ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Халқаро ҳамкорлик / Давлатлараро ҳамкорлик органлари фаолиятини ташкил этиш масалалари / Европа /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.08.1993 й. 424-сон "Германия Федератив Республикаси билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича идоралараро комиссия тузиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.08.1993 й.

N 424


ГЕРМАНИЯ ФЕДЕРАТИВ РЕСПУБЛИКАСИ

БИЛАН ҲАМКОРЛИК ҚИЛИШ МАСАЛАЛАРИ

БЎЙИЧА ИДОРАЛАРАРО КОМИССИЯ ТУЗИШ

ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасининг Германия Федератив Республикаси билан сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ҳамда маданий соҳаларда ҳамкорлик қилиши дастурларини мувофиқлаштириш ҳамда жадал амалга ошириш, ўзбекистонлик ва германиялик шериклар ўртасида ўзаро фойдали ишонч ҳамда манфаатдорлик муҳитини шакллантириш, Германия сармоясини, бошқарув тажрибасини ва технологияларини жалб қилган ҳолда Ўзбекистонда иқтисодий ўзгаришларни амалга ошириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. ГФР билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича идоралараро комиссия ҳамда унинг ҳузурида доимий ишловчи котибият тузилсин.


2. ГФР билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича идоралараро комиссия ҳақидаги илова қилинаётган Низом, комиссия ҳам котибият таркиблари 1, 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


3. Ташқи ишлар вазирлиги, ГФР билан ҳамкорлик дастурларини амалга оширувчи вазирликлар ва идоралар комиссияни унинг сўровлари бўйича зарур маълумотлар билан таъминласинлар.


4. Белгилансинки, Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг аниқ дастурлари бўйича комиссия қарорларини бажариш вазирликлар ва идоралар учун мажбурийдир.


5. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш бўлими зиммасига юклатилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



*) 1, 2-иловалар рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 20 августдаги

424-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



ГФР билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйича

идоралараро комиссия тўғрисида

НИЗОМ



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. ГФР билан ҳамкорлик қилиш масалалари бўйчча идоралараро комиссия (бундан кейин комиссия деб аталади) Германия Федератив Республикаси билан ҳамкорлик тўғрисидаги битимларни ёки аниқ дастурларни амалга оширишда фаол қатнашаётган Вазирлар Маҳкамаси, ҳокимликлар, вазирликлар, идоралар, корхоналар ва муассасалар раҳбарлари, уларнинг ўринбосарлари ёки масъул ходимларидан иборат таркибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан таъсис этилади.


2. Комиссия ўзининг мунтазам ўтказилиб туриладиган мажлисларида Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг амалдаги дастурлари бажарилишини ва уларни амалга ошириш муаммоларини кўриб чиқувчи ҳамда янги дастурлар бўйича таклифларни муҳокамадан ўтказувчи идоралараро тузилмадир. Комиссиянинг расмий равишда расмийлаштирилган қарорлари комиссияда вакиллик қилувчи идоралар томонидан бажарилиши мажбурийдир.



II. ВАЗИФАЛАРИ


3. Комиссиянинг вазифалари қуйидагилардан иборат:

ҳамкорлик дастурлари лойиҳаларини тайёрлаш;

Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати орқали ГФР билан сиёсий, иқтисодий, илмий-техникавий ва маданий соҳалардаги ҳамкорлик дастурларининг амалга оширилишига кўмаклашиш;

уларнинг амалда ва ўз муддатларида бажарилиши барбод бўлишига йўл қўймаслик;

мўлжалланаётган лойиҳаларни янада самарали амалга ошириш манфаати йўлида Ўзбекистон томонининг ҳаракатларини мувофиқлаштириб бориш;

Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ўзгаришларни амалга оширишда Германия сармоясини жалб қилиш ҳамда бошқарув тажрибасидан, технологиялардан, мутахассислардан фойдаланиш учун қулай шарт-шароитлар яратиш;

ўзбекистонлик ва германиялик шериклар ўртасида ўзаро ишонч ва манфаатдорлик муҳитини шакллантириш;

германиялик инвесторлар учун ўзбекистонлик шерикларни тўғри аниқлашга кўмаклашиш;

Ўзбекистон-Германия муносабатлари ривожланишини қийинлаштирувчи муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва ҳал этиш.



III. ФУНКЦИЯЛАРИ


4. Кўрсатиб ўтилган вазифаларни бажариш доирасида комиссия қуйидагиларни амалга оширади:

Германия билан ҳамкорликнинг аниқ дастурлари бажарилишини ва уларнинг муаммоларини ўрганиб боради;

бундай дастурлар бажарилишининг энг мақбул йўлларини ёки янги лойиҳаларни яратиш заруриятини аниқлайди;

амалдаги дастурларнинг ҳам моҳиятига кўра, ҳам ўз муддатида сўзсиз бажарилишига қаратилган қарорларни тезлик билан қабул қилади;

зарур ҳолларда икки томонлама ҳамкорлик дастурларининг амал қилиши соҳасидаги ҳуқуқий негизни такомиллаштириш, ушбу дастурлар эҳтиёжлари учун бюджет маблағларини тақсимлаш, зарур ташкилий тадбирларни ўтказиш бўйича Ҳукуматга ёки Олий Кенгашга таклифлар киритади;

Германиядан келтирилаётган ёки Ўзбекистондан шу мамлакатга юборилаётган пул маблағлари, моллар ва хизматларнинг фойдаланилишини кузатиб боради;

Ўзбекистон Республикасининг Бонндаги элчихонаси ва ГФРнинг Тошкентдаги Элчихонаси орқали аниқ лойиҳаларни амалга ошириш масалалари бўйича германиялик шериклар билан алоқалар боғлайди;

Германияда Ўзбекистон Республикаси ва Ўзбекистонда Германия Федератив Республикаси тўғрисида ахборотлар айирбошлашни йўлга қўйиш ва ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни кўради;

Ўзбекистондаги немис жамоаси ҳамда илгари республикада яшаган ҳозир эса ГФРда истиқомат қилаётган немислар билан олиб бориладиган ишларни мувофиқлаштириб боради;

иккала мамлакат давлат ва сиёсий арбобларининг Ўзбекистонга ёки Германияга ташрифларини тайёрлашда қатнашади.



IV. ИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ


5. Комиссия мажлиси заруратга кўра, лекин йилнинг ҳар чорагида камида бир марта ўтказилади. Йилнинг ҳар чорагида Ўзбекистон - Германия ҳамкорлигининг аниқ дастурлари бўйича ишларнинг аҳволи таҳлил қилинади, унинг натижалари тўғрисида Президентга ва Ҳукуматга ахборот берилади.


6. Ҳар бир йил якунлари бўйича комиссия томонидан тўпланган материаллар асосида Ўзбекистон-Германия ҳамкорлигининг аҳволи ва уни ривожлантириш истиқболларини ёритувчи бюллетень чиқарилади.


7. Комиссия мажлислари ўртасидаги даврда жорий ишлар бевосита комиссия раисига бўйсунувчи комиссия котибияти томонидан амалга оширилади.


8. Котибият комиссия мажлисларини ташкилий ва техник жиҳатдан тайёрлайди ҳамда унинг қарорлари бажарилишини назорат қилишни таъминлайди. Унга вазирликлар ва идоралардан зарур ахборотни тўплаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси билан ГФР ўртасидаги ҳамкорликнинг ривожланиши тўғрисида жамоатчиликни хабардор қилиш ҳуқуқи берилади.


9. Котибият Ўзбекистон-Германия ҳамкорлиги соҳасида юз бераётган ўзгаришларни комиссия аъзолари эътиборига ўз вақтида етказишга мажбурдир ҳамда кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирлар кўришни талаб қилувчи муаммоларни кўриб чиқиш учун комиссия раиси орқали комиссия мажлисини чақириш ташаббуси билан чиқиш ҳуқуқига эгадир.








































Время: 0.0212
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск