язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм/ Соғлиқни сақлаш/ Соғлиқни сақлаш соҳасида бошқарув ва назорат/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.06.1993 й. 290-сон "Ўзбекистон фармацевтика саноати ("Ўзфармсаноат") давлат-акционерлик концернини ташкил қилиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.06.1993 й.

N 290



ЎЗБЕКИСТОН ФАРМАЦЕВТИКА САНОАТИ

("ЎЗФАРМСАНОАТ") ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК

КОНЦЕРНИНИ ТАШКИЛ ҚИЛИШ ВА УНИНГ

ФАОЛИЯТИ МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


"Ўзбекистон фармацевтика саноати ("Ўзфармсаноат") давлат-акционерлик концернини ташкил этиш тўғрисида" 1993 йил 2 июндаги Фармонни ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўбекистон фармацевтика саноати ("Ўзфармсаноат") давлат-акционерлик концерни таркибига кирувчи биряашмалар, корхоналар ва ташкилотлар рўйхати 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Белгилаб қуйилсинки, "Ўзфармсаноат" концерни ўз таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотлар томонидан аввал тузилган шартномалар ва мажбурийтлар бўйича жавоб бераради.


2. Ўзбекистон фармацевтика саноати ("Ўзфармсаноат") давлат-акционерлик концернини бошқаришнинг юқори органи Кенгаш ҳисобланади, у бошқарувни сайлайди, аппарат тузилмаси ва сонини, меҳнатга ҳақ тўлаш фондини, ходимларни моддий рағбатлантириш тизими ва шарт-шароитларини белгилайди. Концерн аппаратини маблағ билан таъминлаш концерн Кенгаши томонидан тасдиқланадиган битим асосида унинг таркибига кирувчи бирлашмалар ва корхоналарнинг ажратмалари ҳисобига амалга оширилади.

Муассисларнинг Ўзбекистон фармацевтика саноати ("Ўзфармсаноат") давлат-акционерлик концерни бошқарув аппарати ходимларининг чекланган сонини 35 нафардан иборат қилиб (хизмат кўрсатувчи ходимларсиз) белгилаш тўғрисидаги таклифига розилик билдирилсин.

Концерн бошқаруви раиси Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишган ҳолда Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.

Концерн бошқаруви раисига Ўзбекистон Республикаси давлат қўмиталари раислари учун белгиланган моддий-маиший ва тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари татбиқ этилсин.

3. Ўзбекистон фармацевтика саноати ("Ўзфармсаноат") давлат-акционерлик концерни:

бир ой муддатда концерн Уставный ишлаб чиқсин; (ЎзР ВМ 17.06.1997 й. 300-сон Қарори таҳриридаги хатбоши) (Олдинги таҳририга қаранг)

Ўзбекистон кимё саноати давлат концерни, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда концерн таркибига кирувчи бирлашмалар, корхоналар ва ташкилотларнинг асосий фондлари ва бюджет маблағларини ўтказиш масалаларини белгиланган тартибда кўриб чиқсин ва ҳал этсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда 1993 йил давомида "Ўзкимёфарм" ишлаб чиқариш бирлашмаси ва "Вакцина" илмий-ишлаб чиқариш бирлашмасини қатнашчилари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси тимсолида давлат, "Ўзфармсаноат" концерни ва унга кирувчи корхоналар ва ташкилотларнинг жамоалари бўлиши мумкин булган ёпиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантиришни амалга оширсин.

Белгилаб қўйилсинки:

Ўзбекистон Республикаси Давлат ўрмон қўмитасининг "Шифобахш" ишлаб чиқариш бирлашмаси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг ўсимлик моддалари кимёси институти билан "Басе ойл композит ЛТД" қўшма корхонаси ўртасидаги хўжалик ва илмий-ишлаб чиқариш муносабатлари шартнома асосида қурилади;

"Ўзфармсаноат" концерни "Ўздавкимёконцерн" мавзулари бўйича илмий тадқиқотлар ўтказишга буюртмаларни халқ хўжалиги вазифалари муваффақиятли ҳал этилишини таъминлайдиган ҳажмларда қабул қилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат мулки жамғармаси:

давлатга тегишли бўлган акциялар улушига мувофиқ концерн таркибига кирувчи акционерлик жамиятлари фаолиятига раҳбарлик қилиш ҳуқуқини "Ўзфармсаноат" концернига берсин.

5. Ўзбекистон фармацевтика саноати ("Ўзфармсаноат") давлат-акционерлик концернига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

хорижий шериклар билан қўшма корхоналар, бирлашмалар ва ташкилотлар тузиш, доривор воситалар, хом ашё, материаллар, асбоб-ускуналар, эҳтиёт қисмлар, приборлар, технологиялар ва халқ истеъмол молларини экспорт ва импорт қилиш бўйича операцияларни белгиланган тартибда амалга ошириш;

илмий-тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишларини ҳамда доривор воситаларнинг янги турларини ўзлаштириш, кадрлар тайёрлаш ва қайта тайёрлашни маблағ билан таминлаш учун товар маҳсулоти таннархининг 10 фоизигача бўлган миқдорда бюджетдан ташқари жамғарма ташкил этиш.


6. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги доривор воситалар, биологик моддалар ва тиббий буюмларнинг бош буюртмачиси этиб белгилансин.

7. Ўзбекистон фармацевтика саноати ("Ўзфармсаноат") давлат-акционерлик концерни "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси ФТДҚ, Фанлар академияси, Соғлиқи сақлаш вазирлиги, вилоятларнинг ҳокимликлари, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда:

янги доривор воситалар олиш ва ишлаб чиқариш технологияларини яратиш бўйича устивор илмий-тадқиқот ишлари;

доривор ўсимликлар етиштириш негизини кенгайтириш;

республика фармацевтика саноатини ривожлантириш;

кимё-фармацевтика саноати учун кадрлар ва доривор ўсимликларни етиштириш учун мутахассислар тайёрлаш масалаларини ўрганиб чиқсин ва уларни ўз ичига олувчи дастур лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси янги доривор воситалар, биологик моддалар ва тиббий буюмлар ишлаб чиқариш учун "Ўзфармсаноат" концернига бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси:

республика аҳолисини доривор воситалар билан таъминлашни тубдан яхшилаш мақсадида тайёр доривор воситалар, фармацевтик субстанциялар, хом ашё, материаллар, махсус технологик асбоб-ускуналар ва эҳтиёт кисмларни сотиб олиш учун "Ўзфармсаноат" концернига валюта маблағлари белгиланган тартибда устивор ажратилишини таъминласин;

Ўзбекистон иқтисодиётининг истиқболини белгилашда фармацевтика корхоналари қурилишига тегишли моддий-техника ресурслари билан таъминланган марказлаштирилган маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


9. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда "Ўзфармсаноат" концернини жойлаштириш учун бино ажратсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва "Ўзавтотранс" корпорацияси "Ўзфармсаноат" концерни бошқаруви марказий аппаратига транспорт хизмати кўрсатиш учун лимитлар ва битта автомобиль ажратсин.


11. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги "Ўзфармсаноат" концерни раиси ҳукумат телефонлари ўрнатишни назарда тутсин.

12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари ўртоқ М.Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин, карорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йилнинг июль ойида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                        И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнида берилган.