Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пул тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 06.11.1993 й. 533-сон "Пул муомаласини барқарорлаштиришга оид қўшимча чоралар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

06.11.1993 й.

N 533



ПУЛ МУОМАЛАСИНИ БАРҚАРОРЛАШТИРИШГА

ОИД ҚЎШИМЧА ЧОРАЛАР ТЎҒРИСИДА


СССР Давлат банки ва Россия банкининг 1961-1992 йилларда чиқарилган қоғоз пуллари собиқ СССРнинг кўпчилик мамлакатлари ҳудудида муомалада бўлиши тўхтатилганлиги муносабати билан ҳамда республиканинг иқтисодий манфаатларини ҳимоя қилиш ва пул муомаласини барқарорлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Бундан буён, 1993 йилнинг 9 ноябридан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг алоҳида фармойиши чиққунга қадар СССР давлат банки ва Россия банкининг 1961-1992 йиллар нусхасидаги нақд рубль қоғоз пулларини аҳоли томонидан омонатларга қўйишда қуйидаги тартиб ўрнатилсин:

- доимий пропискага эга бўлган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари мавжуд омонатларини бир йўла 200 минг рублдан ошмайдиган микдорда тўлдиришга, қўйилган омонатлари бўлмаган тақдирда эса шунча миқдорда янги омонатни қўйишга ҳақлидирлар. Иш ҳақи, пенсиялар, алиментлар, стипендиялар ва нафақаларнииг тушумлари бўйича нақд пулсиз ўтказилган маблағлар уларда ҳисобга олинмайди. Жамғарма банкининг муассасалари омонатчининг паспортига киритилган омонат тўғрисида белги қўяди, бу эса ходимнинг имзоси ва муҳр билан тасдиқланади.

3. Жамғарма банки маҳаллий муассасаларининг Ўзбекистон ҳудудида пропискада турмаган ва Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари бўлмаган шахслардан омонатларни қабул қилиб олиши тақиқлансин.


4. Республика Вазирлар Маҳкамаси ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкикинг қўшимча кўрсатмаларини олгунга қадар янги ташкил этилаётган хўжалик юритувчи субъектларни рўйхатга олиш ҳамда банк муассасалари томонидан жисмоний ва юридик шахсларга янги счётлар очиш тўхтатиб турилсин.


5. Кўзда тутилаётган тадбирлар муносабати билан банкларга ва хўжалик юритувчи субъектларга чакана савдода ва пулли хизматлар соҳасида нақд пулсиз ҳисоб-китобларнинг барча шаклларидан кенгроқ фойдаланиш тавсия этилсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ушбу қарор қатъий ижро этилиши устидан таъсирчан назоратни таъминласинлар.


7. Мазкур қарор билан республика аҳолисини кенг кўламда таништириш учун у оммавий ахборот воситаларида эълон қилиниб, банкларнинг барча муассасаларида осиб қўйилсин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов
















Время: 0.1995
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск