Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ижтимоий таъминот ва ижтимоий сугуртани бошқариш ва молиялаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 16.07.1993 й. 358-сон "Републикада ижтимоий таъминотни бошқаришни такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

16.07.1993 й.

N 358



РЕПУБЛИКАДА ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТНИ

БОШҚАРИШНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида аҳолини ижтимоий таъминлаш давлат тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси 1-иловага* мувофиқ ҳамда унинг ходимларининг чегараланган сон тегишли Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди билан биргаликда 60 нафар этиб (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) тасдиқлансин.

Ижтимоий таъминот вазирлигига вазирнинг икки нафар ўринбосарига, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарига, 7 кишидан иборат хайъатга (унинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиланади) эга бўлишга рухсат берилсин.


2. Қўйидагилар Ижтимоий таъминот вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:

ижтимоий таъминот ва Меҳнатга лаёқатсиз аҳолига ижтимоий ёрдам бериш соҳасида давлат сиёсатини шакиллантириш ва ўтказиш;

вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, корхоналар ва ташкилотларга пенсия ишини ривожлантирни ва Меҳнатга лаёқатсиз аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш масалалари бўйича ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштириш;

шаклланаётган яъни иқтисодий муносабатлар ва мулкчиликнинг турли хил шакллари шароитида кекса ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;

пенсиялар ва нафақалар тўлашга сарфланадиган ижтимоий суғурта маблағларидан самарали фойдаланиш ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзларни бериш;

халқаро алоқаларни амалга ошириш, аҳолини ижтимоий таъминлаш ишига оид чет эл тажрибасини ўрганиш ва ундан фойдаланиш.


3. Ижтимоий таъминот органлари фаолиятида бир-бирини такрорлашга барҳам бериш ва қуйи бўлинмаларни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилотлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:

Қорақалпоғистон Республикасида - пенсиялар ва нафақаларни ҳисоблаш ва тўлаш бўйича республика марказини, "Ғамхўрлик" республика марказини;

вилоятларда ва Тошкент шаҳрида - пенсиялар ва нафақаларни ҳисоблаш ва тўлаш бўйича вилоят (шаҳар) марказларини, "Ғaмхўрлик" вилоят (шаҳар) марказларини;

туманларда ва шаҳарларда - ижтимоий ёрдам туман (шаҳар) бўлимларини тугатсинлар.

Ижтимоий таъминот ҳудудий бошқармалари ва ижтимоий таъминот туман (шаҳар) бўлимларининг намунавий тузилмаси ва ходимлари сони 2, 3, 4-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.

Ижтимоий таъминот вазирлиги бутун тизими бошқарув органлари ходимларининг чегараланган сони 9515 нафардан иборат этиб тасдиқлансин. Шу йилнинг июль-август ойларида республика ижтимоий таъминот органлари ходимларини аттестациядан ўтказиш зарур деб ҳисоблансин, бунда юқори малакали мутахассисларни танлашга, ўз номига иснод келтирган ходимларни вазифасидан озод қилишга алоҳида эътибор берилсин.

Белгилаб қуйилсинки:

ижтимоий таъминот ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигига ҳамда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимларига бўйсунадилар;

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ижтимоий таъминот бошқармаси раҳбарларини тайинлаш вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан амалга оширилади. Ижтимоий таъминот туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарларини тайинлаш туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг тақдимномалари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар ижтимоий таъминот бошқармаси томонидан амалга оширилади.


4. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги:

бир ой муддатда ногиронлар ва ногирон болалар учун интернет уйларнинг ҳуқуқий ва функционал мақомини, тиббий ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг штатлар сонини, Меҳнатга ҳақ тўлаш фондини қайта кўриб чиқсин, уларни ҳақиқий моддий ва меҳнат харажатларига мувофиқлаштирсин;

20 кун муддатда Ижтимоий таъминот вазирлиги тўғрисидаги низом лойиҳасини, ижтимоий таъминот ҳудудий бошқармалари ва ижтимоий таъминот туман (шаҳар) бўлими тўғpиcидaги намунавий низомларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигига ойлик "Саховат" журналини таъсис этиш ва нашр қилиш ҳуқуқи берилган.


5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қизил Ярим ойжамияти, меҳр-мурувват ва саломатлик жамиятлари, бошқа жамоат ташкилотлари ҳамда корхоналар, Давлат хўжаликлари, жамоа хўжаликлари Меҳнат жамоалари билан биргаликда 1993 йилда ва ундан кейинги йилларда кексалар ва ногиронлар учун интернат уйларга, ногирон болалар, ёлғиз кексалар ва Меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга уйда тиббий, маиший, савдо ва маданий хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.


6. Меҳнат вазирлиги Ижтимоий таъминот вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмаари Федерацияси Кенгашибилан биргаликда 10 кун муддатда ресубликада болали оилаларга бериладиган ижтимоий нафақалари ўрганиб чиқсин ҳамда уларни тартибга солиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


7. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1967 йил 18 октябрдаги 2098-сон фармойиши, Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари республика кенгашининг 1987 йил 31 мартдаги 35-сон қарори Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 3 ноябрдаги 361-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорт қилиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ М.Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.

Қарорнинг қандай бажарилаётганлиги 1993 йил октябрь ойида Вазирлар Маҳкамаси мажмуининг мажлисида кўриб чиқилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
































Время: 0.1596
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск