ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА
ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Фан /Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.08.1993 й. 382-сон "Ўзбекистон Республикаси давлат илмий-техника сиёсатининг устивор йўналишлари тўғрисида"ги Қарори
Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ
ДАВЛАТ ИЛМИЙ-ТЕХНИКА СИЁСАТИНИНГ
УСТИВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Республиканинг илмий-техникавий имкониятларини сақлаб қолиш ва мустаҳкамлаш, Ўзбекистонни ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг муҳим муаммоларини ҳал этиш учун унинг кучларини қайта йўналтириш ва бир жойга тўплаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:
1. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси, вазирликлар ва идоралар билан келишилган Ўзбекистон Республикасининг 1993 йилги ва яқин келажакка мўлжалланган давлат илмий-техника сиёсатининг устувор йўналишлари ва давлат илмий-техника дастурлари рўйхати 1, 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
2. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси:
тадқиқотларнинг устуворлигидан келиб чиққан ҳолда фанни ривожлантириш учун 1993 йилга ажратилган бюджет маблағларини давлат ва танлов илмий-техника дастурларини амалга ошириш, шунингдек, фундаментал тадқиқотлар жамғармасини шакллантириш учун йўналтирсин;
илғор технологияларга олиб чиқишни таъминловчи ташаббускор тадқиқотчилик ишларини молиявий таъминлаш учун маблағларнинг умумий ҳажмидан 2,5 фоизгача бўлган миқдорда бюджет маблағларининг заҳираларини ташкил этсин;
ажратилган маблағларнинг аниқ мақсадларда фойдаланилиши устидан қатъий назоратни таъминласин.
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари М.Қ. Қорабоевга юклатилсин.
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. Каримов