язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя/ Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Ижтимоий таъминот ва ижтимоий сугуртани бошқариш ва молиялаштириш/ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.09.1993 й. 476-сон "Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги тўғрисидаги низомни, ҳудудий ижтимоий таъминот бошқармаси, туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими тўғрисидаги намунавий низомларни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.09.1993 й.

N 476



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ ВАЗИРЛИГИ

ТЎҒРИСИДАГИ   НИЗОМНИ,   ҲУДУДИЙ

ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ БОШҚАРМАСИ,

ТУМАН (ШАҲАР) ИЖТИМОИЙ ТАЪМИНОТ

БЎЛИМИ ТЎҒРИСИДАГИ НАМУНАВИЙ

НИЗОМЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Илова қилинаётган Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги тўғрисидаги Низом, ҳудудий ижтимоий таъминот бошқармаси ва туман (шаҳар) ижтимоий таъминот бўлими тўғрисидаги намунавий низомлар тасдиқлансин.


2. Қуйидагилар:

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг "Ўзбекистон ССР Социал таъминот министрлиги тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида" 1971 йил 4 июндаги 252-cон қарори (ЎзССР Т, 1971 й., N 6, 32-модда);

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1983 йил 10 февралдаги 79-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР халқ депутатлари область Совети ижроия комитетининг социал таъминот бўлими тўғрисидаги Низом (ЎзССР ҚТ. 1983 й., N 2, 4-модда);

Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1983 йил 9 сентябрдаги 523-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон ССР халқ депутатлари шаҳар, шаҳардаги район Совети ижроия комитетининг социал таъминот бўлими тўғрисидаги Низом (ЎзССР ҚТ 1983 й., N 9, 37-модда) ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                               А. Муталов



"Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорлари тўплами", 1993 й., N 9, 35-модда.