язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Аҳоли бандлиги/ Умумий қоидалар/ Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 13.05.1992 й. 235-сон "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

13.05.1992 й.

N 235



ҲОЛИНИ ИШ БИЛАН ТАЪМИНЛАШ

ТЎFРИСИДА"ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА

Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини жорий этиш тартиби тўғрисида" 1992 йил 13 январдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган қуйидаги илова қилинаётган норматив ҳужжатлар тасдиқлансин:

"Ўзбекистон Республикаси фуқароларини чет элда ишга жойлаштириш билан боғлиқ бўлган вазирликлар ва идоралар, шунингдек, фуқароларни ўқитиш ва уларни республикада ишга жойлаштириш бўйича пуллик хизматлар кўрсатувчи тижорат бюролари, вакилликлар ва бошқа ташкилотлар фаолиятини лицензиялаш шартлари ва тартиби тўғрисида"ги Низом (2-илова);

"Ижтимоий ҳимоя қилинишга муҳтож бўлган ва ишга жойлашишда алоҳида қийинчиликларга дуч келадиган шахсларни ишга қабул қилишни ташкил қилиш учун ишчи ўринларининг энг кам миқдорини белгилаш тартиби тўғрисида"ги Низом (3-илова);

"Ишчи ўринлари ташкил этишда биринчи навбатда ривожлантириладиган ҳудудлар тўғрисида"ги Низом (4-илова);

"Ишдан бўшатиладиган ходимлар ва иш билан таъминланмаган аҳолини касбга тайёрлаш, малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш тизимини шакллантириш тартиби тўғрисида"ги Низом (5-илова).


2. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги:

давлат статистика қўмитаси, вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари билан биргаликда 1993 йилдан бошлаб ҳар чоракда бўшатилиши мўлжалланаётган ходимлар сонини ҳамда ишсизлик нафақаси тўлаш, ходимларни қайта тайёрлаш, шунингдек, иш билан таъминлаш хизматларини сақлаш учун зарур бўлган маблағларни аниқласин;

Ҳукумат ҳал этишини талаб этувчи масалалар бўйича Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;

бир ой муддат ичида 1992 йил охиригача бўшатилиши керак бўлган ходимлар сонини ҳамда ишсизлик нафақаси тўлаш учун зарур бўлган маблағларни аниқласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ишдан бўшатиладиган ходимларни ўз вақтида иш билан таъминловчи кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўрсин. Бунинг учун:

аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказларининг фаолият кўрсатиши самарадорлигини, ишдан бўшатиладиган ходимларни ва меҳнатга яроқли аҳолининг иш билан таъминланмаган қисмини қайта ўқитиш ва қайта тайёрлашни ташкил этишни таъминласин;

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар ва концернлар билан биргаликда республика халқ хўжалигининг ҳар бир тармоғида ишдан бўшатиладиган ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишни таъминловчи ташкилий-техник чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва жорий этсин;

Ўзбекистон Республикасининг Тараққиёт истиқболини белгилаш қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси билан биргаликда 1992 йил 1 июлгача иш билан таъминлаш республика ва минтақа дастурларини ишлаб чиқиш ҳамда ишчи ўринлари биринчи навбатда ривожлантириладиган ҳудудларни аниқлаш методикасини тайёрласин;

аҳолини иш билан таъминлаш минтақа дастурларини ишлаб чиқишда жойларда амалий ёрдам кўрсатсин;

Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши иштирокида 1992 йил 1 июнгача иш билан таъминлашга кўмаклашувчи республика мувофиқлаштириш қўмитасининг шахсий таркиби бўйича таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси билан биргаликда аҳолини иш билан таъминлаш бўйича статистика ҳисоботини такомиллаштирсин;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги, Ўзбекистон касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ва давлат бошқарувининг бошқа манфаатдор органлари билан биргаликда "Ўзбекистон Републикасининг чет элда ўз касби бўйича ишлаётган фуқароларининг ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин;

ҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг айрим моддаларини қўллаш бўйича йўриқнома ва тавсияларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернларнинг раҳбарларига ўзларига қарашли корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар томонидан бўш ишчи ўринлари (вакансиялар) мавжудлиги ва ходимларнинг ишдан бўшаши (прогноз) тўғрисидаги маълумотларнинг белгиланган муддатларда бандликка кўмаклашиш марказларига тақдим этилишини таъминлаш юклатилсин.

5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг бажарилишини таъминласинлар, меҳнат органлари тизими ва ишини ана шу Қонун талабларига, шунингдек, тасдиқланган низомларга мувофиқлаштирсинлар.

6. Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, вазирликлар, уюшмалар, концернлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари бундан кейин олий ва ўрта махсус ўқув юртларининг битирувчиларини ўз вақтида ишга жойлаштириш чора-тадбирларини мунтазам амалга оширсинлар.

1992 йилги битирувчиларни ишчи ўринлари билан таъминлаш тўғрисидаги масала шу йилнинг май-июнь ойларида ҳал этилсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари ўртоқ Б.С. Ҳамидовга юклатилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қуйидаги қарорлари илова қилинаётган рўйхатга мувофиқ ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                 А. Муталов






Вазирлар Маҳкамасининг

1992 йил 13 майдаги

235-сон қарорига

6-ИЛОВА



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг

иш билан таъминлаш масалалари бўйича

ўз кучини йўқотган қарорлари

РЎЙХАТИ


1. СССР Министрлар Советининг "Ўсмирларни ишга жойлаштиришни яхшилаш тўғрисида" 1963 йил 4 декабрдаги 1186-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1964 йил 2 январдаги 6-сон қарори.


2. СССР Министрлар Советининг "Бухгалтерлик учётини ташкил этишдаги жиддий камчиликларни бартараф этиш ва халқ хўжалигида назоратни амалга оширишда унинг ролини кучайтириш чоралари тўғрисида" 1964 йил 6 ноябрдаги 923-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1965 йил 26 январдаги 58-сон қарорининг 5-банди "ж" кичик бандининг иккинчи хат боши, КПСС МК ва СССР Министрлар Советининг 1957 йил 28 майдаги 595-сон қарорининг 3-банди "г" кичик бандининг амалда бўлишини жорий қилиш қисми.


3. СССР Министрлар Советининг "Улуғ Ватан уруши ногиронларига ва Улуғ Ватан урушида ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзоларига бериладиган имтиёзларни кенгайтириш тўғрисида" 1965 йил 6 мартдаги 140-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1965 йил 12 апрелдаги 201-сон қарори.


4. Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "1966 йилда умумтаълим мактабларини битирадиган ёшларни ўқитишни кенгайтириш ва халқ хўжалигидаги ишларга жойлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1966 йил 5 апрелдаги 179-сон қарорининг 22-банди.


5. КПСС МК ва СССР Министрлар Советининг "Умумий овқатланишни янада ривожлантириш ва яхшилаш чоралари тўғрисида" 1967 йил 7 мартдаги 198-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1967 йил 30 майдаги 266-сон қарори 42-бандининг ўн тўртинчи хат боши.


6. КПСС МК ва СССР Министрлар Советининг "Ижтимоий фойдали меҳнатдан бўйин товловчи ва жамият учун зарарли, текинхўрларча кун кўрувчи шахсларга қарши курашни кучайтириш чоралари тўғрисида" 1970 йил 23 февралдаги қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1970 йил 30 мартдаги 155-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1970 й., 4-сон, 19-модда).


7. Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Республикадаги ёшларни касб бўйича йўналтириш ишларини яхшилаш чоралари тўғрисида" 1970 йил 17 сентябрдаги 473-сон қарори.


8. КПСС МК ва СССР Министрлар Советининг "Савдо ва унинг техника жиҳатдан таъминланганлигини яхшилашнинг баъзи чоралари тўғрисида" 1972 йил 7 январдаги 30-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1972 йил 25 февралдаги 100-сон қарори II бўлимининг йигирма учинчи хат боши.


9. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Меҳнат билан тўла равишда банд қилиш мақсадида меҳнат ресурсларини ҳисобга олиш давлат республика ("Бандлик") дастурини ишлаб чиқиш тўғрисида" 1989 йил 20 коябрдаги 390-сон қарори.


10. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Саноат корхоналарини ва қурилиш ташкилотларини малакали ишчи кадрлар билан таъминлашнинг аҳволи ва уни яхшилаш чоралари тўғрисида" 1974 йил 5 июндаги 256-сон қарори.


11. СССР Министрлар Советининг "Ўқувчиларга меҳнат таълими бериш ва уларнинг касб танлашлари учун мактаблараро ўқув-ишлаб чиқариш комбинатлари ташкил этиш тўғрисида" 1974 йил 23 августдаги 662-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1974 йил 11 сентябрдаги 427-сон қарори 3-бандининг тўртинчи хат боши (ЎзССР ҚТ, 1974 й., 9-сон, 51-модда) малакали ишчилар ва инженер-техник ходимларнинг ўқувчиларни амалий ўқитганликлари учун меҳнатга ҳақ тўлашга тегишли қисми.


12. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Умумтаълим мактаблари битирувчиларини ишга жойлаштириш ва уларнинг область корхоналари ва ташкилотларида муқим ишлаб қолишлари юзасидан Самарқанд область ижроия комитетининг иши тўғрисида" 1974 йил 30 октябрдаги 500-сон қарори.


13. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Меҳнат ресурсларидан фойдаланишнинг самарадорлигини таъминлаш бўйича Андижон область ижроия комитетининг иши тўғрисида" 1975 йил 29 майдаги 311-сон қарори.


14. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Андижон, Наманган, Самарқанд, Фарғона ва Чирчиқ шаҳарларида меҳнаткашларни корхоналарда ва ташкилотларда қабул қилиш тартиби тўғрисида" 1975 йил 28 агустдаги 414-сон қарори.


15. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1975 йил 22 сентябрдаги 981-сон қарорининг 3-банди, СССР Министрлар Советининг 1970 йил 27 февралдаги 145-сон қарорининг 1-банди иккинчи хат бошининг амалда бўлишини жорий қилиш қисми.


16. СССР Ммнистрлар Советининг "Ногиронларни касбга ўргатишни ва ишга жойлаштиришни ташкил этишни яхшилашга оид қўшимча чоралар тўғрисида" 1976 йил 10 декабрдаги 1010-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1976 йил 27 декабрдаги 728-сон қарори 6-бандининг биринчи хат боши ва 8-бандининг тўртинчи хат боши.


17. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Аҳолини ишга жойлаштириш ва меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланишни ташкил этишни янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида" 1977 йил 13 июндаги 385-сон қарори.


18. КПСС МК, СССР Министрлар Совети ва ВЦСПСнинг "Меҳнат интизомини янада мустаҳкамлаш ва халқ хўжалигида кадрлар қўнимсизлигини камайтириш тўғрисида" 1979 йил 13 декабрдаги 1117-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Ўзсовпрофнинг 1980 йил 28 январдаги 76-сон қарори 6-бандининг учинчи хат боши ва 11- бандининг учинчи хат боши.


19. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1981 йил 2 мартдаги 182-сон қарорига илова сифатида берилган Ватан уруши инвалидлари ва ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг оила аъзолари учун имтиёзлар тўғрисидаги Низомнинг 21-банди.


20. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўрта умумтаълим мактаблари битирувчиларни ва ўрта маълумот олмаган ёшларни Ўзбекистон ССР территориясида ишга жойлаштириш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1982 йил 19 январдаги 46-сон қарори (ЎзССР ҚТ, 1982 й, 1-сон, 1-модда).


21. Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1982 йил 6 ноябрдаги 723-сон қарорининг 2, 3-бандлари (иккинчи хат бошининг охирги жумласидан ташқари), 6-бандининг учинчи хат боши.


22. СССР Министрлар Советининг "Омонатга қўйиш ишини янада ривожлантириш ва омонат кассаларини кадрлар билан мустаҳкамлаш чоралари тўғрисида" 1983 йил 2 июндаги 490-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1983 йил 9 июндаги 364-сон қарори 3-бандининг "б" кичик банди, ишчиларга уларни ишлаб чиқаришда касбга ўргатишда ишлаб чиқариш таълими бериш учун асосий иш жойидан озод қилинмасдан жалб қилинган малакали ишчилар ва мутахассисларнинг меҳнатига ҳақ тўлашга тегишли қисми (ЎзССР ҚТ, 1983 й., 6-сон, 20-модда).


23. СССР Министрлар Совети ва ВЦСПСнинг "Меҳнат интизомини мустаҳкамлашга оид қўшимча чоралар тўғрисида" 1983 йил 28 июлдаги 745-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Ўзсовпрофнинг 1983 йил 19 авгусгдаги 486-сон қарорининг 5-банди.


24. КПСС МК ва СССР Министрлар Советининг "Агросаноат комплекси бошқарувини янада такомиллаштириш тўғрисида" 1985 йил 14 ноябрдаги 1114-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси МК ва Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1985 йил 11 декабрдаги 618-сон қарори 11-бандининг иккинчи хат боши.


25. СССР Министрлар Советининг "СССР Fалла маҳсулотлари министрлиги масалалари" тўғрисида 1986 йил 11 февралдаги 207-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1986 йил 24 мартдаги 143-сон қарори 8-бандининг иккинчи хат боши (ЎзССР ҚТ, 1986 й., 3-сон, 9-модда).


26. КПСС МК, СССР Министрлар Совети ва ВЦСПСнинг "Актив социал сиёсатни амалга ошириш соҳасидаги ишни кучайтириш ҳамда СССР меҳнат ва социал масалалар давлат комитетининг ролини ошириш тўғрисида" 1987 йил 17 июлдаги 825-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Ўзсовпрофнинг 1987 йил 26 октябрдаги 441-сон қарорининг 9-банди, 20-бандининг тўртинчи хат боши (ЎзССР ҚТ, 1987 й., 11-сон, 60-модда).


27. КПСС МК, СССР Министрлар Совети ва ВЦСПСнинг "Аҳолининг иш билан самарали банд бўлишини таъминлаш, ишга жойлаштириш системасини такомиллаштириш ва меҳнаткашлар учун социал гарантияларни кучайтириш тўғрисида" 1987 йил 22 декабрдаги 1457-сон қарори юзасидан Ўзбекистон Компартияси МК, Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Ўзсовпрофнинг 1988 йил 10 февралдаги 61-сон қарорининг 3, 5, 10, 16, 19, 20-бандлари, 21-банди "а" кичик бандининг иккинчи-тўртинчи хат бошлари, "б", "г" кичик бандлари (охирги хат боши бундан мустасно) (ЎзССР ҚТ, 1988 й., 2-сон, 5-модда),


28. СССР Министрлар Советининг "СССР Давлат нархлар комитетининг фаолиятини ва ташкилий структурасини қайта қуриш тўғрисида" 1987 йил 26 декабрдаги 1472-сон қарори юзасидан Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1988 йил 22 февралдаги 66-сон қарори 13-бандининг охирги хат боши.



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами", 1992 йил, 5-сон, 15-модда