язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Соғлиқни сақлаш/ Наркологик ва психиатрия ёрдами/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.05.1993 й. 195-сон "Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.05.1993 й.

N 195



СУРУНКАЛИ АЛКОГОЛИЗМ

ЁКИ   ГИЁҲВАНДЛИККА   МУБТАЛО

БЎЛГАН    БЕМОРЛАРНИ    МАЖБУРИЙ

ДАВОЛАШ УЧУН ИХТИСОСЛАШТИРИЛГАН

ДАВОЛАШ-ПРОФИЛАКТИКА МУАССАСАЛАРИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш ҳақида" 1992 йил 9 декабрдаги 753а-ХII-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари тўғрисидаги илова қилинаётган Низом тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги юқорида қайд қилинган Низомга мувофиқ 1993 йил мобайнида республика вилоятларида сурункали алкоголизм ёки гиёҳвандликка мубтало бўлган беморларни мажбурий даволаш учун ихтисослаштирилган даволаш-профилактика муассасалари ташкил этиш тўғрисидаги масалани кўриб чиқсин ва ҳал этсин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              А. Муталов