ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Ташқи сиёсий фаолиятни тартибга солиш / Ташқи ишлар вазирлиги фаолиятини ташкил этиш /

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидаги алоҳида топшириқлар бўйича элчи тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 26.08.1993 й. 429-сон қарорига 2-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1993 йил 26 августдаги

429-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигидаги

алоҳида топшириқлар бўйича элчи тўғрисида

НИЗОМ



1. Алоҳида топшириқлар бўйича элчи Ташқи ишлар вазирлиги раҳбар ходимлари таркибига киради ҳамда ташқи ишлар вазирининг ўринбосарига тенглаштирилади. Алоҳида топшириқлар бўйича элчи лавозимига тайинлаш ва ундан озод этиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармойиши билан амалга оширилади.


2. Бу лавозимга давлат ва жамоатчилик фаолияти тажрибасига ҳамда ташқи сиёсат масалаларида пухта билимга эга бўлган ходимлар тайинланадилар.


3. Алоҳида топшириқлар бўйича элчи бевосита вазирга бўйсунади ва ўз хизмат вазифаларини вазирлик аппарати бўлинмалари, Ўзбекистон Республикасининг чет эллардаги дипломатик ва консуллик ваколатхоналари билан ўзаро ҳамкорликда олиб боради.


4. Алоҳида топшириқлар бўйича элчи топшириқни бажаришда:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, ҳукуматнинг қарорларига асосан махсус топшириқларни бажаради, турли даражалардаги давлат ҳамда ҳукумат делегацияларига раҳбарлик қилади, хорижий давлатлар билан музокаралар олиб боради;

Ўзбекистон Республикаси ташқи сиёсат йўлининг аниқ жиҳатларини амалга ошириш бўйича таклифлар тайёрлайди;

чет давлатлар билан муносабатларда вазирлик номидан иш кўради, вазирнинг топшириғига биноан чет элларга махсус ваколатлар билан юборилади;

чет мамлакатлар ва халқаро ташкилотларнинг давлат арбоблари ҳамда бошқа расмий кишилари билан музокаралар олиб боради, халқаро ва давлатлараро шартномалар ва битимларни тайёрлашда қатнашади;

ўз ваколати доирасида халқаро аҳволни, ташқи ва ички сиёсатни, чет давлатларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши жараёнларини ва халқаро ташкилотлар фаолиятини ўрганади ҳамда таҳлил қилади.


5. Ўз вазифаларини бажариш учун алоҳида топшириқлар бўйича элчи қуйидаги ҳуқуқларга эгадир;

вазирликка келадиган, шу жумладан ёпиқ алоқа йўли орқали келадиган, умумсиёсий ва муаммоли ахборотларни олиш, шунингдек, зарур ҳолларда Ўзбекистон Республикасининг тегишли вазирликлари, идоралари ҳамда давлат ташкилотларига ахборот сўраб мурожаат қилиш;

хат-хабарларнинг мазмунини вазирлик раҳбарияти билан келишган ҳолда идоралараро ўзаро ҳамкорликни талаб этувчи масалалар бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари билан, шунингдек, хорижий давлатларнинг дипломатик идоралари ва уларнинг Тошкентда рўйхатга олинган вакиллари билан алоқалар ўрнатиш ва ёзишмалар олиб бориш;

Ташқи ишлар вазирлигининг ҳудудий ва бошқа бўлинмаларидан ўзини қизиқтирувчи масалалар бўйича ёзишмалар материалларини талаб қилиб олиш, топшириқлар бериш, шунингдек, ўзи бажарадиган топшириқ доирасида бошқа ташкилий тадбирларни амалга ошириш;

чет элда бўлиш даврида Ўзбекистон Республикасининг элчихоналари ва халқаро ташкилотлар ҳузуридаги ваколатхоналаридан уни хизмат ва турар жой бинолари, транспорт билан таъминлашда ҳамда учрашувлар ва протокол тадбирларини ташкил этишда зарур ёрдам олиш;

вазирлик бўлинмаларида фаолият соҳаси элчига юклатилган миссияга мувофиқ келадиган шифрли ёзувлар билан танишиш ва ишлаш ҳуқуқи берилади.


6. Алоҳида топшириқлар бўйича элчи ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишларига, Ҳукуматнинг қарорлари ва фармойишларига, ташқи ишлар вазирининг буйруқлари ва кўрсатмаларига, бошқа норматив ҳужжатларга, шунингдек, мазкур низомга амал қилади.


7. Алоҳида топшириқлар бўйича элчи вазирлик раҳбариятининг топшириғи ўз вақтида ва пухта бажарилиши, давлат ва хизмат сири сақланиши учун жавоб беради.


8. Алоҳида топшириқлар бўйича элчи Ташқи ишлар вазирлигининг алоҳида топшириқлар бўйича элчилар гуруҳига киради, унинг штат сони ва лавозим таркиби, котиб ва катта инспектор ҳам шу жумлага киради, Ташқи ишлар вазирлиги аппаратининг штат жадвали билан белгиланади.
















Время: 0.0056
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск