ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўқиш учун талабаларнинг ҳақ тўлаш шартлари тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 24.10.1992 й. 491-сон қарорига илова)
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
Вазирлар Маҳкамасининг
1992 йил 24 октябрдаги
ИЛОВА
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия
Университетида ўқиш учун талабаларнинг
ҳақ тўлаш шартлари тўғрисида
1. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университетида ўқиш Университет, талаба ва унинг ота-оналари (ҳомийлари), шунингдек, вазирликлар, идоралар, корхоналар, ташкилотлар, мулкчиликнинг барча шаклларидаги муассасалар, республика ва хорижий мамлакатларнинг хусусий шахслари ўртасида шартнома билан расмийлаштирилади.
Ўқиш қиймати ҳар йили янги ўқув йили бошланишидан олдин белгиланади ва тўланадиган стипендияни ҳисобга олган ҳолда жорий харажатларга қараб ҳисоблаб чиқарилади.
2. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия Университетида ўқишни хоҳловчилар белгиланган тартибда ҳужжатлар ва тест усулида кириш имтиҳонлари топширадилар.
3. Университетга танлов йўли билан қабул қилингандан кейин ва сўнгра ҳар йили ўқиш тугагунга қадар ўқиш ҳақини тўлашга ўз маблағи бўлмаган талабалар ўқишга қабул қилинганлиги ҳақида тегишли ҳужжат билан мақсадли фоизсиз кредитни белгиланган тартибда расмийлаштириш учун Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига мурожаат қиладилар.
Ўқиш ҳақи ўқув йили бошлангунга қадар талабанинг кредит ҳисобидан университет ҳисобига пул ўтказиш йўли билан тўланади.
Ўқиш ҳақини тўлаш учун олинган кредит Университетни битиргандан сўнг бир йилдан кейин 10 йил давомида, дастлабки уч йилда иш ҳақидан ҳар йили кредит суммасининг 5 фоизини, кейинги 4 йилда - 10 фоизини, сўнгги уч йилда - 15 фоизини ажратиш йўли билан амалга оширилади.