ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Мудофаа. Ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат / Ҳарбий кадрларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.09.1993 й. 444-сон "Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари учун техник мутахассислар тайёрлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.09.1993 й.

N 444



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚУРОЛЛИ КУЧЛАРИ УЧУН ТЕХНИК

МУТАХАССИСЛАР ТАЙЁРЛАШ

ТЎҒРИСИДА



"Умумий ҳарбий мажбурият ва ҳарбий хизмат тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ ва Қуролли Кучларни техник ихтисосларни эгаллаган ҳарбий бурчли кишилар билан таъминлаш зарурияти муносабати билан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлигининг 1993-1994 ўқув йилида Ўзбекистон Республикаси мудофаага ёрдам берувчи "Ватанпарвар" ташкилоти мактабларида ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ҳунар-техника ўқув юртларида Қуролли Кучлар учун техник мутахассислар тайёрлаш тўғрисидаги таклифи иловага* мувофиқ қабул қилинсин.


2. Мудофаага ёрдам берувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг Марказий Кенгаши, Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вaзирлиги режа топшириқларини бажариш ва мутахассислар тайёрлаш сифатини яхшилаш бўйича зарур чора-тадбирларни кўрсинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги мутахассислар тайёрлаш сифатини яхшилаш устидан назоратни кучайтирсин, Мудофаага ёрдам берувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг ўқув юртларини зарур ҳарбий техника, аслаҳа-анжом ва мол-мулк билан таъминлашда амалий ёрдам кўрсатсин.


4. Қopaқaлпoғиcтoн Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мутахассисларни сифатли тайёрлаш учун тегишли шарт-шароитлар яратишда зарур ёрдам кўрсатсинлар, шунингдек, Мудофаага ёрдам берувчи "Ватанпарвар" ташкилоти ва Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ўқув юртларининг моддий-техника базасини зарур даражада ривожлантиришни таъминласинлар.


5. "Ўзшартномасавдо" ва республиканинг бошқа таъминот-сотиш ташкилотлари Қуролли Кучлар учун мутахассислар тайёрлаш режасига мувофиқ Мудофаага ёрдам берувчи "Ватанпарвар" ташкилотининг ҳамда Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг моддий-техника ресурсларига бўлган буюртмаларини бажаришни белгиланган тартибда таъминлашни кўзда тутсинлар.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.









































Время: 0.1282
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск