизмат автомобиль транспорти билан, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги эса шаҳар ва ҳукумат алоқаси билан таъминласинлар.

"Ўзшартномасавдо" ва республиканинг бошқа ихтисослаштирилган савдо-таъминот ташкилотлари "Маҳалла" хайрия жамғармасига зарур анжомлар ва мебель ажратиш масалаларини белгиланган тартибда кўриб чиқсинлар.


6. Ўзбекистон "Савдо" давлат-акционерлик уюшмаси томонидан республика маҳаллаларида қуриш учун савдо корхонаси "Гузар" марказининг намунавий лойиҳалари ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.

Вазирлар Маҳкамасининг қурилиш, транспорт ва алоқа мажмуи (ўртоқ Тўлаганов), Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари бу лойиҳаларни кўриб чиқсинлар ва уларни 1992-1993 йилларда қуришни назарда тутсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат телевидение ва радио-эшиттириш компанияси, Маданият ишлари вазирлиги, Давлат матбуот қўмитаси, Давлат кинокомпанияси Республика "Маҳалла" хайрия жамғармаси ва унинг ҳудудий бўлимлари фаолиятини кенг ёритсинлар, вазирликлар, корхоналар, хўжаликлар, ташкилотлар ва муассасаларнинг бозор муносабатлари шароитида республика аҳолисига ижтимоий ёрдам кўрсатиш бўйича ижобий иш тажрибасини тарғиб қилсинлар.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосарлари Э.С. Самандаров, К.Н. Тўлаганов ўртоқлар зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил апрель ойида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов