Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Умумий масалалар /

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Вазирлар Маҳкамасининг 30.11.1992 й. 560-сон "Ўзбекистон Республикаси ўқув юртларида таълим олаётган Афғонистон Ислом Давлати фуқаролари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.11.1992 й.

N 560




ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ЎҚУВ ЮРТЛАРИДА ТАЪЛИМ ОЛАЁТГАН

АФҒОНИСТОН ИСЛОМ ДАВЛАТИ

ФУҚАРОЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси билан Афғонистон Ислом Давлати раҳбарлари ўртасида бўлиб ўтган расмий учрашув якунларига амал қилган ҳолда, шунингдек, таълим соҳасида дўстона давлатлараро муносабатларни қарор топтириш, хусусан, Афғонистон Ислом Давлатига миллий кадрлар тайёрлашда ёрдам кўрсатиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Афғонистон Ислом Давлатининг Ўзбекистон ўкув юртларида шартномасиз таълим олаётган ўқувчиларини 1992/93-ўқув йили охирига қадар, етим болалардан иборат бўлган ўқувчиларни эса муайян касбни эгаллагунга қадар бепул ўқитишга рухсат берилсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим, Халқ таълими вазирликлари тегишли ўқув юртларида Афғонистон Ислом Давлатидан келган ўқувчиларнинг пухта билим олишлари учун зарур шарт-шароитлар яратиб бериш чораларини кўрсинлар.

Ҳунар-техника билим юртида ва мактаб-интернатда таълим олаётган афғонистонлик етим болаларнинг ўқиши ва яшаши учун сарфланадиган харажатлар Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган етим болалар учун белгиланган миқдорга тенглаштирилсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ушбу қарорни рўёбга чиқариш учун зарур маблағ ажратсин.


4. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг ижтимоий масалалар, фан ва таълим мажмуига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                          И. Каримов
















Время: 0.1380
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск