ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш / Ўзбекистон Республикаси чет эл ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.03.1993 й. 153-сон "Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Тошкентдаги Ўрта Осиё республикллари ва Қозоғистон учун минтақавий ваколатхонаси тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.03.1993 й.

N 153


ХАЛҚАРО ҚИЗИЛ ХОЧ ҚЎМИТАСИНИНГ

ТОШКЕНТДАГИ ЎРТА ОСИЁ РЕСПУБЛИКЛЛАРИ

ВА ҚОЗОҒИСТОН УЧУН МИНТАҚАВИЙ

ВАКОЛАТХОНАСИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси ўртасида Қўмитанинг Ўрта Осиё республикалари ва Қозоғистон учун Ўзбекистон ҳудудидаги Минтақавий ваколатхонасини тузиш тўғрисида 1993 йил 29 январдаги битимга мувофиқ, Ваколатхонага инсонпарварлик фаолиятини амалга ошириш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Халқаро Қизил Хоч Минтақавий ваколатхонасига Битим ва амалдаги қонунчиликда белгиланган имтиёзлар ва иммунитетлар, шунингдек, яшаш ва транспортда юриш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муомалада бўлган пул бирлиги билан тўлаш ҳуқуқи берилсин.


2. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки (ўртоқ Азимов) Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг Минтақавий ваколатхонаси учун тегишли ҳисоблар очсин.


3. Давлат божхона қўмитаси (ўртоқ Абдуғаниев) Халқаро Қизил Хоч Қўмитасининг хайрия дастурларини амалга ошириш учун аталган юкларини ва расмий (хизмат) фойдаланишдаги буюмларини божхона божи ҳамда бошқа бож йиғимлари тўлашдан озод қилсин, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали шундай юкларни транзит йўли билан олиб ўтишда энг қулай шароитлар яратсин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (ўртоқ Фозилбеков) бир ой муддат ичида белгиланган тартибда Ваколатхонага 1-Ульянов тор кўчаси, 8-уйдаги бинони, шу бинони эгаллаб келган Республика меҳр-шафқат ва саломатлик жамғармасига эса Фурқат кўчаси, қўйдаги маъмурий корпусдан 3 та хона ажратсин.


5. Алоқа вазирлиги (ўртоқ Раҳимов) Ваколатхонани зарур алоқа воситалари билан таъминласин.


6. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси Халқаро Қизил Хоч қўмитасини самолётда учиб ўтиш ва қўниш йиғимларидан, шу жумладан, Халқаро Қизил Хоч Қўмитаси дастурларини бажариш, шунингдек, хизмат мақсадлари учун буюмлар ташувчи транзит қатновлар учун йиғимлардан озод қилсин.


7. Ташқи ишлар вазирлиги (ўртоқ Сафоев):

Ваколатхона ходимларини аккредитация қилишни расмийлаштирсин;

Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмаган ходимлар учун квартиралар ажратиш масаласини ҳал этсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ М.Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                           А. Муталов
















Время: 0.0115
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск