язык интерфейса

ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Иқтисодиётнинг айрим соҳалари/ Ёқилғи-энергетика комплекси/ Нефть ва газни қазиб олиш ва қайта ишлаш. Нефть ва газ қувурлари/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 03.08.1993 й. 389-сон "Кўкдумалоқ нефтгазконденсати конини, мингбулоқ нефть конини ўзлаштиришни, Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманидаги нефтьни қайта ишлаш заводининг ҳамда газли - Нукус газ қувури қурилишини тезлаштириш тўғрисида"ги Қарори

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

03.08.1993 й.

N 389



КЎКДУМАЛОҚ НЕФТГАЗКОНДЕНСАТИ

КОНИНИ, МИНГБУЛОҚ НЕФТЬ КОНИНИ

ЎЗЛАШТИРИШНИ, БУХОРО ВИЛОЯТИНИНГ

ҚОРОВУЛБОЗОР ТУМАНИДАГИ НЕФТЬНИ ҚАЙТА

ИШЛАШ ЗАВОДИНИНГ ҲАМДА ГАЗЛИ -

НУКУС ГАЗ ҚУВУРИ ҚУРИЛИШИНИ

ТЕЗЛАШТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Кўкдумалоқ ва Мингбулоқ конларида нефть, кондесат ва газни қидириб топиш ва уларни ўзлаштириш ишлари республиканинг нефть ва газ саноатини ривожлантириш концепциясига мувофиқ амалга оширилмоқда. 1992 йилда республика бўйича 3,3 млн тонна нефть ва кондесат қазиб чиқарилди, 1993 йилда уларни қазиб чиқариш даражасини 3,95 млн тоннага етказиш мўлжалланмоқда. Хорижий фирмалар билан чет эл инвестицияларини жалб қилган ҳолда нефтни қайта ишлаш бўйича янги ишлаб чиқариш қувватларини барпо этиш, ишлаб турган қувватларни қайта бунёд этиш масаласи ўрганиб чиқилмоқда.

Республиканинг бошқа давлатларга нисбатан ўз иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлаш зарурияти имкони борича ўзини ўзи ёқилғи ресурслари билан таъминлаш бўйича белгиланган чоралар амалга оширилишини тезлаштиришни тақозо этмоқда.

Республиканинг ўзини ўзи нефть маҳсулотлари билан таъмин этиши муддатларини яқинлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:



КЎКДУМАЛОҚ ВА МИНГБУЛОҚ

КОНЛАРИ БЎЙИЧА


1. "Ўзбекнефтгаз" миллий корпорациясининг 1995 йилда конденсатли нефтни қазиб чиқариш ҳажмини 8 млн тоннагача, шу жумладан, Кўкдумалоқ конидан 4,3 млн тоннага, Мингбулоқ конидан 1 млн тоннагача етказиш ҳақидаги таклифи маъқуллансин (1-илова)*.


2. "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси ва Давлат геология қўмитаси ишлаб чиқилган жадвалларга мувофиқ 1993 йилда Кўкдумалоқ конида - 22 та қудуқ, 1994 йилда - 30 та, 1995 йилда - 30 та қудуқ, Мингбулоқ конида 1993 йилда - 1 га қудуқ, 1994 йилда - 2 та, 1995 йилда - 3 та қудуқ қуришни ва уларни фойдаланишга топширишни амалга оширсинлар (2-илова)*.

Давлат геология қўмитаси 1994 йилнинг 1 чорагида геофизик маълумотлар бўйича Мингбулоқ конидаги нефть мавжуд жойлар контури аниқланган ҳолда неоген ва палеоген қатламлари бўйича структурали режаларни алоҳида ҳолда тайёрлаб берсин.


3. "Ўзбекнефтгаз" корпорациясининг Мингбулоқ конида қидирув ишларининг Волгоград "Прикаспийбурнефть" бирлашмасини жалб қилган ҳолда ўз кучлари билан давом эттирилиши мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифига розилик билдирилсин. "Мингбулоқ" ва унинг яқинидаги нефть конларини комплекс ўзлаштиришни жадаллаштириш мақсадида "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси таркибида мустақил корхона тузилсин. У Наманган вилоятининг Чортоқ шаҳарчасида жойлаштирилсин.


4. "Кўкдумалоқ" конини ўзлаштиришни жадаллаштириш учун "Ўзбекнефтгаз" корпорациясига 1995 йилнинг биринчи чорагида қайтариш шарти билан республика валюта фондидан 12,7 млн АҚШ доллари ажратилсин. Молия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки кўрсатиб ўтилган маблағларни жорий йилнинг июль-сентябрь ойларида ўтказилишини таъминласинлар.



НЕФТНИ ҚАЙТА ИШЛАШ ЗАВОДИ

ҚУРИЛИШИ БЎЙИЧА


Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.X. Жўрабекоз бошчилигидаги комиссия томонидан нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши учун Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида сув тошқинидан ҳоли бўлган барча тегишли талабларга жавоб берадиган жой танланганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


6. "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси биринчи навбатини 1996 йилда ишга тушириш шарти билан Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманида нефтни қайта ишлаш заводи қурилишига жорий йилда киришсин. Заводни техник-иқтисодий асослаш ҳужжатлари 1993 йилнинг сентябрида ишлаб чиқилсин. Заводнинг муҳандислик, хизмати таъминотини ўз ичига олган ёрдамчи иншоотлари комплекси қурилиши 1995 йилда ниҳоясига етказилсин.

"Ўзнефтқайтаишлаш" давлат бирлашмаси қурилишнинг бош буюртмачиси этиб;

асосий қурилиш майдонида жойлашган технологик объектлар ҳамда келтирувчи нефть қувурлари ва газ қувурлари қурилиши бўйича - "Ўзнефтгазқурилиш" давлат акционерлик бирлашмаси; нефтни қайта ишлаш заводи шаҳарчасининг ижтимоий объектлари билан биргаликдаги сув таъминоти объектлари қурилиши бўйича - "Ўзсувқурилиши" давлат концерни; муҳандислик иншоотлари билан биргаликда шохобча автомобиль йўллари қурилиши бўйича - "Ўзавтойул" давлат концерни; қурилиш майдонидаги саноат ва хўжалик объектлари қурилиши бўйича - "Ўзсаноатхўжаликқурилиш" давлат корпорацияси - бош пудратчилар этиб;

ташқи электр таъминоти объектлари қурилиши бўйича республика Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги (бош буюртмачи маблағлари ҳисобига) буюртмачи ва бош пудратчи этиб;

иншоотлари билан темир йўл объекглари қурилиши бўйича Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси (бош буюртмачи маблағлари ҳисобига) буюртмачи, "Ўзбектрансқурилиш" уюшмаси бош пудратчи этиб белгилансин.

"Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмаси қурилишнинг бош пудратчилари томонидан белгиланган монтаж ва махсус қурилиш ишларининг бажарилишини таъминласин.

"Ўзбекнефтгаз" корпорациясининг 3 ой муддатда чет эл фирмаларини жалб қилган ҳолда нефтни қайта ишлаш заводининг ишлаб чиқариш қисми қурилиши, унинг Ўзбекистон ҳудудида мақбул равишда амалга оширилишини ҳисобга олган ҳолда, бош лойиҳаловчисини белгилаши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Ижтимоий, уй-жой қурилиши ҳамда муҳандислик коммуникациялари объектлари бош лойиҳаловчиси этиб "ЎзбекНИПИнефть" институти белгилансин. "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси ва Давлат қурилиш қўмитасининг "ЎзбекНИПИнефтгаз" институтига субпудратчи бўлиш шарти билан "ВНИПИнефть" (Москва шаҳри), "Тоштемирйўллойиҳа", "Ўзэнерготармоқлойиҳа", "Ўзгипромелиоводхоз", "Ўзгипроводстрой" институтларини ижтимоий, уй-жой қурилиш ва муҳандислик коммуникацияларининг тегишли объектларини лойиҳалаш ишларига жалб этиш тўғрисидаги таклифларига розилик билдирилсин.

Нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши билан боғлиқ масалаларни тезкорлик билан ҳал этиш учун Бош вазир ўринбосарлари К. Н. Тўлаганов ва Қ. Ж. Ҳаққулов ўртоқлар бошчилигида 3-иловага* мувофиқ таркибда республика штаби тузилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Мелиорация ва сув хўжалиги вазирлиги энг кам харажатлар варианти билан нефтни қайта ишлаш заводини сув билан таъминлаш манбаларини белгиласин ва уларга техник шартлар берсин.


8. "Ўзбекнефтгаз" корпорациясининг Бухоро вилоятида нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши бўйича дирекция ва қурилиш-монтаж трестини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. "Ўзнефтгазқурилиш" давлат акционерлик бирлашмаси Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда трестнинг қурилиш-монтаж ташкилотларини муҳандис-техник кадрлар ва мутахассислар билан таъминлаш чора-тадбирларни амалга оширсин.

"Ўзсувқурилиш" давлат концерни Бухоро вилоятининг Қоровулбозор туманидаги қурилиш ташкилотларининг ишлаб чиқариш негизини ривожлантиришни таъминласин.


9."Ўздавқишлоқхўжаликмаш", "Ўздаврадиоэлектронтехасбоб" концернлари, "Ўздавмашконцерн" ҳамда "Ўзмонтажмахсусқурилиш" уюшмаси қурилиш иштирокчиларининг талабномалари бўйича нестандарт, электротехника, вентиляция ва бошқа ускуналарнинг, қисмларнинг тайёрлаб берилишини таъминласинлар.


10. Бош вазирнинг ўринбосарлари У. Т. Султонов ва Қ. Ж. Ҳаққулов ўртоқлар жорий йилда МДҲ мамлакатлари томонидан ишлаб чиқариладиган қурилмалардан юқори даражада фойдаланилган ҳолда асбоб-ускуналарни етказиб берилишини ҳисобга олган ҳолда нефтни қайга ишлаш заводи қурилиши бўйича хорижий компаниялар билан контрактлар тузиш, шунингдек, ушбу завод учун валюта маблағи таъминотини очиш ва Кўкдумалоқ конини ўзлаштириш билан боғлиқ масалаларни ҳал этсинлар.


11. "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси Мингбулоқ конидан қазиб олинадиган нефтни қабул қилиб олиш мақсадида Олтиариқ ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводларини қайта қуриш, шунингдек, тиниқ нефть маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ошириш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларнинг сифатини яхшилаш масаласини кўриб чиқсин.



ГАЗЛИ-НУКУС ГАЗ ҚУВУРИ ҚУРИЛИШИ БЎЙИЧА


12. "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси 1993-1994 йилларда Газли-Нукус газ ўтказиш магистрал қувурини, 1993 йилда Урганчгача бўлган 1 навбатни ишга тушириш шарти билан, лойиҳалаштириш ва қурилиш ишларини амалга оширсин.

Газ ўтказиш қувурини қуриш билан боғлиқ масалаларни тезкор ҳал этиш учун 4-иловага* мувофиқ таркибда республика штаби тузилсин.

Газ қувурлари ўтказиладиган қўриқлаш зонасидан иморатларни бошқа жойга кўчириш бўйича бош буюртмачилар этиб Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари, бош пудратчилар этиб "Ўзколхозқурилиш" бирлашмаси ва "Ўзсувқурилиш" давлат концерни белгилансин. Бош буюртмачилар пудрат-қурилиш ташкилотларига газ қувурлари ўтадиган қўриқлаш зонасидан иморатларни 1993 йилнинг 1 ноябригача бўлган муддатларда кўчиришни ва бу ишларни маблағ билан таъминлайдиган лойиҳа-смета ҳужжатларини тақдим этсинлар.

Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги 10 кун муддатда "ЎзбекНИПИнефтгаз" институтига ишга тушириш муддатини ҳисобга олган ҳолда газ ўтказиш қувурлари объектларини электр энергияси билан таъминлашга доир техник шартларни тақдим этсин.

"Ташгипротранс" институти Урганч шаҳрига борадиган газ қувури тармоғини Амударёдан ўтказиш лойиҳасини ишлаб чиқсин.

"Ўзбектрансқурилиш" давлат уюшмасининг 7-кўприк қуриш трести "Ўзнефтгазқурилиш" бирлашмасига субпудратчи бўлиб Амударёдан газ қувурини ўтказиш учун кўприк қурилишини таъминласин.

Ўрта Осиё Темир йўл бошқармаси "Ўзнефтгазқурилиш" бирлашмасининг талабномаси бўйича қувурларни тушириш жойларини ажратсин ҳамда уларнинг ўз вақтида туширилишини таъминласин. Газ қувурларининг темир йўлни кесиб ўтиши билан боғлиқ техник шартларни бериш масаласини тезкорлик билан ҳал қилсин.


13. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси "Ўзбекнефтгаз" корпорацияси Билан биргаликда маблағларни ва моддий ресурсларни жамлаш, шунингдек, Газли-Нукус газ қувури қурилишининг биринчи навбати қурилишида қурилиш-монтаж бригадаларини ҳамда махсус техникани бир ерда тўплаш мақсадидa "Ўзгазузатиш" ва "Ўзнефтгазқурилиш" бирлашмаларининг газ қувурлари шохобчалари қурилиш муддатини 1993 йилдан кечроқ муддатга ўтказиш ҳақидаги таклифларини кўриб чиқсинлар.

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ва Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги уч ой муддатда республикани газлаштириш ва газ билан таъминлаш дастурини ушбу қарорни ҳисобга олган ҳолда нефть ва газ саноатини ривожлантириш концепцияси билан мувофиқлаштирсинлар.


14. Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидаги сел ва коллектордренаж суви босиш хавфи теграсида жойлашган нефть ва газ конлари объектларининг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида Мелиорация ва сув хўжалиги (ўртоқ Гиниятуллин), "Ўзсувқурилиш" концерни (ўртоқ Ҳасанов) Сичанкўл кўлида иккита тўғон қурилишини ниҳоясига етказилишини таъминласинлар: биринчи навбати - жорий йилнинг 1 ноябригача, иккинчи навбати - 1994 йилнинг 1 январигача, жанубий коллекторнинг бошқарув иншооти - шу йилнинг декабрида, шунингдек "Ўзбекнефтгаз" корпорациясининг буюртмаси бўйича Қашқадарё ва Бухоро вилоятларидаги нефть ва газ конларини ҳамда коммуникацияларни сўз босишдан муҳофаза қилиш муҳандислик муҳофазаси бўйича чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар.


15. Нефть-газ тармоғи объектларининг валюта эҳтиёжини тўла қондириш мақсадида "Ўзбекнефтгаз" корпорациясининг бирлашмалари Кўкдумалоқ ва Мингбулоқ конларида геологик қидирув ишларини олиб бориш ва ушбу конларни ўзлаштириш мобаймида ҳамда нефтни қайта ишлаш заводи қурилиши ниҳоясига етказиш муддатига қадар маҳсулотларни экспорт қилишдан ундириладиган солиқ тўловларидан, асбоб-ускуна, моддий-техника ресурслари ва лойиҳа-смета ҳужжатлари импортидан олинадиган бож тўловидан озод қилинсинлар.


16. Молия вазирлиги, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси Кўкдумалоқ ва Мингбулоқ конлари объектларини, янги нефтни қайта ишлаш заводи қурилишини, Олтиариқ ва Фарғона нефтни қайта ишлаш заводларининг қайта қурилишини, Газли-Нукус магистрал газ қувури қурилиши барча муҳандислик иншоотларининг ва шунингдек, ижтимоий мақсадлардаги объектларининг маблағ билан таъминланиши "Ўзбекнефтгаз" корпорациясининг ўз маблағлари ҳамда имтиёзли кредитлар ҳисобига (йиллик суммадан 5 фоиздан кўп бўлмаган миқдорда фоиз олиш шарти билан) таъминланишини назарда тутсинлар.


17. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, "Ўзсаноатқурилишбанк", давлат ҳамда акционерлик - тижорат банклари қурилиш объектларини 1993-1994 йилларда ҳақиқатда бажарилгач ишлар ҳажмларига қараб имтиёзли шартларда маблағ билан таъминлашни амалга оширсинлар (йиллик сумма миқдоридан кўпи билан 5 фоиз олинган ҳолда).


18. Қуйидагилар белгилансин:

Кўкдумалоқ конини ўзлаштиришда, Газли-Нукус газ қувури трассаси, Бухоро вилояти Қоровулбозор туманидаги нефтни қайта ишлаш заводи ҳамда Навоий вилоятидаги Зафаробод нефть қўйиш эстакадаси қурилишида бевосита банд бўлган барча тоифадаги ходимларнинг иш ҳақларига сувсизлик ва чўл шароитлари учун қўшимча 1,7 коэффициент тўланиши;

Мингбулоқ ва Кўкдумалоқ конларини разведка қилиш, ўзлаштириш, нефтни қайта ишлаш заводининг ҳамда Газли-Нукус газ қувури трассаси қурилиши олиб борилган давр мобайнида ушбу объектларда банд бўлган барча тоифадаги ходимларнинг лавозим окладларига ва тариф ставкаларига 30 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланиши;


19. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Бухоро, Қашқадарё, Наманган, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари:

"Ўзбекнефтгаз" корпорацияси билан биргаликда бир ой муддатда ўзлаштирилаётган конлар, бунёд этилаётган нефтни қайта ишлаш заводи объектларини жойлаштириш, муҳандислик ва транспорт коммуникациялари, газ ва нефть ўтказиш қувурлари қуриш учун ер майдонларини ажратишни амалга оширсинлар;

"Ўзбексавдо" давлат уюшмаси ва "Нефтгазтаъминот" бирлашмаси Билан биргаликда нефть ва газ объектлари қурилишига жалб этилган ходимларни жойлаштиришни, уларниинг овқатланишлари ҳамда улар учун ижтимоий-маиший шароитлар яратиб берилишини таъминласинлар.


20. Республика Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги "Ўзнефтгаз" корпорациясининг буюртмасига мувофиқ нефть бўйича кадрларни-мутахассисларни ва газ бурғиловчиларни, конларни ўзлаштирувчиларни ва улардан фойдаланувчиларни, қайта ишловчиларни ва механикларни тайёрлашни назарда тутсин.


21. "Ўзшартномасавдо", "Ўзбекнефтгаз" корпорациясининг талабномасига мувофиқ моддий-техника ресурсларини ҳамда қурилиш техникасини етказиб бериш масалаларининг тезкорлик билан ҳал этилишини таъминласин.


22. Вазирлар Маҳкамаси комплекслари раҳбарлари ёқилғи ва энергия, айниқса нефть маҳсулотлари сарфини анча қисқартириш мақсадида бир ой муддатда ҳар бир тармоқ бўйича ёқилғи - энергетика ресурсларини иқтисод қилишга доир чуқур ўйлаб чиқилган аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсинлар ҳамда уларнинг амалга оширилиши устидан қатъий назорат ўрнатсинлар.


23. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг иш фаолияти йўналиши бўйича ўринбосарлари зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.