язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Меҳнат ва аҳолининг бандлиги/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Меҳнат муносабатлари соҳасида бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.03.1993 й. 127-сон "Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тизимидаги органлар фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.03.1993 й.

N 127



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МЕҲНАТ ВАЗИРЛИГИ ТИЗИМИДАГИ

ОРГАНЛАР ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Аҳолини ижтимоий жихатдаи ҳимоя қилиш соҳасида таъсирчан ижтимоий сиёсатни амалга ошириш, "Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида"ги Қонун ва бозор иқтисодиёти талабларга мувофиқ аҳолининг иш билан таъминланиш даражасини ошириш, меҳнат шароитларини яхшилаш ва меҳнатга ҳақ тўлашни бундан буён ҳам такомиллаштириб бориш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Менат вазирлигининг таркибий тузилмаси 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирининг уч нафар ўринбосари, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат этилсин.

Белгилаб қўйилсинки:

вазирликнинг ҳайъати 7 кишидан иборат бўлади. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазири лавозимига кўра ҳайъат таркибига киради.

республиканинг барча меҳнат органлари ходимларининг сони кўпи билан 3940 кишидан, шу жумладан, Меҳнат вазирлиги марказий аппарати бўйича - 70 кишидан (бинога хизмат кўрсатиш ва қўриқлаш ходимларидан ташқари) иборат бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармалари ходимларини маблағ билан таъминлаш давлат бюджетидан, туман (шаҳар) меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлимлари (меҳнат биржалари) ходимлари эса Иш биалн таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

2. Ўзбекистон Меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш муаммолари илмий-тадқиқот институти, Ўзбекистон ижтимоий тадқиқотлар республика маркази ва Тармоқ ахборот-ҳисоблаш маркази тугатилиб, Ўзбекистон Меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш муаммоларини ўрганиш республика маркази ташкил этилсин. Меҳнат вазирлиги, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, ҳокимликлар, вазирликлар, идоралар, корхона ва ташкилотлар буюртмаларига биноан хўжалик ҳисоби асосда ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб топилсин;

Ишчи ходимларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш, ишдан бўшаб қолганларни касбга йўналтириш ва қайта ўқитиш Ўзбекистон республика методологик маркази тугатилиб, унинг ўқиш режалари, дастурлари ва қўлланмалар ишлаб чиқишга доир вазифалари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги марказий аппарати зиммасига юклатилсин;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг меҳнат шароитлари давлат экспертизаси бўйича Республика марказий лабораторияси фаолиятини хўжалик ҳисоби асосларида ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб топилсин.


3. Бош бошқарув органи этиб:

демографик жараёнларни ҳисобга олган ҳолда, меҳнатдан фойдаланиш ва иш билан таъминлаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш механизмларини, меҳнатга ҳақ тўлаш, меҳнат меъёрлари ва шароитларини такомиллаштириш, ижтимоий меҳнат муносабатлари масалаларига доир халқаро шартномаларни бажариш соҳасидаги давлат сиёсатини амалга ошириш бўйича- Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги;

аҳолининг турмуш даражасини, таркибини, сонини таҳлил қилиш ва прогнозлаш, ҳисобга олиб бориш, демография, меҳнат ресурслари балансларини ишлаб чиқиш бўйича "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси белгилансин.


4. Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, ахолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий химоя қилиш Бошқармаларининг ҳамда туман (шаҳар) меҳнат, ахолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлимлари (меҳнат биржалари)нинг намунавий тузилмалари ва ходимларининг чекланган сони 2 ва 3-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қўйилсинки:

вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармалари тегишли ҳокимликларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланади, ҳокимликлар ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига бўйсунади ва уларга ҳисоб беради;

туман (шаҳар) меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлимлари тегишли ҳокимликларнинг таркибий бўлинмалари ҳисобланади, ҳокимликлар, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаларига бўйсунади ва уларга ҳисобга беради, уларга услубий раҳбарлик қилиш ва улар фаолиятини мувофиқлаштириш эса Меҳнат вазирлиги томонидан амалга оширилади;

вилоятлар ва Ташкент шаҳар меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш Бошқармалари бошлиқларини ишга тайинлаш вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари тавсиясига кўра Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан амалга оширилади. Туман (шаҳар) меҳнат, аҳолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўлимлари (меҳнат биржалари) раҳбарларини ишга тайинлаш тегишли вилоятлар ва Тошкент шаҳар Бошқармалари томонидан, туман (шаҳар) ҳокимлари тавсиясига кўра амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси меҳнат органлига услубий раҳбарлик қилади ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштириб боради.


5. Меҳнат органлари тизими зиммасига қўйидаги асосий вазифаларни амалга ошириш юклатилсин:

меҳнатдан фойдаланиш ва иш билан таъминлаш соҳасида:

миграция жараёнларини бошқариш, демографик вазиятни урганиш ва уни яхшилаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

иш билан банд бўлмаган аҳолини ҳисобини олиш ва ишсизлар сонини аниқлаш;

меҳнат бозорининг талаб ва эхтиёжларини таҳлил қилиш ва прогнозлаш;

ишсизларни ва иш билан банд бўлмаган аҳолини ишга жойлаштириш, касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;

иш билан таъминлаш дастурларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағларини шакллантириш ва ундан самарали фойдаланиш;

жамоат ишларини ташкил этиш;

халқаро меҳнат ташкилоти ва бошқа давлатларнинг меҳнат органлари билан ишчи кучларидан фойдаланиш бўйича алоқаларни ўрнатиш ва ривожлантириш, хорижий меҳнат бозорларининг алоқа ва эҳтиёжларини ўрганиш, ишчи кучларини экспорт қилиш ҳамда тузилган шартнома ва контрактларга мувофиқ чет элларга ишга кетаётган республика фуқаролари манфаати ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишни таъминлаш механизмини ишлаб чиқиш.

аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш ва меҳнатга ҳақ тўлаш соҳасида:

аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва уларнинг амалга оширилишини назорат қилиш;

муҳтожларга, уларнинг ҳақиқий даромадларини ҳисобга олган ҳолда, кўрсатилаётган ёрдамларнинг мақсадга йўналтирилганлиниги кучайтириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

меҳнатга ҳақ тўлаш ягона умумдавлат сиёсатини ўтказиш;

иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларнинг энг кам миқдорларини белгилаш бўйича таклифлар тайёрлаш;

ишсизлар ва уларнинг оила аъзоларини ижтимоий жиҳатдан қўллаб-қувватлашни амалга ошириш;

тузилган шартнома ва контрактларга мувофиқ чет элларга ишга кетаётганлар меҳнатига ҳақ тўлаш ва уларни ижтимоий кафолатлаш шартлари бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

ижтимоий ҳимояга муҳтож шахслар учун энг кам миқдордаги иш ўринлари яратиш ва ушбу ўринларнинг тўлдирилишини назорат қилиб боришни таъминлаш;

аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирларини ишлаб чиқиш ва унинг самарадорлигини таҳлил этиш учун социологик тадқиқотлар ўтказиш.

меҳнат нормативлари ва шароитлари соҳасида

меҳнатга иштиёқ ва рағбатни кучайтириш чора-тадбирларини, нормаларни, нормативларни, тариф ставкалари ва маошларини ишлаб чиқиш ва жорий қилиш;

меҳнат шароитларини, меҳнат қонунчилиги бажарилишини давлат экспертизасидан ўтказиш ва назорат қилишнинг норматив-ҳуқуқий ҳужжатларини, механизмларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш;

ноқулай меҳнат шароитларидаги ишлар учун имтиёзлар ва компенсациялар тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлаш.


6. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорларини, фаолият турлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, барча вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар, маҳаллий бошқарув органлари, мансабдор шахслар ва фуқароларнинг бажариши мажбурийдир.


7. Меҳнат муносабатлари юзасидан касаба уюшмалари ва ишга ёлловчилар иштирокида тузиладиган уч томонлама битимларда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига давлат манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги икки ҳафта муддатда:

меҳнат, ахолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилиш бўйича вилоятлар, Тошкент шаҳар бошқармалари ва туман бўлимлари меҳнат биржалари тўғрисидаги намунавий низомларни ишлаб чиқсин;

тасарруфдаги ташкилотларнинг вазифаларини қайта кўриб чиқсин тузилмасини ва низомларини тасдиқласин;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 31 декабрдаги 606-сон қарорига мазкур қарордан келиб чиқадиган зарур ўзгаришларни киритиш тўғрисида таклифлар тайёрласин;

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги тўғрисидаги Низом лойиҳасини, вазирликнинг янги вазифалари ва фаолияти йўналишларини ҳисобга олган ҳолда, Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирига вазирликнинг марказий аппаратининг тасдиқланган тузилмасига белгиланган ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди доирасида ўзгаришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.


9. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги билан биргаликда:

бозор муносабатлари ривожланишининг ҳозирги босқичини ҳисобга олган ҳолда аҳолини иш билан таъминлашнинг минтақавий дастурлари мазмунини, уларни янги ишчи ўринлари барпо этишга, ходимлар тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, жамоат ишларини кенгайтиришга кўпроқ йўналтирган тарзда, қайта кўриб чиқсинлар, Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағларидан самарали фойдаланишни таъминласинлар;

икки ҳафта муддатда меҳнат бўйича республика, вилоят, шаҳар ва туман органлари фаолиятини кўриб чиқсинлар, уларнинг тузилмаларини ахолини иш билан таъминлаш ва ижтимоий ҳимоя қилишни бошқариш масалаларини ҳал қилишга йўналтириш, уларнинг ўзаро ва республика Меҳнат вазирлиги бўлинмалари билан пухта ҳамкорлик қилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар. Меҳнат органлари зиммасига юклатилган янги вазифалардан келиб чиққан ҳолда ходимларни навбатдан ташқари аттестациядан ўтказсинлар, уларни юқори малакали мутахассислар билан тўлдириш чора-тадбирларини кўрсинлар.


10. Меҳнат вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, Ташқи ишлар вазирликлари ва бошқа идоралар билан биргаликда бир ой муддатда республикадан ишчи кучларини экспорт қилишни, чет элларда ишлаётган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари манфаатлари ва ҳуқуқларини ҳимоя қилишни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни, хорижий давлатлар меҳнат бозорини ўрганиш механизмини ишлаб чиқиш, меҳнат контрактлари бўйича чет элларга жўнаб кетиш ҳужжатларини расмийлаштириш юзасидан таклифлар тайёрласин ва Вазирлар Маҳкамасита тақдим қилсин.


11. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигига "Меҳнат" газетасини таъсис этиш ва хўжалик ҳисоби асосида нашр қилиш ҳуқуқи берилсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги Тошкент шаҳри, Абай кўчаси, 4-уйга жойлаштирилсин.


13. Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 10 октябрдаги 253-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Мазкур қароонинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклатилсин. Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йилнинг июлида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.